Китобни танлаб ўқиш керак.
Китоб танлаш учун кўп нарсалардан ўтиш керак. Бир воқеани айтиб берай. Набоковнинг «Лолита» деган оламга машҳур романи бор. Дунёда 100 буюк китобнинг биттаси дея рўйхатларга киритилган. Бунинг ўзига хос жиҳатлари бор.
ХХ асрдаги одамларга ёлғизлик фожиасини кўрсатган. Кўнглига яқин кўнгил излаш фожиаси, унга эришолмаслик ва ҳоказо.
Ўқидим, кечқурун тугатдим. Одатда кеч ётаман. Тунги соат икки ярим, учларда тугатдим. Кўнглим қоп-қора. У ерда фожиалар, бошқа фикрларни ўқисангиз, мазангиз қочади. Жуда кайфиятим бузилди. Нима қилишни билмайман. Уйқу келмайди. Кейин жавонга бир қарадим-да, бир муқоваси йўқ, титилиб кетган китобчага кўзим тушди. Нима экан, деб, шундай тортсам, Алишер Навоийнинг «Ўзбек классиклари» сериясида 60-йилларда чиққан «Танланган асарлар»и. Иккитами, учтами ғазалини ўқидим. Кўнглим жойига тушиб, кейин бемалол ётдим. Мана қаранг, даволади мени китоб. Умуман, мусиқа каби китоб ҳам даволайди. Бизнинг боболаримиз бу борада жуда ақлли бўлишган. Ҳали уларга етишиш учун анча бор, шекилли.
Ҳар ким қандайдир бир касбни танлайди. Менинг тушунишимча, одам бир касбни эгаллашга киришар экан, уни ипидан игнасигача билиб, шу ишнинг устаси бўлиши керак, профессионал бўлиши керак.
Агарда инсон ўз соҳасида профессионал бўлса, ҳаётда қоқилмайди, қаерда бўлса ҳам, меҳнати орқасидан рўшнолик кўради. Виктор Ветковичнинг бир китоби бор, «Длинные письма» деган. Ўшанда ўтган асрнинг 18-20 йилларидаги Волга бўйидаги очарчиликдан аввал, Неверовнинг романи бор, «Ташкент – город хлебный». Бир ўқиб кўринглар. Веткович ёзадики, дўконлар эшиги ип билан боғлаб ташлаб кетиларди, қоровул йўқ эди… Мана шундай ҳалол аждодларимиз бўлган. Халқни поклаш керак, юрагини, онгини тозалаш керак. Бунда китобнинг ўрни жуда катта.
Маҳмуд САЪДИЙ
Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ
🕔10:54, 11.09.2025
✔83
«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».
Шавкат МИРЗИЁЕВ
Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»
🕔11:20, 29.05.2025
✔236
Китоб ўқимаган, китобга ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.
Батафсил
Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ
🕔12:13, 24.04.2025
✔281
Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди
Батафсил