Иқлим      Бош саҳифа

Ерда энг иссиқ кун қайд этилди

Метеорологларнинг хабар беришича, 2023 йил 3 июль, душанба тарихдаги энг иссиқ кун бўлди – ўша кунги бутун сайёрадаги ўртача ҳарорат етти йил олдин ўрнатилган рекордни янгилади.

Ерда энг    иссиқ кун қайд этилди

АҚШнинг «Атроф муҳитни прогнозлаш миллий марказлари» давлат агентлиги олимлари томонидан эълон қилинишича, 3 июль куни ўртача глобал ҳарорат Цельсий бўйича 17,01 даражага етди. 2016 йилнинг августида қайд этилган аввалги рекорд 16,92 даража эди.

Олимларнинг фикрича, буғланиш туфайли умумий иқлим ўзгариши ва Эль-Ниньо табиий ҳодисасининг бошланиши ҳозирда янги ҳарорат рекордларини ўрнатишга олиб келади.

Бу йил Испанияда ва кўплаб Осиё мамлакатларида баҳорги рекорд иссиқлик кузатилди. Шунингдек, дунё океанининг турли қисмларида, масалан, Шимолий денгизда сув ҳароратининг аномал кўтарилиши аниқланган. Июнь ойида рекорд даражадаги иссиқлик Хитойнинг шимоли-шарқини қамраб олди: Пекинда 60 йил ичида биринчи марта 41+ қайд этилди.

Reuters маълумотларига кўра, Антарк­тидада, Украинанинг «Академик Вернадс­кий»­ станциясида июль ойида янги рекорд қайд этилган – Цельсий бўйича 8,7 даража юқори. Антарктидада ҳозир қиш. Тўғри, Украина станцияси Жанубий қутбдан анча узоқроқда жойлашган.

Олимларнинг аниқлик киритишича, 3 июль куни 1979 йилдан бери об-ҳавонинг сунъий йўлдош орқали кузатилиши бошланганидан бери энг иссиқ кун бўлган. Аммо улар бу XIX аср охиридан бери олиб борилган мунтазам илмий кузатишлар тарихида ҳам рекорд эканига аминлар.




Ўхшаш мақолалар

Геоэкологик барқарорлик:  Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини  асраш  масъулияти

Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти

🕔14:30, 22.10.2026 ✔12

Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида  экологик  хавфсиз  фаолият юритади

Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади

🕔13:24, 15.10.2026 ✔92

Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.

Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва  ҳаво  ифлосланишига  чидамлилиги оширилади

Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади

🕔13:15, 24.09.2026 ✔136

«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар