Хориж хабарлари      Бош саҳифа

Cайёрамиз оғир бемор

Ҳозирда инсоният томонидан «сайёра чегаралари» деб аталадиган хавф чизиқларининг деярли барчаси кесиб ўтилди. Олимлар гуруҳининг янги ҳисоботида айтилишича, Ердаги ҳаёт «хавфли зонага» яқинлашди.

Cайёрамиз оғир бемор

Янги тадқиқотга кўра, биз саккизта илмий жиҳатдан ўрнатилган «сайёра чегараларидан» еттитасини кесиб ўтдик, уларнинг бузилиши Ер экотизимлари барқарорлигига таҳдид солади.

Энди биз нафақат сайёранинг ҳаддан ташқари қизиб кетиши, соф табиатни барбод этилиши, балки унда яшовчи одамларнинг фаровонлиги нуқтаи назаридан ҳам «хавфли зона»да турибмиз.

Турли мамлакатларнинг қирқдан ортиқ олимларидан иборат гуруҳ Ер экотизимларининг «ҳимоя панжаралари»ни ўрганишди. Тадқиқот «Nature» журналида чоп этилди.

 

Қандай «сайёра чегаралари» кесиб ўтилди?

Тадқиқотда саккизта чегара, жумладан, иқлим, ҳаво ва сув ифлосланиши ҳамда тоза сув захираси кўриб чиқилди.

Ҳавонинг ифлосланиши биз кесиб ўтмаган ягона сайёра чегараси бўлиб, аммо хавф маҳаллий ва минтақавий даражада мавжуд бўлиб қолмоқда.

Таъкидланганидек, иқлим ўзгариши одамларнинг айрим гуруҳлари учун аллақачон жиддий муаммога айланган. Тадқиқотчилар Шарқий Европа, Жанубий Осиё, Яқин Шарқ, Жануби-Шарқий Осиё, Aфрика, Бразилиянинг кўп қисми, Мексика, Хитой ва AҚШнинг ғарбий қисмидаги «қайноқ нуқталар»ни аниқладилар.

Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Ернинг тахминан 2/3 қисми тоза сув хавфсизлиги мезонларига жавоб бермайди.

Aгар Ер йилда бир бор шифокор кўригидан ўтганида шифокор «сайёрамиз оғир бемор эканлигини айтарди», деди Aмстердам университетининг экология профессори ва Ер комиссияси ҳамраиси Жойета Гупта.

Агар бунинг олдини ўз вақтида олсак, бу ҳалокатли ташхис эмас. Олимларнинг сўзларига кўра, агар кўмир, нефть ва табиий газдан фойдаланиш усулларини, ер ва сувга нисбатан муносабатларимизни ижобий тарафга ўзгартирсакгина, сайёрани қайта тиклаш мумкин.




Ўхшаш мақолалар

Заводлардан чиқаётган  зарарли газлар Тожмаҳални емирмоқда

Заводлардан чиқаётган зарарли газлар Тожмаҳални емирмоқда

🕔10:53, 04.12.2025 ✔20

Бундан тўрт юз йил муқаддам Бобурийлар сулоласи вакили Шоҳ Жаҳон қурдирган бу обида, бироз муболаға билан айтганда, дунёда Ҳиндистоннинг ўзидан ҳам машҳурроқ. Ҳиндистонга борган саёҳатчи борки бу обиданинг чиройидан баҳраманд бўлмасдан қайтмайди.

Батафсил
Антарктидадаги музлик икки ойда деярли  ярмига қисқарди

Антарктидадаги музлик икки ойда деярли ярмига қисқарди

🕔15:40, 27.11.2025 ✔32

Антарктидадаги Гектория музлиги икки ой ичида қарийб 50 фоизга қисқарди. Бу замонавий тарихда қайд этилган энг тез чекиниш бўлди, деб ёзмоқда «Nature Geoscience» журнали янги тадқиқотга таяниб.

Батафсил
Дунё океанида  170 триллион пластик  бўлаклари сузиб юрибди

Дунё океанида 170 триллион пластик бўлаклари сузиб юрибди

🕔15:42, 13.11.2025 ✔34

Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳозир дунё океанида 170 триллионга яқин пластик бўлаклари сузиб юрибди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар