Жанубий Флорида университети профессори ва ғаввос Жозеф Дитури 100 квадрат метрлик махсус капсулада 1000 фут (тахминан 305 метр) чуқурликка шўнғиди ва Атлантика океани тубида 90 кундан ортиқ вақт ўтказди. Олимлар унинг организмини ўрганишди, натижалар эса ҳайратланарли.
Тажриба чуқур денгиз шароитлари, хусусан, юқори босимнинг инсон организмига таъсирини ўрганиш учун ўтказилди. Океан тубида 93 кун яшаган Дитурининг соғлиғи доимий равишда олимлар томонидан кузатиб борилди.
Ғаввоснинг айтишича, тажрибадан сўнг унинг териси янада ёшариб, қайишқоқ бўлган, у ўзини анча яхши ҳис қила бошлаган.
Мутахассислар Дитури танасини ўрганиб, профессорнинг теломерлари (ҳужайра ёшлиги учун масъул бўлган ва ёши ўтган сайин қисқариб борувчи хромосомалар учидаги тузилмалар) 20 фоизга, илдиз ҳужайралари сони эса 10 баробарга кўпайганини аниқлашди. Бу унинг 10 йилга ёшарганини билдиради.
Олимлар чуқурликдаги юқори босим инсон танасига ижобий таъсир кўрсатади, ҳужайраларнинг ўсиши ва ривожланишини рағбатлантиради, деган хулосага келди. Шундай қилиб, тажриба натижасида Дитурининг танасида яллиғланиш белгилари икки баравар ва холестерин сезиларли даражада камайган.
Бироқ кўплаб мутахассислар сув остидаги босимнинг инсон танасига ижобий таъсирига шубҳа қилишади. Улар океан тубига узоқ вақт сайр қилиш жиддий соғлиқ муаммоларига, жумладан, витамин ва минералларнинг етишмаслигига олиб келиши мумкинлигига ишонишади. Мутахассислар қўшимча тадқиқотлар ва тажрибалар ўтказиш лозимлигини таъкидлашади. Бироқ, бу тадқиқот чуқур денгиз шароитларининг инсон танасига таъсирини ўрганиш учун янги истиқболларни очади ва янги даволаш ва ёшартириш усулларини ишлаб чиқишда асқатиши мумкин.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔20
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔93
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔185
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил