Саломатлик      Бош саҳифа

Энг йирик кўлларнинг суви сезиларли камаймоқда

Сўнгги 30 йил ичида дунёдаги энг йирик кўллар ва сув омборларининг ярмидан кўпи сезиларли миқдорда ўз сувини йўқотди. Халқаро олимлар гуруҳи тадқиқоти шундан далолат бермоқда.

Энг йирик кўлларнинг  суви  сезиларли  камаймоқда

Ҳозирги вақтда дунё аҳолисининг тўртдан бир қисми қуриётган кўллар яқинида яшаяпти. Кўллар сайёра юзасининг атиги 3 фоизини эгаллайди, аммо улар суюқ ҳолатдаги чучук сувнинг деярли 90 фоизини ўз ичига олади. Улар ичимлик сувнинг энг муҳим манбалари бўлиб, суғориш ва энергия ишлаб чиқариш учун жуда муҳимдир.

Кўллардаги сув сатҳи ёмғир ва қор ёғиши каби табиий сабабларга кўра ўзгариб туради. Аммо сўнгги йилларда инсон фаолияти уларга тобора кўпроқ глобал таъсир кўрсатмоқда.

Янги тадқиқот шуни кўрсатдики, бутун­ дунё бўйлаб кўллар майдони кескин камайиб­ бормоқда. Тадқиқотчилар 1992 йилдан 2020 йилгача олинган икки мингта энг йирик сув омборининг сунъий йўлдош суратларини таҳлил қилишди.

Натижаларга кўра, 53 фоиз кўлларнинг ҳажми камайган. Соф қисқариш йилига 22 миллиард метрик тонна сув деб баҳоланди.

 Арктиканинг нам тропик ва совуқ ҳудудларида ҳам кўллар қуриб қолган.

Баъзи кўлларнинг сувидан (масалан, Калифорниядаги Салтон-Си) ҳаддан ташқари кўп фойдаланилмоқда. Бошқалари (Буюк Туз кўли) ёғингарчилик ва сув оқимининг ўзгариши туфайли қисқарган. Арктикада кўлларга ҳарорат, ёғингарчилик, буғланиш ва оқимнинг ўзгариши таъсир кўрсатмоқда.

Олимларнинг таъкидлашича, кўлларнинг қуриши сув сифатининг пасайиши, заҳарли сув ўтларининг кўпайиши ва сув ҳаётининг нобуд бўлиши каби салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.




Ўхшаш мақолалар

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

🕔14:26, 22.10.2026 ✔20

Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!

Батафсил
Соғлом  овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

🕔13:13, 15.10.2026 ✔93

Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Батафсил
Асалари  ва инсоният

Асалари ва инсоният

🕔10:55, 18.09.2026 ✔185

Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимлик­ларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-­хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар