Экоолам      Бош саҳифа

Ўсимликлар муҳофазаси кучайтирилмоқда

Дунё миқёсида фармацевтика  корхоналарида ишлаб чиқарилаётган дори воситаларининг тахминан 50 фоизи доривор ўсимликлар хомашёсидан тайёрланмоқда. Кўпчилик мамлакатларда, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида ҳам фармацевтика саноати жадаллик билан ривожланиши доривор ўсимликларга бўлган талабнинг кескин ортишига сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 20 мартдаги «Республикада каврак плантацияларини ташкил этиш ва уларнинг хомашёсини қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтириш ҳамда экспорт қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида каврак плантацияларини ташкил этиш ва уларнинг хомашёсини қайта ишлаш уюшмаси ташкил этилган.

Каврак – (Ferula) туркуми селдердошлар (соябонгулдошлар)- Apiaceae (Umbelliferae) оиласига мансуб бўлиб, кўп йиллик ўт ўсимлиги. Кавракнинг ер юзида 160 дан зиёд турлари, Марказий Осиё республикаларида 104, мамлакатимизда эса 50 тури учрайди. Смола – елим олишда сассиқ каврак, Кўҳистон кавраги каби турлари ишлатилади.

Каврак республикамизнинг Тошкент, Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах, Навоий, Бухоро вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг қумли чўллар, адирлар, тоғлар ва тоғолди ялангликларда, соз тупроқли ерларида ўсади.

Табиатда сассиқ каврак кенг тарқалган бўлиб, елим-смола асосан шу турдан олинади. Бу доривор ўсимлик табобатда бемор организмига ижобий таъсир этувчи биологик фаол модда ҳисобланади. Доривор воситалар сифатида ўсимликларнинг илдизи, барги, пўстлоғи, гули, меваси, шираси ва бошқа қисмларидан фойдаланилади.

Табиатдан фойдаланувчиларнинг талабаномаларига мувофиқ шаклланган квота меъёрлари Фанлар академиясининг хулосасига мутаносиб ҳолда Табиат ресурслари вазирлиги (Давлат экология қўмитаси)нинг тегишли буйруғи билан ёввойи ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш бўйича тасдиқланган режасига кўра жорий йилда Фарғона вилояти бўйича:

– 2020 йилда ёввойи доривор ва озуқабоп ўсимликларни табиатдан ажратиб олиш учун жами 153,8 тонна (зубтурум барги, наъматак);

– 2021 йилда ёввойи доривор ва озуқабоп ўсимликларни табиатдан ажратиб олиш учун жами 162,5 тонна (зубтурум барги, наъматак, катта баргизуб, Туркистон қизил дўланаси, зирк барбарис меваси);

– 2022 йилда ёввойи доривор ва озуқабоп ўсимликларни табиатдан ажратиб олиш учун жами 26 тонна (наъматак меваси, катта баргизуб) доривор ўсимликлар учун квоталар олинган.

Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни техник ва доривор хомашёсини йиғиш ва тайёрлаш, ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш рухсатномаларини берилиши ҳолати Фарғона вилоятида доривор, озуқабоп ва ёввойи турдаги ўсимликларнинг техник хомашёсини тайёрлаш учун 2020 йилда 5 та, 2021 йилда 10 та ва 2022 йилда 2 та корхона-ташкилотларга рухсатномалар берилган.

Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида 30 гектар, Сўх туманида 10 гектар майдонда каврак ўсимлигини сунъий равишда экиш орқали етиштириш йўлга қўйилган.

Доривор ўсимликларни табиий муҳитдан териб олишда квота олган жисмоний ва юридик шахслар томонидан доривор ўсимликларни йиғиб олиш жараёнида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга риоя қилишлари лозим бўлади. Рухсатномасиз ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартиблар ва меъёрларни бузганлик учун Сўх туманида 2022 йилда 1 нафар фуқарога маъмурий жавобгарлик белгиланиб, жарима ундирилган.

Ш.МАДРАҲИМОВ,

Вилоят прокуратураси бўлим

катта прокурори

Г.ТЎХТАСИНОВА,

Табиат ресурслари вазирлиги Фарғона вилоят бошқармаси

матбуот котиби

Ўхшаш мақолалар

Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

🕔09:21, 23.10.2025 ✔5

Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

Батафсил
Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

🕔15:33, 16.10.2025 ✔32

Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

Батафсил
Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

🕔15:30, 16.10.2025 ✔32

Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

    Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

    Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

    ✔ 5    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

    Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

    Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

    ✔ 32    🕔 15:33, 16.10.2025
  • Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

    Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

    Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

    ✔ 32    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Экорейд  Ваҳшиёна  балиқ  ови  зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экорейд Ваҳшиёна балиқ ови зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги табиий, ресурслар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш борасида доимий назорат олиб бормоқда. Назорат қанчалик кучли йўлга қўйилганига қарамасдан, соҳага оид ҳуқуқбузарликлар ҳалигача тугагани йўқ.

    ✔ 33    🕔 15:29, 16.10.2025
  • Сув бошидаги  тежамкорлар

    Сув бошидаги тежамкорлар

    Ҳазорасп Хоразм вилоятининг кунчиқар дарвозасидаги туманлардан бири саналади. Айнан бу ердан воҳанинг барча туманларига оқиб борувчи сув тармоқлари бошланади. Шу боисдан бўлса керак ушбу ҳудудда ҳеч қачон сув танқислиги кузатилган эмас. Гарчи шундай бўлса-да ҳазораспликлар сувдан тежаб, оқилона фойдаланишга жиддий эътибор қаратиб келадилар.

    ✔ 43    🕔 14:54, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар