Экоолам      Бош саҳифа

«Чекимизга чекинмаслик тушган!»

Бу қатъий шиор Улуғбек Иброҳимовнинг умр мазмунини ташкил қилади

«Чекимизга  чекинмаслик тушган!»


Экологик фожиа минтақасини ҳаёт учун кураш жанггоҳига муқояса қилсаям бўлади. Қаҳрамонимиз тақдирига шу жараёнда оддий аскарлик эмас, сафнинг олдида бориш тушган.

...Киши ҳақида гап кетганида исмига қўшиб айтиладиган касбий таърифлар барчасидан муҳим. Биргина сўзда кимнинг кимлиги аён бўлади-қўяди. Агарда бир инсон исмига бир неча шундай таърифлар айтилса-чи?

Бу энди машҳурлик белгиси!

«Улуғбек экологиячи» дейишади у кишини таништирганларида қисқа қилиб. Бу онгли умрининг катта қисмини айнан табиатни асрашга, юрт бошига ўтган аср иккинчи ярмида ёғилган балои офат – Орол денгизи қуриши билан юзага келган экологик ҳалокат асоратларини тугатиш, табиат билан уйғун яшаш, унга озор етказмаслик борасида кечаю кундуз қайғурадиган инсонни таърифлашда жуда мос тушади.

«Улуғбек эшон» деб ҳурмат билан тилга олишади. Бу шажараси Пайғамбаримиз алайҳиссаломга бориб тақаладиган сулола вакили эканига ишора. Ва яна санъат аҳли у киши ҳақида сўз очилганида «Улуғбек хонанда» деб тилларидан бол томади...

Қаҳрамонимиз шундай таърифларга сазовор инсон.

 ***

Ўзбекистон Экологик партияси Боғот туман кенгаши раиси, туман кенгаши депутати Улуғбек Иброҳимов ўзи туғилиб ўсган маскан атамасининг айнан табиатдан олинганидан бошқача фахр туяди: «Туманимиз ўз номига мос – боғлар юрти бўлиши, ҳар бир туп дарахт, бутани сақлаб қолишгина эмас, уларни кўпайтириш, шу орқали олаётган ҳавомиз мусаффо, ичаётган сувимиз тоза бўлиши учун курашишимиз керак! Бу айни дамда шу соҳа ходимлари учунгина эмас, ҳар бир фуқаронинг диққат марказида бўлмоғи шарт!»

«Яшил макон» умуммиллий ҳаракати доирасида Боғот тумани энг кўп дарахт кўчатлари эккани ортида ҳам шу иш бошида турган инсонларнинг кечаю кундуз олиб борган тинимсиз меҳнатлари ётибди.

Бугина эмас.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислик институтини ҳув узоқ – ўтган асрнинг саксонинчи йили бошида тугатган ёш муҳандис кўп йиллар туман қишлоқ хўжалиги бошқармасида, кейинчалик бир муддат касаба уюшмаси тизимида, туманда илк ташкил қилинган тўқимачилик фабрикаси  ишлади ва маъмурлик тажрибасини тўплади. Шу даргоҳларда ишлаган кезларида корхоналар атрофини шинам гулзору боғзорларга айлантиришга бош бўлгани бежиз эмасди.

2003 йилда уни туман экология бўлимига бошлиқ вазифасига тайинлашди. Бир муддат Шовот туманида ҳам шу вазифада ишлади.

Улуғбек Иброҳимов бирор куни, бир дақиқасини табиатдан айро ҳис қила олмайди.

Давлатимиз раҳбари 2017 йил 19 сентябрда БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқида жаҳон ҳамжамияти эътиборини бугунги куннинг ўткир муаммоларидан бири – Орол денгизи ҳалоқатига қаратди. Айнан шундан сўнг Орол денгизи келтириб чиқарган ҳалокат асоратларини юмшатишга кенг миқёсда киришилди – 2018 йилда Мўйноқ туманида марказий штаб ташкил қилиниб, денгиз ташлаб кетган ҳудудларда ўрмонзорлар ташкил қилишга киришилди.

Улуғбек Иброҳимов «Оролга мадад» умумхалқ ҳаракати доирасида «Боғотликлар Оролга мададкор» хайрия акцияси ташкилотчиси бўлди.

Туманнинг Қорақум этакларида ўсаётган саксовулзорлардан минглаб туп кўчатлар ва икки юз килограмм ҳажмда саксовул уруғлари етказиб берилди. Етказиб берилдигина эмас, кўнгиллилар томонидан кўчат экиш, уруғ сепиш ишларида ҳам фаол қатнашилди. Шу жараёнда фаоллиги учун АҚШдаги Колумбия университетининг фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғасига муносиб кўрилгани бежиз эмас.

***

 Оддий қишлоқ ўқитувчилари бўлмиш оила – педагог ота-онасидан шарқона тарбия олган ёш йигит болаликдан қизиққани – санъатга ошналигини бир умр эъзозлаб келаётир. Ҳали талабалик даврида олийгоҳнинг «Ором» ансамбли иштирокчиси бўлиб, яккахон хонанда сифатида бир қатор давлатларга уюштирилган гастролларда қатнашганди. Кейинчалик – бир умр бўш вақт топди дегунча ўз устида ишлаб, янгидан-янги қўшиқлар яратиб, элнинг тўй-томошалари, туман ва вилоят миқёсида ўтказиладиган расмий тадбирлар саҳналарида қўшиқлар куйлаш анъанасини давом эттирди. Ўзи раҳбар бўлган Экологик партия туман бўлими қошида «Орол» ашула ва рақс ансамбли (ансабль атамаси бежиз танланмаганига эътибор қаратинг!) ташкил қилгани шундан. Бу ансамблга қадим воҳада таниқли санъаткор – Йўлдош ака Тожиев бадиий раҳбарлик қилмоқда. Йўлдош ака воҳага хос мусиқа асбоби – буломон чалишда тенгсиз саналади. Ҳатто лақаби ҳам айнан шу мусиқа асбобидан олинган бу инсон дам олиш кунларида Улуғбек билан ҳамкорликда қўшни вилоятларга ижодий сафарларга тез-тез бориб туришади.

***

...Юртимизда хусусий мулкчиликнинг пайдо бўлиши асносида экин майдонлари фермерларга ажратиб берилди. Воҳа ҳаёти сув билан боғлиқки, ҳудудларда бир-бирларига яқин масофаларда сув йўллари – канал, ариқ, солма (ариқда кичикроқ сув тармоқлари)лар ва зах сувларни қочириш учун захкашлар учрайди. Ариқ, солма ва захкашлар бўйларига воҳа табиий муҳитига мос келадиган дарахтлар – жийда, тол, қоромон (гужумнинг ўта қаттиқ тури, қадимда ундан арава гупчаклари ясалган) кўчатлари экиш ва парваришлаш, борларини сақлаб қолиш инсон ва табиат ўртасидаги мувозанатни мўътадил тутишда жуда муҳим. Афсус, шундай вақтлар бўлдики, айрим фермерлар ўзларига ажратиб берилган майдонлар атроф­ларида ўсаётган турли дарахтларни кесиш, сотиш ҳаракатига тушдилар. Агарда озгина эътиборсизлик қилинганида бутун-бутун экин майдонлари мисли чўл-биёбон кўринишига келарди. Туман экология ташкилоти шу масалада қатъиятлик кўрсатди, тинимсиз ҳудудларга рейдлар уюштирилди. Айбдорларга кескин чоралар кўрилди. Натижада табиат ҳалоскори бўлмиш минглаб туп дарахтлар асраб қолинди, янгилари экилди. Шу мураккаб даврда Улуғбек Иброҳимовнинг қатъият кўрсатганини ҳалиям миннатдорлик билан эслашади.

***

...Чамаси етти йиллар олдинги гап. Ярим тунда қўшни йигит бевақт деразамни қоқиб, уйғотди. Тинчликмикан, деб шошилиб кийиниб чиқдим. Қўшни йигит: «Ўғлим учун тиклайдиган иморатга қўшимча томорқадан тупроқ олаётгандим. Анов экологиячи Улуғбек эшон келиб қолди. Эксковатор ва юк машиналари эгалари илтимос қилишсаҳам, қулоқ солмаяпти. Катта жаримага тортармиш. Сизни танийди, дейишди... шунга бир оғиз илтимос қилсангиз».

Мен бош чайқадим: «Эшон бувани яхши биламан. Табиатга зарар етказадиган бўлса, мен у ёқда турай, отасиниям аямайди! Тўғри, мени ҳурмат қилади, устоз дейди. Аммо, ҳозир борсам... орамизга совуқчилик тушади. Яхшиси, бу ишингни тўхтат, жаримасини тўларсан. Аслида иморат қурган одам бошқа бировга – айниқса, табиатга зарар етказмаслиги керак!»

Бу ўзим гувоҳ бўлган воқеалардан бири.

***

...Бу инсоннинг яна бир фазилатини айтмасам, инсофдан бўлмас. Олийгоҳни тугатиб, туман газетасида иш бошлаганман. Ўша вақтда жамоатчи мухбир деганлари бўларди. Бу инсонлар арзимас қалам ҳақи олишса-да, элда бўлаётган янгилик, воқеалар ҳақида турли жанрларда мақолалар ёзишни одат қилишганди. Айни шу даврда Улуғбек Иброҳимов билан танишганман.

Улуғбек Иброҳимов туман, вилоят ва рес­публика матбуотида долзарб мақолалари билан мунтазам қатнашиб келади. Бир неча марта турли танловлар ғолиби ҳам бўлган.

Ўтган йили ўзим туғилган маскан – Боғот тумани ўтмиши, бугуни ва келажаги ҳақида каттагина китоб тайёрладим. Шу жараёнда Улуғбек Иброҳимов бир ёнимда турдилар. Туман тарихи, унинг машҳур кишилари ҳақида тўплаган маълумотлари ёзиш жараёнида роса асқатди.

***

«Сизни жанггоҳлардаги аскарга ўхшатаман, эшон бува, дейман ҳам ҳазил, ҳам чин маънода. – Тилингиздан Орол тушмайди!»

«Бизнинг бефарқлимиз сабаб Орол чекинди – қирғоқларини ташлаб кетди. Энди бизнинг қўл қовуштириб ўтиришга – чекинишга асло ҳаққимиз йўқ! Акс холда келажак авлод кечирмайди бизни. Ҳар биримиз экологик ҳалокатни имкон қадар юмшатишга ўзимизни масъул деб билишимиз керак, шундагина Оролбўйи минтақасида минг йилларки мавжуд муҳит барқарорлиги таъминланади».

Бошқа изоҳ ортиқча бу ўринда.

 

Рўзимбой ҲАСАН,

Ўзбекистон Ёзувчилар ва Журналистлар

ижодий уюшмалари аъзоси




Ўхшаш мақолалар

«Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

«Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

🕔15:14, 10.05.2024 ✔30

Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

Батафсил
Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

🕔17:00, 02.05.2024 ✔52

Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

Батафсил
Табиатнинг  жонкуяр қизи

Табиатнинг жонкуяр қизи

🕔16:57, 02.05.2024 ✔45

Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

    «Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

    Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

    ✔ 30    🕔 15:14, 10.05.2024
  • Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

    Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

    Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

    ✔ 52    🕔 17:00, 02.05.2024
  • Табиатнинг  жонкуяр қизи

    Табиатнинг жонкуяр қизи

    Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

    ✔ 45    🕔 16:57, 02.05.2024
  • «Кемалар  қабристони»да  табиатнинг  йиғиси  эшитилади

    «Кемалар қабристони»да табиатнинг йиғиси эшитилади

    Қорақалпоғистоннинг олис Мўйноқ туманида иккита ажойиб музей борлигини биласизми? «Мўйноқ экология музейи» ҳамда «Орол денгизи тарихи музейи» ҳамиша қизиқувчилар билан гавжум.

    ✔ 33    🕔 16:54, 02.05.2024
  • Соғлом ҳаёт  ва барқарор  келажакка шунчаки  эришиб бўлмайди!

    Соғлом ҳаёт ва барқарор келажакка шунчаки эришиб бўлмайди!

    Ҳамма бирлашсагина бирор натижага эришиш мумкин

    ✔ 22    🕔 16:44, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар