Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя
Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
БатафсилДунёда кечаётган экологик вазият жуда кўп омиллар билан бир қаторда инсон саломатлигига ҳам жиддий таъсир кўрсатмоқда. Унинг олдини олиш ёки зарарини имкон қадар камайтириш учун мутахассислар биринчи навбатда тўғри овқатланиш масаласига эътибор қаратиш муҳимлигини уқтириб келади.
Тўғри овқатланиш инсоннинг ўсиб-ривожланиши, ҳаёт фаолияти, саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш, касалликларнинг олдини олишга эришиш имконини беради. Овқатланиш инсон ҳаёти давомийлигининг муҳим шарти ҳисобланади. Шунинг учун имкон қадар ҳар куни аниқ белгиланган бир вақтда овқатланиш зарур.
Инсон ҳаёт кечирар экан, меҳнат қилиш асносида маълум бир куч сарфлайди. Истеъмол қиладиган овқат миқдори эса, сарфланадиган қувват ўрнини тўла қоплай олиши керак. Инсоннинг қандай меҳнат билан шуғулланиши, кун давомида қанча куч сарфлашига кўра унинг ўртача истеъмол миқдори белгиланади. Кундалик овқатланиш миқдори ушбу меъёрдан кескин кўп ёки кам бўлиши организмда муайян ноқисликларни келтириб чиқаради.
Тўғри овқатланишда истеъмол қилинадиган озиқаларга ҳам эътиборли бўлиш талаб этилади. Иложи борича таомномани табиий маҳсулотлардан тузиб чиқинг. Мевалар ва табиий ширинликлар албатта таомдан олдин истеъмол қилиниши зарур. Қуруқ ва ҳўл мевалар танадаги модда алмашинувига яқиндан ёрдам беради. Сунъий ширинликлар, шакар, қанд маҳсулотлари ва турли пишириқлар истеъмолини имкон қадар камайтириб бориш саломатлик учун фойдалидир. Асосий овқатлар сирасига гуруч ва бошқа дон маҳсулотлари, картошка ва бошқа сабзавотлар, парҳезбоп гўшт ҳамда кўкатлар киритилгани маъқул. Сабзавотларнинг барча турлари тавсия этилади. Фақат уларнинг янги, сарҳил ва табиий тарзда етиштирилган бўлишига эътибор қаратиш керак. Мутахассисларнинг таъкидлашича, инсон танасининг мева ва сабзавотларга бўлган кундалик эҳтиёжи ўртача 400 граммни ташкил этади.
Овқатланишда ҳайвон ёғлари ўрнига енгил ҳазм бўлувчи ўсимлик ёғларидан фойдаланиш тавсия этилади. Бу танада ортиқча ёғлар йиғилиб қолиши, ҳазм билан боғлиқ муаммоларнинг юзага келиши, ортиқча вазн, қон босими касалликларига қарши намунали чора бўла олади.
Шунингдек, ҳамиша йодланган туз истеъмол қилиш ва туз миқдорини имкон борича камайтириш ҳам муҳим. Тузнинг кунлик миқдори 5 грамм атрофида бўлиши керак.
Суюқлик истеъмолини тартибга солиш ҳам саломатлик учун эътиборли саналади. Аввало, суюқликни овқатланиш пайтида эмас, балки овқатдан 40 дақиқа – 1 соат аввал қабул қилиш, чой ўрнига кўпинча табиий мева шарбатлари ёки қайнатилган сув ичиш яхши самара беради. Тананинг суюқликка бўлган эҳтиёжини меъёрда ушлаб туриш ҳам бир қанча касалликларнинг олди олинишига сабаб бўлади.
Қисқаси, атроф муҳит мувозанатидаги ўзгаришлар инсон саломатлигига ҳам сезиларли таъсир кўрсатаётган бугунги кунимизда шахсий саломатлигимизни муҳофаза қилиш жуда муҳим масалага айланиб боряпти. Бу борада тўғри овқатланишнинг ҳам катта улуши бор. Шу маънода, тўғри овқатланиш қоидаларига риоя қилиш соғлом турмуш тарзимизнинг асосини ташкил қилади.
Тўхта МАҲМАДАЛИЕВ,
Аҳоли соғлом турмуш тарзини
қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини
ошириш Республика марказининг
Музработ туман бўлинмаси бошлиғи
Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
БатафсилАҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.
БатафсилОлимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимликлар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.
Батафсил