Экоолам      Бош саҳифа

Янгиланаётган юрт фуқароларига хос Қомус

Давр шиддат билан ўзгариб, янгиланиб боряпти. Бу ўзгаришлар жамият ва давлат тизимининг янги тартиб-қоидаларини ишлаб чиқишни тақозо қилмоқда.

Янгиланаётган юрт фуқароларига хос  Қомус

Кейинги беш йил мабайнида Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-сиёсий қиёфаси ҳам тубдан бошқача тус касб этди. Инсон ва давлат муносабатларини умумжаҳон демок­ратик тамойилларидан келиб чиққан ҳолда шакллантириш муҳим вазифалардан бирига айланди. Қонунчилик соҳасининг бош ислоҳоти сифатида Конституцияга ўзгартиришлар киритиш эҳтиёжи юзага келди.

Муҳокама жараёнида кўплаб юртдошларимиз, нодавлат институтлар вакиллари оммавий ахборот воситаларида чиқиш­лар қилиб янгиланаётган конституция лойиҳаси бўйича ўз таклифларини билдирди, мулоҳазаларини ўртага ташлади. Албатта уларнинг аксарияти инобатга олиниб, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги таҳрири халқимиз эътиборига тақдим этилди.

– Бизнинг туманимизда «Ҳазорасп – Хива» ҳамда «Ҳазорасп – Урганч» магистрал йўлларининг ҳар беш километрида махсус баннерларда ўзгартиришлар киритилган моддалар ҳақида маълумотлар осиб қўйилган. Бу эса, одамларда ҳуқуқий онг бойишига беминнат хизмат кўрсатувчи омиллардан бири саналади, – дейди Боғот тумани ҳокимининг Матбуот котиби Муҳаббат АБДУЛЛАЕВА. – Шунингдек, бозорлар ва бошқа савдо марказларида ҳам радиодастурлар ташкил қилиб, кунига олти соат давомида конституциямизга киритилаётган ўзгартиришлар ҳақида мутахассислар маърузалари эшиттирилмоқда.

Албатта, тарғибот ишлари фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданияти шаклланишига катта ҳисса қўшади. Ҳуқуқий онги ва маданияти намунали шаклланган инсон эса, янгиликларга нисбатан ҳеч қачон бефарқ бўлмайди. Ҳазорасп педагогика коллежи ўқитувчиси Дурпошша Худойназарова ана шундай қалби уйғоқ элдошларимиздан бири.

– Янгиланаётган Конституция моддаларини эътибор билан кузатдим. Очиғи, бу Қомус чинакам инсонпарвар давлатимизнинг ойнаси бўлибди. Унда инсон манфаатларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш давлатнинг асосий вазифаси экани қайд қилиб қўйиляпти. Эътибор беринг, 14-моддада ўқиймиз: «Давлат ўз фаолиятини инсон фаровонлигини ва жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида қонунийлик, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари асосида амалга оширади».

Бу ахир устоз Абу Наср Форобий ҳазратлари орзу қилган «Фозил одамлар шаҳри»дагина жорий қилинган эзгу тартиб-қоидаларнинг айни ифодаси эмасми?! – дейди биз билан гурунг қилар экан Д.Худойназарова.

– Шахсан мен янгиланаётган Конституциянинг 47-моддасини ўқир эканман, кўзларимга ёш қалқди, – дейди Қўшкўпир туманидаги Ғозовот қишлоғида яшовчи фуқаро Шоира Матсапаева. – Унда ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойида маҳрум қилиниши мумкин эмаслиги қайд этилади. Шунингдек, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланиши ҳам ёзиб қўйилгани эътиборга молик. Шу ўринда бир пайтлари қурилиш баҳонасида уй-жойи бузилиши натижасида етказилган зарарни ундиролмай сарсон-саргардон бўлган элдошларимизни эсладим. Эндиликда бундай ҳолатларга йўл қўйилмаслигига мустаҳкам кафолат бор.

Дарҳақиқат, одамлар орасида бўлсангиз, уларнинг жамият ва давлат муносабатларида юз бераётган янгиланишлар ва ўзгаришларга бефарқ эмаслигига гувоҳ бўласиз. Буни эса, албатта янгиланаётган юрт фуқароларига хос муҳим хислатга йўйиш мумкин. Шу боисдан ҳам 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда ватандошларимиз якдиллик билан овоз беришига ишонсак бўлади.

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

Барқарор ва  арзон электр энергияси –  аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

🕔11:41, 20.08.2026 ✔54

Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.

Батафсил
Хавфсиз  ва барқарор шаҳар  яратишда   Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

Хавфсиз ва барқарор шаҳар яратишда  Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

🕔11:40, 20.08.2026 ✔56

Тошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.

Батафсил
Экологик ислоҳотларнинг  асосий   ричаги

Экологик ислоҳотларнинг асосий  ричаги

🕔14:30, 14.08.2026 ✔101

Ёшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар