Экоолам      Бош саҳифа

Табиатдаги барқарорлик қадрият даражасига кўтарилмоқда

Ҳар қандай адолатли жамиятда инсонга энг олий қадрият сифатида қаралади. Шундай экан, унинг фаровон ҳаёт кечириши учун етарли шарт-шароитларни яратиб бериш давлатнинг асосий вазифаси ҳисобланади.

Табиатдаги барқарорлик  қадрият даражасига кўтарилмоқда

Янгиланаётган Конституцияда экологик барқарорликни таъминлаш юзасидан тақдим этилаётган ҳуқуқий нормалар келажакда Ўзбекистон атроф муҳит муҳофазаси борасида мутлақ янги тизимга ўтаётганидан дарак беради.

Конституцияга киритилаётган бир қатор янгиликлар шундай дейишга тўла асос беради. Атроф муҳит муҳофазасига оид давлатнинг конституциявий мажбуриятлари 3,5 баробарга: 4 тадан 14 тага ошириляпти. Хусусан, «экологик ҳуқуқ» тушунчаси илк бор боб даражасида киритилмоқда. Ҳар ким қулай атроф муҳитда яшаш, унинг ҳолати тўғрисидаги ишонч­ли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқи белгиланаётгани ҳам эътиборга молик. Давлат шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиши ҳамда шаҳарларнинг бош режалари халқимиз билан бамаслаҳат ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамасидан мажбурий ўтказилиши ҳуқуқи жорий этилаётгани ҳам шу пайтгача аҳолини қийнаб келаётган бир қанча масалаларга ечим бўла олади.

Янгиланаётган Конституциядаги моддалар сони 128 тадан 155 тага, ундаги нормалар сони эса, 275 тадан 434 тага оширилиб, 128 модданинг 91 тасига концептуал ўзгаришлар киритилмоқда.

Конституциянинг янги таҳрирдаги 49-моддасида фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атроф муҳит муҳофазасини кучайтириш мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш юзасидан давлатнинг мажбуриятлари белгиланмоқда.

Бундан ташкари давлат Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ҳамда тиклаш, минтақани ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш юзасидан чоралар кўриши бўйича мажбуриятлар белгилан­япти.

Конституцияга ҳуқуқий норма сифатида киритилаётган масалаларнинг ҳар бири муайян ижро механизмига эга.

Янги моддалар бугунги кунда амалга оширилаётган изчил фаолиятимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий кафолати деб қараш ўринли бўлади.

Хусусан, ҳозирда республикамиз атмосфера ҳавосига таъсир хавфи юқори бўлган 44 та саноат корхоналарининг турғун ифлослантирувчи манбаларидан намуналар олиш ва таҳлил қилиш бўйича 50 та автомат станциялари ҳамда саноат корхоналарининг ифлослантирувчи манбаларига туташ ҳудудларида 12 та стационар кузатиш пунктлари ўрнатилди ва ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилинди.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдони сўнги беш йил якунлари бўйича умумий майдони 6 млн. 320 минг гектардан ортиқни ташкил қилиб, республика умумий майдонининг 4,5 фоиздан 14,08 фоизга ортди. Атроф муҳит муҳофазаси соҳасида жами 14 та халқаро (конвенциялар) шартномага ҳамда 2 та халқаро ташкилотга аъзо бўлди.

Оролнинг қуриган тубида туз чангларини ушлаб, улар таъсирини камайтириш мақсадида 2019-2023 йилларда 1 млн. 799 минг гектар майдонда саксовул, черкез, қандим дарахт ва буталаридан иборат «Яшил қоплама»лар ташкил этилди. Келажакда ушбу кўрсатгич 2,5 млн. гектарга етказилади.

Республикада 2026 йилгача ҳар йили 200 млн. донадан дарахт ва бута кўчатлари ҳамда қаламчалари экилади. Яшил ҳудудларни кенгайтириш, дарахт кўчатларини экиш ва уларни самарали парваришлаш орқали экологик муаммолар, иқлим ўзгариши билан боғлиқ салбий оқибатларнинг олдини олиш, шаҳар ҳамда туман марказларидаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга етказиш назарда тутилмоқда.

Конституцияга киритилаётган ушбу норма билан Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини ҳимоя қилиш ва тиклаш, уни ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш бўйича давлат томонидан қўшимча чоралар кўрилиши давлатнинг конституциявий мажбурияти сифатида мустаҳкамланмоқда.

Мазкур киритилаётган ўзгартириш бошқа давлат конституцияларида учрамайдиган ҳолат бўлиб, унда алоҳида минтақадаги экологик тизимнинг ҳимояси масаласи давлат мажбурияти сифатида белгиланмоқда.

Ўлмас СОБИРОВ,

Табиат ресурслари

вазирлиги ҳузуридаги

Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш

технологиялари

илмий-тадқиқот

институти бўлим бошлиғи




Ўхшаш мақолалар

Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

🕔09:21, 23.10.2025 ✔15

Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

Батафсил
Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

🕔15:33, 16.10.2025 ✔34

Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

Батафсил
Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

🕔15:30, 16.10.2025 ✔33

Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

    Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

    Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

    ✔ 15    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

    Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

    Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

    ✔ 34    🕔 15:33, 16.10.2025
  • Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

    Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

    Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

    ✔ 33    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Экорейд  Ваҳшиёна  балиқ  ови  зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экорейд Ваҳшиёна балиқ ови зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги табиий, ресурслар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш борасида доимий назорат олиб бормоқда. Назорат қанчалик кучли йўлга қўйилганига қарамасдан, соҳага оид ҳуқуқбузарликлар ҳалигача тугагани йўқ.

    ✔ 36    🕔 15:29, 16.10.2025
  • Сув бошидаги  тежамкорлар

    Сув бошидаги тежамкорлар

    Ҳазорасп Хоразм вилоятининг кунчиқар дарвозасидаги туманлардан бири саналади. Айнан бу ердан воҳанинг барча туманларига оқиб борувчи сув тармоқлари бошланади. Шу боисдан бўлса керак ушбу ҳудудда ҳеч қачон сув танқислиги кузатилган эмас. Гарчи шундай бўлса-да ҳазораспликлар сувдан тежаб, оқилона фойдаланишга жиддий эътибор қаратиб келадилар.

    ✔ 44    🕔 14:54, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар