Экоолам      Бош саҳифа

Она табиат муҳофазасида мустаҳкам асос

Бугунги кунда «Янги Ўзбекистон» деган тушунча реал воқеликка айланиб, халқимизнинг кўп йиллик орзу-истакларига эришишга, эртанги кунига умид ва ишонч уйғотмоқда.

Она табиат муҳофазасида  мустаҳкам  асос

Озод ва эркин ҳаёт, адолатли жамият барпо этишдек улкан мақсадни ўз олдига қўйган Ўзбекистон бугун яна бир ўта муҳим ва жиддий сиёсий жараёнлар олдида турибди. Давлатимизнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётининг барча асосларини белгилаб берувчи, ҳуқуқий тизимининг пойдевори бўлган Конституциямизни янгилаш ва уни ҳаётга тадбиқ қилиш арафасидамиз.

Охирги йилларда юртдошларимизнинг сиёсий онги ва маданияти ошиб бораётгани, уларнинг мамлакатимиз тақдирига бефарқ эмасликлари кузатилмоқда. Шундай экан, жорий йилнинг 30 апрель куни фуқароларимиз Янги Ўзбекистоннинг Янги Конституциясини қабул қилиш бўйича бўлиб ўтадиган умумхалқ референдумида иштирок этиб, ўз ҳуқуқларидан фойдаланишларига ва танловларини амалга оширишларига ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Таъкидлаш жоизки, 2022 йилнинг май ойида мамлакатимизда бошланган конс­титуциявий ислоҳотларда Ўзбекистон Экологик партияси фаол иштирок этиб келмоқда. Хусусан, Ватанимизнинг фаровон келажаги учун амалга оширилаётган ислоҳотларда иштирок этиш бўйича партия ўзининг стратегиясини ишлаб чиқди. Бу борада қонун лойиҳасининг муҳокамаси ва унинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш бўйича бир қатор тадбирлар ўтказилди, уларда 110 минг нафарга яқин иштирокчилар қамраб олинди. Қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишлаб ОАВ ва интернет тармоқларида 8 мингга яқин чиқишлар қилинди. Тадбирларда фаолларимизнинг конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан берган 7 минг 300 дан ортиқ таклифлари қабул қилинди.

Янгиланаётган Конс­титуциямизда экология масаласига оид алоҳида боб киритилиши Янги Ўзбекис­тонда атроф муҳит муҳофазаси муҳим ижтимоий-сиёсий йўналишлардан бири сифатида кўрилаётганидан яққол далолат беради.

Жумладан, янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 49-моддасида фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлашга бағиш­ланган махсус нормалар, хусусан, ҳар ким қулай атроф муҳитга, унинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқига эга экани, давлат томонидан атроф муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш, Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ҳамда тиклаш юзасидан чоралар кўрилиши белгиланмоқда.

Барчамизга маълум, атроф муҳит инсон саломатлиги ва ҳаётига таъсир қилувчи муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Соғлиқни сақлаш бўйича халқаро ташкилотлар маълумотларига кўра, инсон саломатлигининг катта фоизи атроф муҳит ҳолатига боғлиқ. Глобал муаммолар инсоният келажагига таҳдид солаётган ҳозирги даврда қулай атроф муҳит шароитини таъминлаш янада долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу боис, кўпгина ривожланган давлатларда ҳам ушбу масала кенг муҳокама этилиб, экология муҳофазасига оид янги нормаларни жорий этиш бўйича тавсиялар берилмоқда.

XX асрнинг ўрталарида Оролбўйи минтақасида юзага келган глобал экологик муаммо 50 миллион нафарга яқин аҳолининг ҳаёт тарзига салбий таъсир кўрсатиб келмоқда. Шу боис, Ўзбекистонда Орол муаммоси оқибатларини бартараф этишга алоҳида эътибор қаратиляпти. Хусусан, Орол денгизининг 2,5 миллион гектардан ортиқ қуриган майдонида ўрмонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, ҳудуддаги мураккаб экологик вазият, аҳоли генофондини муҳофаза қилиш, саломатлигини яхшилаш, минтақада барқарор ривожланишни таъминлашга қаратилган кенг кўламли лойиҳалар ҳам амалга оширилмоқда.

Янги таҳрирдаги Конституцияда ушбу норманинг белгиланиши минтақа аҳолиси учун сифатли турмуш шароитлари яратилиши ва ҳаёт даражасини янада яхшиланишига замин яратади. Бир сўз билан айтганда, аҳоли ва келажак авлод учун қулай ва экологик барқарор ҳудудни сақлаб қолиш, Оролбўйи минтақасида яшовчи одамларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, ишсизликни камайтиришни кафолатлайди.

Янгиланаётган Конституциямизнинг ҳар бир нормаси аҳолининг барча қатламлари манфаатларини инобатга олган ҳолда, энг аввало, халқимизнинг фаровон турмушини таъминлашда, жамиятимизни эзгу мақсадлар йўлида янада жипслашишида, давлатимиз суверенитети ва халқаро миқёсдаги обрўсини мустаҳкамлашда, мамлакатимиз тараққиёти ва юксалишига узоқ йиллар давомида хизмат қиладиган ҳуқуқий асос бўлишига ишонч билдирамиз.

 

Севара ФАЙЗИЕВА,

ЎЭП Тошкент

шаҳар партия

ташкилоти раиси




Ўхшаш мақолалар

«Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

«Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

🕔15:14, 10.05.2024 ✔30

Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

Батафсил
Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

🕔17:00, 02.05.2024 ✔52

Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

Батафсил
Табиатнинг  жонкуяр қизи

Табиатнинг жонкуяр қизи

🕔16:57, 02.05.2024 ✔45

Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

    «Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

    Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

    ✔ 30    🕔 15:14, 10.05.2024
  • Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

    Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

    Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

    ✔ 52    🕔 17:00, 02.05.2024
  • Табиатнинг  жонкуяр қизи

    Табиатнинг жонкуяр қизи

    Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

    ✔ 45    🕔 16:57, 02.05.2024
  • «Кемалар  қабристони»да  табиатнинг  йиғиси  эшитилади

    «Кемалар қабристони»да табиатнинг йиғиси эшитилади

    Қорақалпоғистоннинг олис Мўйноқ туманида иккита ажойиб музей борлигини биласизми? «Мўйноқ экология музейи» ҳамда «Орол денгизи тарихи музейи» ҳамиша қизиқувчилар билан гавжум.

    ✔ 33    🕔 16:54, 02.05.2024
  • Соғлом ҳаёт  ва барқарор  келажакка шунчаки  эришиб бўлмайди!

    Соғлом ҳаёт ва барқарор келажакка шунчаки эришиб бўлмайди!

    Ҳамма бирлашсагина бирор натижага эришиш мумкин

    ✔ 22    🕔 16:44, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар