Саломатлик      Бош саҳифа

Инсон саломатлиги – миллат бойлиги

«Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва жисмоний фаоллик даражасини оширишга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада тегишли вазифалар белгиланган.

Инсон саломатлиги –  миллат бойлиги

Давлатимиз раҳбарининг «2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ҳамда «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари жамиятда жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилаётир.

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда қуйи палатанинг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамкорлигида 7 апрель – Бутунжаҳон саломатлик кунига бағишлаб ўтказилган тадбирда шулар хусусида сўз борди.

– Бундан 75 йил аввал – 1948 йил 7 апрель куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига асос солинган. Бу инсон саломатлиги билан боғлиқ барча масалаларни халқаро даражада ҳал қилиш йўлида қўйилган муҳим қадамдир, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Моҳира Хождаева. –  Ҳозир ЖССТга 194 та давлат аъзо бўлиб, Ўзбекистон ҳам 1992 йил 25 майдан мазкур мамлакатлар сафида. Кейинги йилларда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, атроф муҳит мусаффолигини таъминлаш, санитария ва экологик ҳолатни яхшилаш орқали инсон саломатлигини муҳофаза қилиш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Дунё бўйлаб CОВИД-19 коронавирус инфекциясининг тарқалиши барча мамлакатлари қатори Ўзбекистонда ҳам аҳолининг соғлиғи, жисмонан саломатлиги, соғлом ҳаёт кечириш даражаси заиф эканлигини кўрсатди. Юрак-қон томир ва нафас олиш йўллари касалликлари бор ҳамда ортиқча вазнли фуқароларда хасталик оғир кечди. Айрим ҳолларда ҳатто ўлим билан якунланди.

Бундан жиддий хулоса қилган ҳолда зарарли одатлардан воз кечиб, оммавий спорт билан доимий шуғулланиш, тўғри овқатланиш тамойилларига риоя қилиш, хусусан таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори кўп бўлган ҳамда хамирли таом ва ширинликларни, нон маҳсулотларини меъёридан ортиқ истеъмол қилмасликни, умуман, соғлом турмуш тарзини кундалик ҳаётга айлантириш зарур эканлигини бугунги даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

Шу билан бирга, табиат ресурслари билан боғлиқ ҳолатлар, жумладан, тоза ичимлик сув етишмовчилиги, атмосфера ҳавоси ифлосланиши, чиқиндиларнинг ортиши каби муаммолар ҳам инсон саломатлигига катта таъсир этадиган муҳим кўрсаткичлардан ҳисобланади.

Сўз олганлар сўнгги йилларда атмосфера ҳавосининг ифлосланиши даражаси ортиб бораётганини айтиб, бунга транспорт воситалари сони кўпаяётгани, саноат корхоналаридан атмосферага чиқарилаётган заҳарли газлар сабаб бўлаётганини қайд этдилар. Шундан келиб чиқиб, ёшларни спортга кенг жалб этиш, атроф-муҳит мусаффолиги, яшилликни асраш юзасидан тегишли вазирлик ва идораларга зарур таклиф ва тавсиялар берилди.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича  МДҲда  биринчи  ўринда

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда

🕔12:50, 13.08.2026 ✔106

ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

🕔10:47, 30.07.2026 ✔169

Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкид­ламоқда.

Батафсил
Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔253

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар