Табиат      Бош саҳифа

Ҳайвонларда ҳам ҳуқуқ бор

Кунда-кунора ижтимоий тармоқларда ҳайвонларга шафқатсиз муносабатлар акс этган видео ёки хабарларга кўзимиз тушади. Ўтган ҳафтада Чироқчида «Қизил китоб»га киритилган айиқ отиб ўлдирилган бўлса, кўп ўтмай Бухорода эшакнинг қулоқлари шафқатсизларча кесиб ташлангани ҳақидаги хабарлар кўплаб муҳокамаларга, эътирозларга сабаб бўлди.

Ҳайвонларда ҳам  ҳуқуқ бор

Қонунчилигимизда ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жавобгарлик бор. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш)га кўра, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни уларни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қийноққа солиш ёки уларга азоб бериш – базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Ҳайвонларга азоб бериш ёки ўлдириш бир марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин так­рор содир этилса, 25 дан 50 гача БҲМ жарима (7 миллион сўмдан 14 миллион сўмгача) ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 6 ойгача озодликни чеклаш жазоси қўлланилишига сабаб бўлади. Юқоридаги вазиятларда айбдорлар аниқланиб, тегишли жазо чораси қўлланилганда ҳам биринчи марта содир этилгани важи билан маъмурий жарима билан қутулиб кетиш­лари эҳтимолга яқин.

 

Кўчага ҳайдаб юборганлик учун жиноий жавобгарлик

Тан олиш керак, жамиятимизда жониворларга муносабат яхши эмас. «Қизил китоб»га киритилган ноёб жонзотларнинг браконьерлар томонидан тажовузга учраётгани, уйсиз жониворларнинг оммавий заҳарланаётгани, айрим ўринларда қўчқор, хўроз уриштириш, итлар жанги ҳамон барҳам топмагани бунга яққол мисолдир. Кўп мамлакатларда ҳайвонларнинг асосий табиий ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунчилик мавжуд ва у инсоннинг ҳайвонот дунёсига бўлган муносабатини тартибга солади. Айрим мамлакатлар, масалан, Германияда ҳайвонларга нисбатан ғайриинсоний муомала қилганлик учун озодликдан маҳрум қилиш кўзда тутилган. Италияда кўчага ҳайдаб юборилган ҳайвон учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Голландияда уйсиз жониворлар деярли учрамайди. Баъзи мамлакатларда итни қуёшли кунда машинада қолдириб бўлмайди. Дания, Финляндия, Германия, Голландия, Норвегия, Швеция, Швейцарияда уйсиз итлар йўқ. Бу мамлакатларда анъанавий тарзда юқори даражадаги назорат (рўйхатга олиш, лицензиялаш), кенг кўламли қонунчилик, шунингдек, аҳолининг ижтимоий масъулияти мавжуд.

 

Уч йил қамоқ ва 17 минг евро жарима

Голландияда ҳайвонлар ҳуқуқлари тўғрисида алоҳида қонун мавжуд. Циркда ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш тақиқланган. Дунёдаги уйсиз ҳайвонлар мавжуд бўлмаган биринчи мамлакат! Бунга эришиш учун ҳайвонларни йўқ қилишмади, балки уларнинг ҳуқуқларини жорий этишди, уй ҳайвонларига юқори солиқлар солиниши эса уларни боқишни ўйлаб кўришга туртки бўлди. Ҳайвонларга ёмон муносабатда бўлганлик учун қаттиқ жазолар берилди, яъни уч йил қамоқ ва 17 000 евро жарима. Ҳайвонларни оммавий стерилизация қилиш мажбурийдир.

 

Инсон билан тенг ҳуқуқлар

Испания дунёда биринчилардан бўлиб инсон ва ҳайвонлар ҳуқуқларини тенглаштирди. 2008 йилда ҳар бир маймуннинг яшаш, эркинлик ва шафқатсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқи тан олинган. Испанияда маймунларни хусусий мулк объекти деб ҳисоблаш мумкин эмас, маймунлар устида тажрибалар ўтказиш, уларни цирк ва теледастурлар учун боқиш тақиқланган, ҳайвонот боғларида яшаш шароитлари жиддий равишда яхшиланган. Уларда циркда ҳайвон ўйнатиш, мўйна фермалари, балиқ овлаш ўрта аср ваҳшийлиги, шармандали ҳол ҳисобланади.

 

Косметикалар синаб кўрилмайди

Ҳиндистон делфинлар ҳуқуқларини тан олган дунёдаги биринчи давлатга айланди. Делфинлар «инсондек ҳиссиётларга бой мавжудот» сифатида кўтариб чиқилган. Уларни асирликда сақлаш мутлақо мумкин эмас. Бундан ташқари, Ҳиндистон Жанубий Осиёда косметика ва ингредиентларни ҳайвонларда синаб кўришни тақиқлаган биринчи давлат бўлди.

 

Ҳайвонларнинг конституциявий ҳуқуқлари

Германия 2002 йилдан бери ҳайвонлар ҳуқуқлари Конституция билан ҳимояланган дунёдаги биринчи давлат ҳисобланади. Германияда «Ҳайвонлар ҳимоячиси» касби тан олинган.

 

Уч мартадан кам сайрга жарима

Туринда уй ҳайвонларини кунига уч мартадан кам сайрга олиб чиққан ит эгалари 500 еврогача жаримага тортилади, шаҳарда олтин балиқни пластик қопларда сотиш тақиқланади. Уй ҳайвонларига етарли даражада раҳм-шафқат кўрсатмаганлик учун 500 еврогача жарима солинади.

 

Ҳайвонлар ҳуқуқи ва гуманизм

Кўриб турганингиздек, бизда ҳайвонларга бўлган муносабатларни яхшилаш борасида қиладиган ишларимиз жуда кўп. Итлар ва мушукларни сақлаш қоидаларига риоя қилишнинг назоратини кучайтириш, қаровсиз ҳайвонларни вақтинча сақлаш учун бошпаналар яратиш, ҳайвонларнинг хавфли ва юқумли касалликларини аниқлаш, бартараф этиш бўйича ветеринария тадбирларини амалга ошириш жараёнларини ҳам такомиллаштириш керак. Энг асосийси эса одамларда ҳайвонларга нисбатан инсонпарварлик муносабати ва табиат олдидаги масъулият ҳиссини кучайтириш лозим.

Шаҳруза САТТОРОВА




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔23

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔23

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔25

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 23    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 23    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 25    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар