Иқлим      Бош саҳифа

Қорақалпоғистон: Ўзгаришлар одамлар қалбида катта умид уйғотмоқда

Орол денгизи – бир пайтлар катталиги бўйича дунёда тўртинчи кўл бўлган. Маҳаллий аҳоли бу денгизда балиқ овлаган, мириқиб чўмилган. Бу денгиз Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистонда қадимдан табиий мувозанатни сақловчи вазифасини бажариб келган.

Қорақалпоғистон:  Ўзгаришлар одамлар қалбида  катта умид уйғотмоқда

Аммо бир авлод кўз ўнгида, бир вақтлар тўлиб турган денгиз бутунлай қуриб, бепоён саҳрога айланди. Орол денгизининг қуриши тарихдаги энг катта экологик фожиалардан бири бўлди. Денгиз қуригач, ўсимлик ва ёввойи ҳайвонлар тури камайиб кетди. Одамларнинг кўнгли чўкиб қолди.

Тўғри, энди денгизни ортга қайтариб бўлмайди. Унинг ҳавзасини сув билан тўлдириш ҳам имконсиз эди. Денгизнинг қуриши салбий оқибатларини тугатишнинг самарали йўли – қуриган денгиз ўрнида яшил қопламалар, яъни ўрмонзорлар барпо этиш эди.

Боиси Оролбўйи ҳудудларида барпо этилган 2 ёшли саксовулзорда шамол таъсирида қум кўчиши 20 фоиз, 5 ёшли саксовулзорда 80 фоиз, 7 ёшли саксовулзорда эса тўлиқ тўхтатилади. Натижада Оролбўйи минтақасида иқлим мўътадиллашади, қум ва туз ҳавога кўтарилиб минтақа бўйлаб тарқалиши ўз-­ўзидан барҳам топа бошлайди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев давлат раҳбари сифатида мамлакатимиз ҳудудларига илк сафарини Қорақалпоғистондан бошлагани ҳам бежис эмас. Чунки давлатимиз раҳбарининг бу ўлкага ташрифи катта бунёдкорлик ва яратувчанликларга йўл очиб берди. 2017 йилда Президент ташаббуси билан Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ишлари жадал бошлаб юборилди. Ўтган давр­да бу ҳудудда одамларнинг яшаш шароитларини яхшилаш, тайинли ишли, доимий даромад манбаига эга бўлиши, оиласи билан тинч-хотиржам яшаши учун улкан ишлар қилинди. Хусусан, Орол денгизи сувининг кескин камайиши асоратларини бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди. Шу мақсадда денгизнинг қуриган тубида ўрмонзор барпо этиш лойиҳаси ишлаб чиқилди. 2018-2020 йилларда денгиз тубида 200 минг гектардан ортиқ майдонга қурғоқчиликка чидамли дарахт ва бута кўчатлари ўтқазилди.

Минтақани молиялаштириш, иқтисодий салоҳиятини ошириш, асосийси, матонатли қорақалпоқ элининг саломатлигини тиклаш, ҳудудда яшил боғларни яратиш учун 14 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратилди. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан барпо этилаётган яшил ўрмонзорлар бугунги ва келгуси авлодга экологик тоза ҳаводан баҳраманд бўлиш учун қулай шароит яратади. Бугун Орол яна умид ва янгиланиш рамзига айланмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ҳудудлар ривожи ва аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида жорий йил 30 март куни Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи эса аввалгиларидан фарқли жиҳатлари билан одамлар ёдида муҳрланди.

Хусусан, Кегейли туманида Қорақалпоғистон Республикаси саноатини ривожлантириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш масалалари юзасидан ўтказилган йиғилишда Президентимиз ўлка аҳолиси фаровонлигини янада оширишга қаратилган 3 та янги ташаббусни илгари сурди. Бунинг натижасида ишсиз юрган минг-минглаб ёшлар, хотин-қизлар доимий иш жойига эга бўлади, минглаб оилаларга фаровонлик, тўкинлик кириб боради.

Биринчи ташаббус доирасида Қорақалпоғистондаги 452 та маҳалланинг ҳар бирига тўғридан-тўғри 500 миллион сўмдан қўшимча маблағ ажратилиб, бунинг учун алоҳида Қорақалпоғистон маҳаллаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил қилинган ҳолда, унга жорий йилда 250 миллиард сўм ажратилиши кўплаб элдошларимизнинг айни дилидаги гап бўлди.

Бугунги кунда Қорақалпоғистонда 47 минг уй-жой ва кўчмас мулкларнинг кадастри йўқлиги инобатга олиниб, кейинги икки ойда 38 минг кишига тегишли уй-жойлар кадастр ҳужжатлари тўлиқ қилиб берилиши қанчадан-қанча оилаларга қувонч, олиб кирди, яна қанча оворагарчиликлар олдини олди, десак муболаға эмас.

Бугун Қорақалпоғистонда йилига 6,5-7 мингта уй-жойга талаб борлиги ҳисобга олиниб, 2023 йил ўтган йилга нисбатан 2 баравар кўп ёки 4 мингта уй-жой қурилиши энг муҳим ташаббуслардан бири бўлди.

Муболағасиз айтиш мумкинки, бугун бу ўлкада мўъжизалар рўй берди. Орол бўйларига, Мўйноққа янги ҳаёт, янги кайфият кириб келди. Одамлар юз-кўзида мамнунлик, мағрурлик, умид ва ишонч туйғулари янада ёрқин намоён бўлди. Ўзи­н­гиз айтинг, бу Президентимизнинг Оролбўйи элига чинакам ғамхўрлигининг яққол ифодаси эмасми?!

Ишончимиз комил, бу галги ташриф Қорақалпоғистонни ривожлантириш, инсон қадрини улуғлаш, халқни рози қилиш, ҳудуднинг беқиёс имкониятларини юзага чиқариш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш, турмуш шароитини янада яхшилашда янги босқични бошлаб беради.

 

Ислом ХУШВАҚТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Каспийни  ҳам Орол  тақдири кутмоқдами?

Каспийни ҳам Орол тақдири кутмоқдами?

🕔15:01, 11.06.2026 ✔76

Дунёдаги энг йирик ички сув ҳавзаси ҳисобланган Каспий денгизининг сув сатҳи тобора пасайиб бормоқда. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит дастури хабар берди.

Батафсил
Сел ва ёмғир сувларини тўплашга қаратилган ёндашувларнинг  аҳамияти нимада?

Сел ва ёмғир сувларини тўплашга қаратилган ёндашувларнинг аҳамияти нимада?

🕔16:58, 04.06.2026 ✔88

Дунёда иқлими ўзгариши таъсирида тоғ музликларининг қисқариши, ёғинларнинг нотекис тақсимланиши, қурғоқчилик даврларининг ортиши ҳамда сел-тошқин ҳодисаларининг кўпайиши кузатилмоқда. Шу боис мамлакатимизда сув ресурсларини тежаш, мавжуд сув манбаларидан оқилона фойдаланиш ва сел ҳамда ёмғир сувларини тўплашга қаратилган ёндашувлар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ўзбекистоннинг экология соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги:  муаммо  ва ечимлар

Ўзбекистоннинг экология соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги: муаммо ва ечимлар

🕔16:57, 04.06.2026 ✔91

Бугунги кунда бутун дунёда, хусусан, Марказий Осиё минтақасида кузатилаётган глобал иқлим ўзгаришлари, сув ресурсларининг тақчиллиги ва биохилма-хилликни сақлаб қолиш масалалари доимий халқаро ҳамкорликни тақозо этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар