Тўғрисини айтганда бу маълумотларни ҳазм қилиш сувдан ўйламай фойдаланадиган биз кабилар учун бироз қийинроқ бўлиши табиий. Бу борада японларнинг қўллаётган услублари биз учун катта ибрат бўлса ажаб эмас.
Японлар камбағал халқ эмас, лекин улар ҳамма нарсани тежашади. Балки шунинг учун ҳам улар ўзига тўқ яшаса керак.
Японияда яшаш, коммунал хизматлар қиммат. Шу жумладан, мамлакат аҳолиси коммунал хизматлар учун жуда кўп пул тўлайди. Қандайдир тарзда пулни тежаш учун японлар иссиқ сувдан камроқ фойдаланишни ўйлаб топишган.
Японлар ҳар доим ҳам иссиқ сувдан фойдаланмайди. Масалан, улар доим совуқ сувда ювинишади. Биринчидан, бу ресурсларни тежайди, иккинчидан совуқ сув одамни тетиклантиради ва терига фойдаси кўп.
Бундан ташқари, улар идишларни ҳам совуқ сувда ювишади. Иссиқ сув фақат идишлар жуда ёғли бўлганда ишлатилади (улар ёғли идишларни йиғиб, кейин ювишади). Қизиғи, идишлар бир қанча вақт давомида «қимматбаҳо» иссиқ сувни ёқиш учун етарли бўлмагунча йиғилиши мумкин.
Худди шу услубдан улар кир ювишда ҳам фойдаланишади. Баъзи кир ювиш машиналарида иситиш функцияси йўқ ёки ўчириб қўйилади, сувни иситиб кир ювиш ресурсларни асоссиз сарфлаш деб ҳисоблашади. Умуман олганда, бу унчалик ёмон фикр эмас. Баъзи жуда ҳам кирланмаган кийимларни ювишда совуқ сувдан фойдаланиш ҳам мумкин. Асосийси ҳозир совуқ сувда ҳам кирларни осон тозалаш мумкин бўлган воситалар бор.
Энг ҳайратланарлиси эса Японияда ваннадан фойдалангандан кейин ундаги сув тўкиб юборилмас экан. Тўлдирилган ваннада оиланинг барча аъзолари бирин-кетин ювинадилар. Аввал болалар, кейин ота-она. Улар сувни ифлос қилмаслик учун чўмилишдан олдин душ қилиб олишади. Қизиғи шундаки, барча оила аъзолари ҳаммом қилиб бўлган сувни ҳам тўкиб юборишмайди. Бу сувдан тозалаш ишларида фойдаланишади.
Ушбу маълумотларни ўқиб тежамкорлик борасида ҳали японларга етиб олишимизга анча борлигини тушунган бўлсангиз керак. Аммо барибир биз ҳам табиий ресурсларни тежашни ҳозирдан бошлашимиз лозимлиги эса бор ҳақиқат.
Саида Рустам қизи.
Заводлардан чиқаётган зарарли газлар Тожмаҳални емирмоқда
🕔10:53, 04.12.2025
✔20
Бундан тўрт юз йил муқаддам Бобурийлар сулоласи вакили Шоҳ Жаҳон қурдирган бу обида, бироз муболаға билан айтганда, дунёда Ҳиндистоннинг ўзидан ҳам машҳурроқ. Ҳиндистонга борган саёҳатчи борки бу обиданинг чиройидан баҳраманд бўлмасдан қайтмайди.
Батафсил
Антарктидадаги музлик икки ойда деярли ярмига қисқарди
🕔15:40, 27.11.2025
✔32
Антарктидадаги Гектория музлиги икки ой ичида қарийб 50 фоизга қисқарди. Бу замонавий тарихда қайд этилган энг тез чекиниш бўлди, деб ёзмоқда «Nature Geoscience» журнали янги тадқиқотга таяниб.
Батафсил
Дунё океанида 170 триллион пластик бўлаклари сузиб юрибди
🕔15:42, 13.11.2025
✔34
Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳозир дунё океанида 170 триллионга яқин пластик бўлаклари сузиб юрибди.
Батафсил