Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас
Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.
БатафсилТуризм дунё мамлакатларида миллий иқтисодиётга салмоқли даромад келтирувчи соҳалардан бири ҳисобланади.
Жаҳон сайёҳлик тажрибасида сўнги йилларда сайёҳлар томонидан муайян бир йўналиш бўйича саёҳат қилиш истаги ортиб бораётгани кўзга ташланмоқда. Яъни сайёҳлар бирор минтақа ёки мамлакатни тўлалигича эмас, балки ўзига хос бир жиҳатларини кўриш истагини билдиришаяпти. Бу яна шуни кўрсатадики, сайёҳларнинг қизиқиш доираси йилдан-йилга кенгаяётгани сайёҳликда янги йўналишлар шаклланиши ва ривожланишига туртки бўлмоқда.
Экотуризм сайёҳликда нафақат янги, шу билан бирга табиат ва инсоннинг ўзаро уйғунлиги ва атроф муҳит муҳофазаси нақадар муҳим эканини амалда намоён этишга хизмат қиладиган истиқболли йўналишларидан биридир. Маълумотларга қараганда, сайёҳлик бозорида экотуризмдан келадиган даромад 10-15 фоизни ташкил этар экан.
Ўзбекистонда экотуризм билан боғлиқ бўлган бетакрор гўзал табиат, ландшафтлар, хилма хил ноёб ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, табиий ёдгорликлар, археологик топилмалар, палеонтологик қолдиқлар, кам учрайдиган геологик ётқизиқлар мавжуд. Бундай кўрсаткичлари билан мамлакатимиз ўзининг экотуристик салоҳияти бўйича дунёда етакчи ўринлардан бирини эгаллайди.
Хўш, экологик туризм ўзининг нимаси билан ажралиб туради? Авваламбор, экотуризм табиатни муҳофаза қилишга янгича ёндашувдир. Айнан шу сабабдан ҳам у атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг янги амалдаги кўринишларидан биридир. Шуни ҳам айтиш керакки, туризмнинг мазкур йўналиши сайёҳларни ва сайёҳлик ташкилотларини табиатга салбий таъсир қилмасликка, уни муҳофаза қилишга даъват этади.
Экотуризмни ривожлантиришнинг яна бир ижобий томони шуки, унда туристларга юқори даражадаги хизмат кўрсатувчи меҳмонхоналар талаб қилинмайди. Туризмнинг бу турида анъанавий ҳордиқ чиқариш ва маиший қулайликлар иккинчи даражали бўлади. Табиатнинг бетакрор манзараларини томоша қилиш учун палаткаларни жойлаштириш ва кемпингларни ўрнатиш кифоя. Бироқ, бошқа томондан қараганда, экотуризм юқори малакали мутахассисни, яъни ҳар бир гуруҳ учун эколог, туристларнинг хавфсизлигини таъминловчи ходимни талаб қилади. Бундан ташқари экологик турларни таклиф этувчи фирмаларнинг барча ҳаракатлари табиатни муҳофаза қилиш бўйича қонунчилик талаблари асосида олиб борилиши керак.
Экотуризм соғлом ҳаёт тарзи шакли ҳамдир. Экологик турлар кўпинча спорт билан шуғулланиш, соғломлаштириш муолажаларини ҳам кўзда тутади. Туроператорлар томонидан алоҳида экологик турлар таклиф этилиши мумкин, масалан тоғли жойда яшаб табиат объектларини зиёрат қилиш ёки курорт меҳмонхоналарида яшовчилар учун қўшимча хизматлар сифатида қўриқхона зоналарига экскурсиялар, тоғ ёки кўлларга бир кунлик сафар уюштириш мумкин. Бундай аралаш турлар оммабоп ҳисобланади. Экологик туризмнинг бир неча ўзига хос йўналишлари мавжуд. Булар – туристларнинг экологик саводхонлиги ва маданиятини ошириш мақсадида қилинадиган; табиатдаги экологик мувозанатни сақлаб туриш учун табиатнинг инсон таъсирига деярли учрамаган экологик тоза ҳудудларига йўналтирилган саёҳатлар.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, маданият, тарих ва табиатни ўрганишга қаратилган турлардан тушадиган фойда умуман туристик даромадлар ҳажмининг 20-25 фоизини ташкил этади. Экологик туризм бу туризм индустриясининг махсус тармоғи бўлиб, у табиат ҳудудларига зиён етказмаган ҳолда ўрганиш унинг объектлари ва ҳодисаларини тушунишга кўмаклашади ва айнан ушбу объектлар ва ҳодисаларнинг мавжудлиги мазкур йўналишни ривожлантиришни тақозо этади.
Ўзбекистон ўзининг табиий иқлим шароити бўйича дунёдаги энг машҳур курортлар ҳисобланмиш Ўрта Ер денгизи соҳиллари, Швейцария тоғлари ва АҚШнинг Калифорния штатидан асло қолишмайди. Самарқанд, Хоразм, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах, Фарғона ва Тошкент вилоятлари табиат ёдгорликларига бой бўлган ҳудудлар сирасига киради ва оммавий экотуризм марказлари бўла олади. Бу вилоятларда ғорлар, карстлар, шаршара, булоқ, жилға, сой ва даралар, қояли рельеф шакллари, очилиб қолган ётқизиқлар ва бошқа ажойиб табиат ёдгорликлари учрайди.
Биргина Қашқадарё экотуризми ҳақида сўз юритадиган бўлсак, бу ерда мазкур соҳани ривожлантиришдан мақсад ҳозирги ва келажак авлодларнинг экологик хавфсизлиги ва барқарор ривожланишини таъминлаш учун вилоят табиатидан экотуристик йўналишларда оқилона фойдаланиш, уни қайта тиклаш ва муҳофаза қилиш, табиатни муҳофаза қилиш соҳасида маҳаллий аҳолининг тадбирларини ишлаб чиқиш, шунингдек, экотуризм соҳасида кичик бизнесни ривожлантириш, анъанавий касбларни кенг йўлга қўйиш, касаначилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш, экологик тоза маҳсулотларни етиштириш, миллий боғлар ва қўриқхоналарга амалий ёрдам бериш, санитар экологик акцияларни ташкил этиш ва ўтказишдан иборат.
Маълумотларга таянадиган бўлсак, Қашқадарё вилоятида 894 та маданий мерос объектлари бўлиб, шундан 820 таси тарихий ёдгорлик ва 37 таси меъморий ансамбль сифатида рўйхатга олинган.
Қашқадарё заминида Ер юзининг бирор жойида учрамайдиган табиий муҳит-бир вақтнинг ўзида тўрт фаслни кўриш мумкин. Бундай гўзал табиат манзараларини кўрган ҳар бир кишининг ҳайрати беихтиёр ошиши турган гап. Бошқача айтганда, 200-250 километрлик масофада саҳро, қир-адир, ўрмон, тоғ ва яйловлар, абадий музликлар учрайди. Бундай сеҳрли ўлканинг табиатига нафақат ўзбекистонликлар, балки хорижлик сайёҳлар ҳам мафтун бўлиб қолаётганининг боиси ҳам шу.
Бу ерда табиий ҳосил бўлган ва суньий барпо этилган табиат мўъжизалари бисёр. Масалан, Оқсув дарёсининг ўзи бир дунё. Унинг 45 километр масофага чўзилган қисми ўта ноёб бўлиб, ЮНЕСКОнинг «Жаҳон табиий ва маданий мероси дурдоналари» рўйхатига киритилган. Воҳада Оқсув дарёсига ўхшаш бошқа ўнлаб табиат мўъжизаларини санаш мумкин. Амир Темур давридан қолган қоровул минора, тоғда ҳосил бўлган Минчуқур кўли, Сийпантош қояларидаги суратлар, Оқсув дарасидаги динозавр излари, тебраниб турувчи тош ва бошқалар, албатта, сайёҳлар эътиборини тортади. Шунингдек, энг узун Амир Темур ғори, Сувтушар шаршараси (80 м), динозавр сўқмоқлари, Северцов (1,6 км) ва Ботирбой (1,4 км) сингари йирик музликлар, табиат яратган турли тош ёдгорликлар ва бошқа табиий ёдгорликлар кўплаб учрайди. Воҳа ҳудудида сайёҳларнинг диққатини тортадиган учта сунъий – Сечанкўл, Аланкўл, Ачинкўллар мавжланиб ётибди. Сечанкўлда сайёҳлар ҳордиқ чиқарадиган қум пляжи, кўлда сузиш ва дам олиш жойлари барпо этилмоқда.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, экотуризм ҳам инсоннинг табиий эҳтиёжи ҳисобланади. Энг муҳими, экотуризм инсон ва табиат уйғунлигини таъминлашга хизмат қиладики, бу эса кишиларнинг ҳаётий куч ва имкониятларини тиклаш ҳамда ўзини Она табиатнинг ажралмас бўлаги сифатида ҳис қилишларида муҳим аҳамиятга эгадир.
Носир ҲАЛИМОВ,
ЎЭП Қашқадарё вилоят кенгаши раиси,
халқ депутатлари вилоят
Кенгаши депутати
Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.
БатафсилБоғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.
БатафсилБаъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.
Батафсил