Саломатлик      Бош саҳифа

ТИНЧЛИК БЕРМАС СТОМАТИТ

— Оғзимда, тилимда тез-тез оқ ярачалар пайдо бўлади. Тўғри,  ҳафта-ўн кунда ўзи тузалиб кетади. Лекин то тузалгунча овқатланишга ҳам қийналиб қоламан. Оғиз ичидаги яралар тез тузалиши, умуман, йўқ бўлиб кетиши учун қандай тадбир қўллашни билмаяпман. Маслаҳат берсангиз.

Ноила РУСТАМОВА,

Наманган вилояти

ТИНЧЛИК БЕРМАС СТОМАТИТ

— Сизда кузатилаётган ҳолатлар оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг яллиғланиши, яъни стоматит белгиларига жуда яқин, — дейди олий тоифали стоматолог Умид ­ҲАМДАМОВ. — Стоматит мустақил касаллик сифатида кечиши, шунингдек, бошқа хасталиклар (қизамиқ, қизилча, грипп, оғиз оқариши) белгиси бўлиши ҳам мумкин.

Оғиз бўшлиғи яллиғланиши моддалар алмашинувининг бузилиши, витамин етишмаслиги (авитаминоз), асаб ва ички секреция безлар фаолиятининг издан чиқиши оқибатида пайдо бўлади. Чекиш, спиртли ичимликлар ичиш, жуда иссиқ ёки ўта совуқ таом,  нордон ва шўр овқатлар ейиш ҳам оғиз яллиғланишига олиб келади.

Яллиғланиш сабаблари ва кечишига қараб, касаллик бир неча турларга бўлинади:

Катарал яллиғланишда оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати қизаради, сўлак кўп миқдорда ажралади, таомланиш вақтида оғриқ кучаяди.

Ярали невротик яллиғланиш кўпинча болаларда, баъзан катталарда ҳам учрайди. Бунда милк кулранг караш билан қопланиб, йирингли яра пайдо бўлади. Бемор қувватсизланади, ҳарорати 1-2 даражага кўтарилади, оғзидан йиринг ҳиди келади, овқат ейиш қийинлашади.

Афтоз яллиғланиш умумий қувватсизлик, оғизда сарғимтир парда билан қопланган юзаки яралар ҳосил бўлиши билан кечади. Қаттиқ оғрийди, ҳарорат кўтарилади, овқат ейиш ва гапириш қийинлашади. Афтоз яллиғланиш айрим дорилар, кимёвий моддалар таъсирида пайдо бўлиши ҳам мумкин.

Жароҳатли яллиғланиш — оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг жароҳатланиши натижасида пайдо бўлади. Жароҳат турли сабаблар: нотўғри ўрнатилган тиш протези, ўткир учли буюмлар билан тишни эҳтиётсиз ковлаш оқибатида бўлиши мумкин.

Оғиз бўшлиғи яллиғланишининг олдини олиш учун гигиена қоидаларига риоя қилиш, дори-дармонларни палапартиш ичишдан сақланиш, жароҳатланишлардан ҳимояланиш, тўғри овқатланиш (айниқса, витаминларга бой маҳсулотлардан кўпроқ истеъмол қилиш) лозим.

Одатда, стоматитни даволаш махсус муолажаларни талаб этмайди. Оғизни антисептик хусусиятга эга воситалар: мойчечак ва қорақайин дамламаси билан чайиш яхши наф беради. Шунингдек, яллиғланиш тезроқ тузалиши учун уй шароитида қуйидаги тадбирларни қўллаш тавсия этилади:

 анор пўстлоғини 5-6 дақиқа сувда қайнатиб, шу сувда оғизни тез-тез чайиш керак.

 бир ошқошиқ саримсоқ шарбатига 4 ошқошиқ қайнатилган сув қўшиб, оғиз чайилса, оғиз бўшлиғи яллиғланишида яхши наф беради. Саримсоқ микробларни ўлдиришда самарали восита.

 Ибн Сино тут меваси ва унинг шираси билан оғиз яллиғланиши, оғиз бўшлиғи тошмаларини даволашни тавсия қилган.

 мармарак ўти дамламаси билан оғизни чайиш нафақат стоматит, балки тиш ва милклар учун ҳам фойдали.

 алоэ шарбатини яллиғланган соҳага суртиш ёки тозалаб ювилган япроғини чайнаш йирингли яллиғланишларни бартараф қилади.

 хом картошкани қирғичдан ўтказиб ёки юпқа кесиб, стоматитга қўйиш керак.

 сабзи ёки карам сувини оғизнинг яллиғланган қисмида ушлаб туриш осон ва самарали усул ҳисобланади.

 стоматит безовта қилган вақтда, албатта, тишларни 2-3 маҳал тиш пастаси билан ювиш керак. Паста таркибида бактерияларни ўлдирувчи воситалар бўлиб, у стоматитдаги яллиғланишларни ҳам камайтиради.

 бемор парҳезга амал қилиши: аччиқ, иссиқ, нордон, қаттиқ овқатлар истеъмол қилмай тургани маъқул.

Лейкоз — оқ қон касаллигининг илк белгиларига оддий шамоллаш, ҳолсизлик, ангина, стоматит, бронхит кабилар кириб, аксар беморлар бунга жиддий эътибор бермайди. Агар уй шароитидаги тадбирлар кор қилмаса ва ҳолсизлик, ангина ва шамоллаш ҳам қўшилиб келса, қон таҳлили ўтказиш тавсия этилади..

Робия НУРИДДИНОВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

Демография билан ўйнашиб бўлмайди

🕔10:56, 04.12.2025 ✔20

Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

Батафсил
Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

🕔15:43, 27.11.2025 ✔43

Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

Батафсил
Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

🕔15:12, 20.11.2025 ✔56

COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

    Демография билан ўйнашиб бўлмайди

    Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

    ✔ 20    🕔 10:56, 04.12.2025
  • Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

    ✔ 43    🕔 15:43, 27.11.2025
  • Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

    Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

    COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

    ✔ 56    🕔 15:12, 20.11.2025
  • Оқ халат –  Ватанга садоқат,  одамлар олдидаги бурч  рамзи

    Оқ халат – Ватанга садоқат, одамлар олдидаги бурч рамзи

    «Мен шифокор эгнидаги оқ либос­ни нафақат касб белгиси, балки Ватанга чексиз садоқат рамзи деб биламан. Бундан буён ҳам шифокорнинг, ҳар бир тиббиёт ходимининг обрўсини ҳимоя қилиш, унга ҳар томонлама муносиб шароит яратиш эътиборимиз марказида бўлади».

    ✔ 59    🕔 16:00, 13.11.2025
  • Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга  «тўхта»  дейдиганлар борми?

    Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга «тўхта» дейдиганлар борми?

    «Oila va TABIAT» газетасининг ўтган сонларидан бирида Муаззам Иброҳимованинг «Ош бўлмасин!» сарлавҳали мақоласини зўр бир қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Мақолада тамаддихоналарда кечаги овқатдан чиққан ёғни қайта яна овқатга ишлатиш ҳолати ҳақида куюнчаклик билан фикр-мулоҳазалар ўртага ташланган.

    ✔ 70    🕔 15:41, 13.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар