Табиат      Бош саҳифа

Миллий табиий бойликларимиз қўриқхонада муҳофаза қилинмоқда

Ер, сув, ҳаво, инсон ва бошқа тирик мавжудотлар она таби­атимизни ташкил этувчи ресурслардир. Уларнинг бир-бири билан бевосита ва билвосита алоқалари умумий манфаатлар учун асос бўлиб хизмат қилади.

Миллий  табиий  бойликларимиз  қўриқхонада муҳофаза қилинмоқда

Инсоният ер юзида яшар экан, тараққиёт ва таназзул давом этаверади. Эътиборлиси, кўпинча бу икки жиҳат инсоннинг ҳаракати билан содир бўлади. Ватан ва табиат сўзлари она сўзи билан мазмунан уйғунлашган ҳолда қўлланади. Инсонлар ва жамики тирик мавжудотлар учун ватан ва табиат ҳимояланган, тинч, она бағридек сокин яшаш макони сифатида таърифланади.

Ҳар бир инсоннинг киндик қони тўкилган, туғилиб ўсган, унутиб бўлмас хотираларида ва қалбида муҳрланиб қолган жой Она ватандир.

Она табиат инсониятни едиргувчи, кийдиргувчи, завқлантиргувчи, шу билан бирга, ривожланишнинг асосий омили ҳисобланади. Она бағрида гўдак ўсиб улғайганидек, она табиат бағрида ҳам биологик ресурслар ўсмоқда, яшамоқда ва моддий бойликлар захиралари сақланмоқда.

Она, она ватан ва она табиат иборалари маъно жиҳатдан бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, ягона она тимсолига боғланиб бир-бирини тўлдиради ва сайқал беради. Бу сўзларнинг маъносини янада теранроқ англашда, чуқурроқ сўз илдизларига етиб боришда, инсонлардан ўқиб ўрганиш, ҳаётий кузатишлар ва тегишлилиги бўйича иш фаолиятларини олиб боришлари янада фойдали бўлади.

Биз ўз фаолиятимизни олиб бораётган Ҳисор давлат қўриқхонасининг муҳофазага олинган ерлари ватанимиз она табиатининг бир бўлаги ҳисобланади. Қўриқхонада муҳофаза этилаётган ер, сув, ҳаво, ўсимлик­лар, ҳайвонлар ва қушлар халқимизнинг, давлатимизнинг бебаҳо миллий бойлигидир. Уларни муҳофаза қилиш нафақат биз мутахассисларнинг, балки ҳар бир фуқаронинг ҳам бурчи ҳисобланади.

Бу ўта масъулиятли вазифани уддалашда табиатни асраш ва муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунлар устуворлигини таъминлаш ва ижросини иш жойлармизда оғишмасдан қўллашимиз кунлик иш жараёнларимиз асосини ташкил этади. Аҳоли ўртасида экологик тарғибот ишларини олиб бориш ва унинг натижасини назорат қилиш она табиатимизни асраб-авайлашда муҳим аҳамиятга эга. Четдан қаралганда ишимиз гўёки осондек, тўғри келган пайтда бажариб қўйса бўладигандек кўриниши мумкин. Аммо бу айрим инсонларнинг масала моҳиятига чуқурроқ етмасдан чиқарган юзаки хулосалари. Бундай хулосалар жонли табиат ресурсларига ўзбилармонлик билан муносабатга, қонун бузилиш ҳолатларига сабаб бўлади. Оқибатда бу тарзда фикрлайдиган кишилар ҳуқуқбузарлик содир этса, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиб қоладилар.

Ҳисор давлат қўриқхонаси ҳудудлари муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга оид қонунлар асосида қаттиқ тартиб билан доимий равишда қўриқланишини фуқароларимиз билишлари муҳимдир.

 Аҳолимиз бу борада етарли билимга эга бўлиши учун қўриқхонанинг ташриф марказидан истаган маълумотларни олиши мумкин. Қўриқхона маъмурияти фуқароларнинг табиат муҳофазаси билан боғлиқ қонунларни ўрганишига тегишли амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Фуқароларимиз табиат ҳар доим ҳақ, қонун бузилишларига эса, ҳар доим ҳам инсонларнинг ўзлари сабабчи эканини тушуниб етиш учун ҳуқуқий саводхонликларини мунтазам ошириб боришлари доимо ижобий натижалар беради.

Муҳофазага олинган табиий ҳудудда қонун бузилиши оқибатида етказилган зарар жарималар йўли билан айбдор шахсдан қонуний тартибда ундириб олиниши муқаррар. Бундай ҳолат ҳуқуқбузар учун такрорий равишда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда айнан шундай ёки бош­қа кўринишдаги қонун бузилишига йўл қўймаслиги учун огоҳлантириш ва жазо ҳисобланади. Лекин масаланинг ўта муҳим жиҳатига эътибор қаратилганда ҳуқуқбузар томонидан муҳофазага олинган табиат ресурси ёки мажмуаси йўқ қилингани, уни айнан қайта тиклаш имкони йўқлиги сабабли она табиатимизнинг биохилма-хиллигига салбий таъсир кўрсатилиб, зарар етказилгани айни ҳақиқатдир. Шунинг учун она табиатимиз бағрида яшаётган ва муҳофазага олинган айрим тирик мавжудотларга нисбатан «йўқолиб бораётган», «йўқолиш хавфи остида турган» каби огоҳлантирувчи фикрлар билдирилади.

Табиий мувозанатнинг бузилиши тузатиб бўлмас салбий оқибатларга олиб келиши ҳаммага яхши маълум. Шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, табиатимизнинг хилма-хил биоресурсларини асраб-авайлаш, муҳофазага олишда қўриқхоналарнинг ўрни муҳим ҳисобланади. Ҳисор давлат қўриқхонасининг табиати жуда бой ва ранг-баранг. Бу қўриқхонада иш фаолиятимизни олиб бораётганимиз бизга жуда катта масъулият юклайди.

Она табиатимиз гўзал манзараларининг ранг-баранглигига зарар етмасин. Гўзаллик ҳуснини бузган ҳуснбузардек она табиатимизнинг гўзаллигига зарар берадиган ҳолатлар пайдо бўлишига асло йўл қўймайлик.

 

Ўктам САЛОҲИДДИНОВ,

Беҳруз БЕГАЛИЕВ,

Табиат ресурслари вазирлиги

тасарруфидаги

Ҳисор давлат қўриқхонаси ходимлари




Ўхшаш мақолалар

Бола ривожланишида  табиатнинг  ўрни

Бола ривожланишида табиатнинг ўрни

🕔15:04, 11.06.2026 ✔73

Болалар касал бўлиб қолса, аксарият ота-оналар сабабни вируслардан, овқатланишдан ёки иммунитетдан излайди. Аммо шундай омиллар борки, улар ҳар куни фарзандларимиз билан бирга нафас олади, улар ичадиган сувга, истеъмол қиладиган озиқ-овқатга ва ҳатто руҳиятига таъсир кўрсатади. Бу – экологик муҳит.

Батафсил
Денгиз  иштиёқи

Денгиз иштиёқи

🕔15:01, 11.06.2026 ✔74

Тоғнинг тик қояси бағридаги уяда бургут палапони дунёни юқоридан кузатиб турибди. Борлиқ жуда кўркам. Охири уфққа туташиб кетган денгиз. Тўлқинлар узра ўйноқлаб учган қушлар. Эҳ-ҳе, ҳавасинг келади!

Батафсил
Ҳеч ким  кўрмаса...  чиқинди  ташлаш  мумкинми?

Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?

🕔16:53, 04.06.2026 ✔128

Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенглик­ларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бола ривожланишида  табиатнинг  ўрни

    Бола ривожланишида табиатнинг ўрни

    Болалар касал бўлиб қолса, аксарият ота-оналар сабабни вируслардан, овқатланишдан ёки иммунитетдан излайди. Аммо шундай омиллар борки, улар ҳар куни фарзандларимиз билан бирга нафас олади, улар ичадиган сувга, истеъмол қиладиган озиқ-овқатга ва ҳатто руҳиятига таъсир кўрсатади. Бу – экологик муҳит.

    ✔ 73    🕔 15:04, 11.06.2026
  • Денгиз  иштиёқи

    Денгиз иштиёқи

    Тоғнинг тик қояси бағридаги уяда бургут палапони дунёни юқоридан кузатиб турибди. Борлиқ жуда кўркам. Охири уфққа туташиб кетган денгиз. Тўлқинлар узра ўйноқлаб учган қушлар. Эҳ-ҳе, ҳавасинг келади!

    ✔ 74    🕔 15:01, 11.06.2026
  • Ҳеч ким  кўрмаса...  чиқинди  ташлаш  мумкинми?

    Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?

    Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенглик­ларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.

    ✔ 128    🕔 16:53, 04.06.2026
  • Келажак  боғлари

    Келажак боғлари

    Бугунги кунда Ўзбекистон боғдорчилигида «функционал озиқ-овқат» яратиш даври бошланди. Энди боғбонларимиз меванинг йириклиги билан бир қаторда унинг таркибидаги инсон саломатлиги учун фойдали моддалар миқдорини ошириш устида ҳам изланиш олиб бормоқдалар.

    ✔ 104    🕔 16:40, 04.06.2026
  • Зарафшонда  депутатлар назорати:  Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Зарафшонда депутатлар назорати: Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Бугун ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда санитария ва ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

    ✔ 116    🕔 15:52, 21.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар