Қўлларнинг гўзал ва кўркам бўлиши асосан, тирноқларга боғлиқ. Агар уларни парваришлаб турмасангиз, мўрт ва синувчан бўлиб қолади. Гоҳида турли доғлар пайдо бўлса, баъзан ранги ҳам ўзгариши мумкин. Бу эса қўллар гўзаллигига путур етказади.
Аслида тирноқ 6-12 ойда батамом янгиланади. Тирноқда пайдо бўлган оқ доғчалар организмда айрим витамин ва минераллар етишмаслигидан дарак беради. Кўп ҳолларда калций препаратларини қабул қилиш орқали бундай муаммоларга барҳам бериш мумкин.
Тирноқлар ўта синувчан ва кўчувчан бўлиб қолса, денгиз тузи қўшилган илиқ ваннани 2-3 ҳафта давомида ҳар куни қабул қилиш лозим. Лак ва ацетондан кўп фойдаланиш оқибатида тирноқ пластинаси мўрт бўлиб қолади. Бундай ҳолларда озиқавий кремдан компресс қилиш ёки ёғ қўшилган ванначалар қабул қилиш ёрдам беради.
Тирноқ пластинаси сарғайиб қолса, уни лимон шарбати билан артиш кифоя. Агар тирноқларингизни мустаҳкамламоқчи бўлсангиз, пахтали тампонни зайтун мойига ботириб, тирноқ атрофини артинг. Тирноқни ялтиратиш учун эса лимон, лимон кислотаси ёки сирканинг 5-8 фоизли кучсиз эритмасида артинг. Бироқ бу усулдан тез-тез фойдаланманг, тирноқ ингичка тортиши ва мўрт бўлиб қолиши мумкин. Тирноқлар синувчан ва юпқа бўлганда, ҳафтасига 1-2 марта бармоқлар учига кунгабоқар мойи ёки бошқа ўсимлик мойи шимдирилган пахта ёки бинт билан боғлаб қўйиш тавсия этилади.
Гўзал СОЛИЕВА
тайёрлади.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔20
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔93
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔185
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил