Бир километрли велойўлак – муаммога ечим эмас
Манзилгача узлуксиз йўналиш яратиш орқали тизимни ривожлантириш керак
Батафсил«Гап иқлим ўзгаришлари ҳақида ҳам эмас аслида. Гап Ер ички ядросининг ноодатий ҳаракатларида», дейилади хитойлик олимларнинг Nature Geoscience илмий журналида чоп этилган мақоласида. Ушбу мақола ғарб матбуотида шов-шувларга сабаб бўлмоқда.
Хитойлик олимлар ўз мақоласида зилзилалар натижасида ҳосил бўлаётган сейсмик тўлқин частоталарини синчков таҳлил этиб, ернинг ички ядроси сўнги ўн йил ичида деярли ўз айланишини тўхтатгани ва ҳозирда тескари йўналишда ҳаракатланишга ўта бошлаганини таъкидлашган.
Олимлар 1990 йилдан бошлаб, ер плиталари тўқнашиш ва чекиниш зоналаридаги сейсмик фаол ҳудудларда ноодатий силкиниш ва сўнган вулқон оғзидан вулқон отилиб чиқаётгани, умуман ер охирги ўн йилликда ғайритабиий ҳодисаларни бошдан ўтказаётганидан келиб чиқиб, шу фикрга келишди. Улар мазкур жараён глобал характерга эга эканлиги, ер ядроси ичидаги айланиш ўзгараётганини тахмин қилишди.
Мазкур мақоладан сўнг, ғарбда ер ядросининг сайёрада содир бўлаётган жараёнларга таъсири тўғрисида «қизғин баҳс-мунозаралар тўлқини» авж олди. The Washington Post газетасида келтирилишича, ер ядросидаги ўзгаришлар кун давомийлиги, магнит майдони частотаси ва ер иқлими ўзгаришига бевосита боғлиқ.
Геофизик олимлар 1990 йиллар бошида ернинг ички ядроси ўз ўқи атрофида бошқа барча қатламларга қараганда тезроқ айланишига оид далилларни топган эдилар. АҚШ тадқиқотчилари эса ер ички ядроси айланиш тезлиги циклик характерга эга эканлиги, у ўз тезлигини вақти-вақти билан ўзгартириб туришини аниқлаганлар. Ушбу циклик ўзгаришлар Ер магнит майдон кучи, кун давомийлиги, сўнги ўн йилликдаги иқлим ўзгариш ҳодисалари билан синхрон даражада мос тушади.
Манзилгача узлуксиз йўналиш яратиш орқали тизимни ривожлантириш керак
БатафсилСўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
БатафсилЕвропани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил