Хориж хабарлари      Бош саҳифа

Фақат қайта тикланадиган энергия манбалари келажакни асраб қолади

БМТ Бош котиби халқаро ҳамжамиятни қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасида «инқилоб» қилишга чақирмоқда

Фақат қайта  тикланадиган  энергия манбалари келажакни асраб қолади

Қайта тикланадиган энергиядан фойдаланишни кенгайтириш иқлим фалокатларининг олдини олиш учун ягона чорадир, деди БМТ бош котиби. У қайта тикланадиган энергия манбаларига адолатли ўтишнинг бешта пунктдан иборат режасини таклиф этган. Бу ҳақда БМТ янгиликлар сайтида маълум қилинмоқда, деб ёзади ЎзА.

«Фақат қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтиш келажагимизни асраб қолади, энергия таъминотидаги тенгсизликни бартараф этади, нархларни барқарорлаштиради, энергетика хавфсизлигини таъминлайди», – деб баёнот берди Антониу Гутерриш Қайта тикланадиган энергия бўйича халқаро агентлик ассамблеясининг 13-сессияси қатнаш­чиларига қилган видеомурожаатида. Ушбу анжуман ўтган шанба куни Брашган Араб Амирлиги пойтахти Абу-Дабида очилди.

«Агар ҳозирги сиёсат давом этса, асримиз охирига келиб глобал исиш 2,8 даражани ташкил этади. Бундай сценарий оқибатлари жуда ҳалокатли бўлиши мумкин. Сайёрамизнинг бир қатор ҳудудлари яшаш учун ноқулай бўлиб қолади. Кўпчилик учун бу ўлим ҳукми бўлади», – деди Антониу Гутерриш.

Бош котиб барча мамлакатларни қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасида фойдаланадиган технологиялар билан боғлиқ ҳуқуқлар бўйича барча тўсиқларни бартараф қилишга ҳамда бу билимларни инсониятнинг умумий мулки, деб ҳисоблашга чақирган.

У шунингдек, ушбу йўналишда қўлланиладиган янги технологиялар учун хомашё материаллари ва компонентларни етказиб бериш занжирини кенгайтиришни тавсия қилган. «Бу миллионлаб, айниқса, ривожланаётган мамлакатларда аёллар ва ёшлар учун «яшил» иш ўринларини яратиш имконини беради», – дея таъкидлаган у.

Ҳозирда электрга бўлган глобал эҳтиёжнинг 30 фоизи қайта тикланадиган манбалар ҳисобига қопланмоқда. Гутерришнинг таъкид­лашича, ушбу кўрсаткич 2030 йилгача икки баробарга кўпайиши, асримиз ўртасига келиб эса 90 фоизга етказилиши зарур.




Ўхшаш мақолалар

Бир километрли  велойўлак – муаммога  ечим эмас

Бир километрли велойўлак – муаммога ечим эмас

🕔14:50, 02.10.2026 ✔119

Манзилгача узлуксиз йўналиш яратиш орқали тизимни ривожлантириш керак

Батафсил
Дарахт экиш иқлим инқирозига  ечим бўла оладими?

Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?

🕔13:23, 20.07.2026 ✔254

Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Швейцария музликлари  шиддат билан эримоқда

Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда

🕔13:17, 20.07.2026 ✔191

Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар