Саломатлик      Бош саҳифа

Табиий Антибиотик

Санскрит тилида зарчава зиравори «инсон жисмидан қуртларни туширувчи», «тери рангини ва танани тиниқлаштирувчи», «осмондек чиройли ва мусаффо» маъноларини бериши айтилган.

Табиий  Антибиотик

Зарчава ичак йўлларини кераксиз шиллиқ моддалардан тозалайди, лойқаланган микрофлорани янчиб, ичак йўлларининг меъёрдаги флорасини мустаҳкамлайди, овқат ҳазмини яхшилайди, ошқозон, ичак йўллари ва ошқозоности бези фаолиятини меъёрда бўлишини таъминлайди.

Қон айланиш тизимини даволашда қўл келади (қон айланишини яхшилайди, фойдали бўлган эрит­роцитлар шаклланишига ёрдам беради ва зарарли бўлган тромбоцитларни камайтиради), модда алмашинувини меъёрига келтиради, иммунитетини мустаҳкамлайди. Зарчава эритмасидан йўғон ичак саратонига қарши курашда муваффақиятли фойдаланилади.

Зарчава – бу табиий антибиотик. Шамоллашга қаршилик кўрсатувчи ҳамда антисептик кучли воситадир. У бемор ҳароратини туширади ва йўтални йўқотади. Шунинг учун тунги уйқуга ётиш олдидан ёки эрталаб наҳорга ундан ичиш фойдалидир.

Шамоллаш (ҳарорат кўтарилиши ва йўтал)да зарчавани асал билан 1:1 нисбатда, баравар миқдорда аралаштириб, ярим чой қошиғидан уч маҳал истеъмол қилинади.

Томоқ оғриғидан тузалиш учун ярим чой қошиғи зарчава ва ярим чой қошиғи тузни 200 мл илиқ сувда аралаштириб, ғарғара қилинади; фарингитда сизга ярим чой қошиғида зарчава ва 1 чой қошиғида асал аралашмасини кунига 3-5 маҳал оғизда бир неча дақиқа ушлаб туриш яхши фойда беради.

 

muxlis.uz




Ўхшаш мақолалар

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

🕔14:26, 22.10.2026 ✔20

Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!

Батафсил
Соғлом  овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

🕔13:13, 15.10.2026 ✔93

Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Батафсил
Асалари  ва инсоният

Асалари ва инсоният

🕔10:55, 18.09.2026 ✔185

Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимлик­ларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-­хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар