Хориж хабарлари      Бош саҳифа

Кит ошқозонида 150 кг Чиқинди

Шотландиядаги океан қирғоқларида ўлган китнинг ошқозонидан 150 кг. чиқинди топилди. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, денгиз жониворининг ўлимига у ютиб юборган жуда кўп миқдордаги чиқинди сабаб бўлган, дея хабар берди The Daily Mail нашри.

Кит  ошқозонида  150 кг  Чиқинди

13 метрлик кит Крейгморе қирғоқларига чиқиб қолган. Унинг оғирлиги 30 тонна бўлган. Денгиз ҳайвонларини ҳимоя қилиш жамияти (MARS) мутахассислари денгиз жонивори табиий сабабларга кўра нобуд бўлмаган деган хулосага келишди ва текширув ўтказишди.

Маълумки, кашалотлар «чангютгич» каби овқатланадилар – улар оғизларини очиб, атрофдаги ҳамма нарсани ютиб юборишади. Шунинг учун, пластик кўпинча уларнинг ошқозонига осонгина жойлашади. Текширув чоғида китнинг ошқозонидан балиқчилар тўри, арқон, қўлқоп ва пластмассадан тайёрланган турли буюмлар топилган. Олимларнинг хулосасига кўра, чиқиндиларнинг ошқозонда тўпланиши китнинг тўлиқ озиқланишига тўсқинлик қилган ва у «секин ва оғриқли», ҳолдан тойиб вафот этган.

«Китнинг ўлими инсоннинг океан ва денгизларни чиқиндилар билан тўлдираётгани нақадар жиддий муаммо эканлигини яна бир бор эслатди», — дейди MARS бу ҳақида.




Ўхшаш мақолалар

Бир километрли  велойўлак – муаммога  ечим эмас

Бир километрли велойўлак – муаммога ечим эмас

🕔14:50, 02.10.2026 ✔119

Манзилгача узлуксиз йўналиш яратиш орқали тизимни ривожлантириш керак

Батафсил
Дарахт экиш иқлим инқирозига  ечим бўла оладими?

Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?

🕔13:23, 20.07.2026 ✔254

Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Швейцария музликлари  шиддат билан эримоқда

Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда

🕔13:17, 20.07.2026 ✔191

Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар