Хориж хабарлари      Бош саҳифа

Дунёдаги ҳар олтинчи ўлимнинг сабаби – ифлос экология

Атроф муҳит ифлосланишининг маиший турларидан ўлим даражаси камайганига қарамай, саноат ифлосланишидан ўлимлар сони бир ярим бараварга ошгани олимлар томонидан таъкидланмоқда.

Дунёдаги  ҳар олтинчи  ўлимнинг  сабаби –  ифлос экология

The Lancet Planetary Health журналида эълон қилинган глобал ўлим ва атроф муҳитнинг ифлосланишига оид тадқиқотга кўра, ҳар йили 9 млн.га яқин одам ҳаво, туп­роқ ва сув ифлосланишидан нобуд бўлади.

Тадқиқотчилар ифлосланишни касаллик ва эрта ўлим бўйича дунёдаги энг катта экологик хавф омили деб атади. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳар йили дунёда ҳар олтинчи ўлимга шу сабаб бўлади. Бундан ташқари, атроф муҳит ифлосланишининг турли шакллари туфайли 2015 йилда жаҳон иқтисодиёти 4,6 триллион доллар йўқотди (жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 6,2 фоизи).

Олимларнинг ёзишича, қашшоқлик билан боғлиқ уй хўжаликларининг ифлосланишидан ўлим ҳолатлари камайганига қарамай, атмосфера деградацияси ва қўрғошин каби заҳарли кимёвий моддалардан ифлосланишдан ўлим ҳолатлари сезиларли даражада ошган.

Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳаво ифлосланиши ҳар йили 6,5 млн.дан ортиқ кишининг ҳаётига зомин бўлади, қўрғошин ва бошқа кимёвий моддалар эса ҳар йили 1,8 млн. кишининг ўлимига сабаб бўлади. Бу кўрсаткич 2015 йилдан буён 7 фоизга, 2000 йилдан буён эса 66 фоиздан кўпроққа ўсди.

Бу, биринчи навбатда, назоратсиз саноатлаштириш ва урбанизация оқибатлари билан боғлиқ. Тадқиқотчилар, шунингдек, аҳоли сонининг кўпайиши, қазиб олинадиган ёқилғиларнинг ишлатилиши ва «кимёвий моддалар бўйича тегишли миллий ва халқаро сиёсат»нинг йўқлиги атроф муҳит ифлосланишидан ўлим ҳолатларининг кўпайишига сабаб эканини кўрсатди. Тадқиқотда қайд этилишича, ифлосланиш билан боғлиқ ўлимларнинг катта қисми – 90 фоизи паст ва ўрта даромадли мамлакатларда содир бўлади.

«Атроф муҳитнинг ифлосланиши инсон ва сайёралар саломатлигига экзистенциал таҳдид бўлиб, замонавий жамият барқарорлигига таҳдид келтириб чиқаради», деб хулоса қилади олимлар. «Биз қозонда ўтириб, аста-секин ёниб кетяпмиз», деб ёзган тадқиқот ҳаммуаллифи ва глобал Pure Earth нотижорат ташкилоти раҳбари Ричард Фуллер.

Ўз таҳлилларида олимлар маиший чиқиндилар ёки канализация каби анъанавий ифлослантирувчи жиҳатни замонавий саноат ифлосланишидан ажратиб олди. Тадқиқотда айтилишича, анъанавий ифлослантирувчи моддалардан ўлим дунё бўйлаб камайиб бораётган бўлса-да, улар Африкада асосий муаммо бўлиб қолмоқда.

Чад, Марказий Африка Республикаси ва Нигерда кўпчилик одамлар сув ва тупроқ ифлосланишидан нобуд бўлади. Эфиопия ва Нигерияда 2000 йилдан 2019 йилгача бу ўлим даражаси учдан бир қисмга камайди.

Тадқиқот муаллифлари атроф муҳитнинг ифлосланишидан ўлим ҳолатларини камайтириш бўйича саккизта тавсияни илгари сурди, бунда мониторингни яхшилаш, ҳисоботларни такомиллаштириш ҳамда саноат ва автомобиль транспортини давлат томонидан қаттиқроқ тартибга солиш зарурлиги таъкидланди. «Биз бу муаммоларнинг ҳар бирини қандай ҳал қилишни биламиз. Фақат сиёсий ирода этишмаяпти», деб ёзади Фуллер.




Ўхшаш мақолалар

Заводлардан чиқаётган  зарарли газлар Тожмаҳални емирмоқда

Заводлардан чиқаётган зарарли газлар Тожмаҳални емирмоқда

🕔10:53, 04.12.2025 ✔20

Бундан тўрт юз йил муқаддам Бобурийлар сулоласи вакили Шоҳ Жаҳон қурдирган бу обида, бироз муболаға билан айтганда, дунёда Ҳиндистоннинг ўзидан ҳам машҳурроқ. Ҳиндистонга борган саёҳатчи борки бу обиданинг чиройидан баҳраманд бўлмасдан қайтмайди.

Батафсил
Антарктидадаги музлик икки ойда деярли  ярмига қисқарди

Антарктидадаги музлик икки ойда деярли ярмига қисқарди

🕔15:40, 27.11.2025 ✔32

Антарктидадаги Гектория музлиги икки ой ичида қарийб 50 фоизга қисқарди. Бу замонавий тарихда қайд этилган энг тез чекиниш бўлди, деб ёзмоқда «Nature Geoscience» журнали янги тадқиқотга таяниб.

Батафсил
Дунё океанида  170 триллион пластик  бўлаклари сузиб юрибди

Дунё океанида 170 триллион пластик бўлаклари сузиб юрибди

🕔15:42, 13.11.2025 ✔34

Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳозир дунё океанида 170 триллионга яқин пластик бўлаклари сузиб юрибди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар