Беҳи мевасининг шифобахшлиги қадим-қадимдан маълум. Кўп мамлакатлардаги халқ табобати вакиллари қадимда пиширилган ва қайнатилган беҳи мевасидан ошқозон-ичак касалликларини даволашда, меъда фаолиятини яхшилашда фойдаланишган.
Беҳи юрак ўйноғи, сариқ ва ичкетар касалликларини даволашда ижобий натижалар бериши аниқланган.
Қирғичдан ўтказиб, сувда қайнатиб пиширилган беҳи мевасини жигар касалликлари ва кўнгил айниш, қайт қилишнинг олдини олишда истеъмол қилиш фойдалидир. Беҳининг янги пишган меваси ва шарбати камқонликда, ич кетиш ва қон кетиш билан боғлиқ меъда-ошқозон йўллари касалликларида, пешоб ҳайдовчи восита сифатида ва юрак-қон томир касалликларида истеъмол қилиш тавсия этилади.
Беҳининг янги узилган меваси таркибида темир моддаси кўп бўлгани учун камқонлиликнинг олдини олиш ҳамда уни даволашда истеъмол қилинади. Буюк бобокалонимиз Абу Али ибн Сино ошқозон-меъда фаолияти бузилганида, унинг меваси шарбатини асал ва сирка қўшиб ошқозонни қувватлантириш ва заиф жигарни даволаш мақсадида истеъмол қилишни тавсия этган. Шунингдек, беҳини юз терисини тиниқлаштирувчи яхши восита эканини таъкидлаган.
Беҳи мевасидан дамланган чой йўталда ва нафас йўлларининг ўткир шамоллашида ҳам истеъмол қилинади.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔20
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔93
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔185
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил