Бир километрли велойўлак – муаммога ечим эмас
Манзилгача узлуксиз йўналиш яратиш орқали тизимни ривожлантириш керак
БатафсилПластик идишда сақланган сув неча кундан сўнг инсон саломатлиги учун зарарли бўлади? Техника фанлари номзоди Юрий Гончар шу каби саволларга жавоб берди.
«Кўп одамлар бўш пластик идишларни ташламасликка одатланган ва уларни сув учун қайта ишлатишади, масалан, офисда. Бироқ вақт ўтиши билан бундай идишда сақланадиган сувдаги органик бирикмалар концентрацияси ошиб боради», – дейди у.
Олиб борилган тадқиқотларга кўра, сувнинг пластмасса билан алоқа қилишининг ҳар бир ойи пластикдан сувга чиқариладиган органик бирикмалар концентрациясининг сезиларли даражада ошишига олиб келади. 18 ой давомида бу кўрсаткич барча максимал рухсат этилган концентрациялардан ошади.
«Катта миқдордаги органик бирикмалар инсон танасига киради, уларнинг кўпчилиги канцерогенлар ва заҳарли моддалардир», – дея пластик идишни қайта-қайта ишлатиш хавфидан огоҳлантиради мутахассис.
Манзилгача узлуксиз йўналиш яратиш орқали тизимни ривожлантириш керак
БатафсилСўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
БатафсилЕвропани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил