Саломатлик      Бош саҳифа

БУТУНЛАЙ ВОЗ КЕЧМАНГ, АММО ҚИСҚАРТИРИНГ

— Баъзи ҳомиладор ва эмизикли аёллар тирноғини ўстириб, катта одам дош бериши қийин бўлган ўткир ҳидли атир-упалар суриб олади.

БУТУНЛАЙ ВОЗ КЕЧМАНГ, АММО ҚИСҚАРТИРИНГ

Бунинг она сутига, у орқали болага ҳеч қандай таъсири йўқми?

Ноила ҲАМРОЕВА,

Тошкент вилояти

— Бу илмий жиҳатдан исботланмаган. Аммо унутмаслик керакки, ҳар нарсанинг меъёри ва вақти бор. Чақалоқ она ҳидини танийди. Ортиқча сепилган атир болани безовта қилиши мумкин. Тўлиқ табиий маҳсулотлардан тайёрланмаган упа-элик эса аллергияга мойил ҳомиланинг таъсирчанлигини оширади. Соч бўёғига келсак, у она териси учун биринчи ўринда хавф туғдиради. ­Сунъий бўёқлар соч илдизида тўпланиб бориб, ҳатто саратон касаллигини пайдо қилиши ҳам мумкин. Чунки бош қанча ювилган тақдирда ҳам ранг тўлиқ кетмайди, унинг бир қисми бош терисига сўрилади.

Тирноқ ўстириш ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Узун тирноқлар бола парваришидаги аёл учун умуман мос келмайди. Фарзандингизнинг кийимларини алмаштириш, уқалаш ёки чўмилтириш вақтида терисига зарар етказиб қўйишингиз ҳеч гап эмас.

Ҳомиладор ва эмизикли аёлдаги ҳар қандай ўзгариш болага ҳам таъсир қилади, албатта. Шуни ҳисобга олиб, оналарга пардоз воситаларидан бутунлай воз кечмаган ҳолда уларни бироз қисқартиришни, имкон қадар табиий маҳсулотлардан фойдаланишни маслаҳат бераман.

Гулнора ҲОДИЕВА,

олий тоифали педиатр




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича  МДҲда  биринчи  ўринда

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда

🕔12:50, 13.08.2026 ✔106

ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

🕔10:47, 30.07.2026 ✔169

Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкид­ламоқда.

Батафсил
Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔253

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар