Табиат      Бош саҳифа

«Яшил макон»: «Долзарб қирқ кунлик»даги долзарб масалалар

Айрим камчиликлар аниқланди

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кўлами тобора кенгайиб бораётганлиги сабаб жуда катта кўчатлар захирасини яратиш талаби ҳам вужудга келмоқда.

«Яшил макон»:  «Долзарб қирқ кунлик»даги  долзарб масалалар

Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши бу масалага жиддий эътибор қаратмоқда. Партия фаоллари, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси эспертларидан иборат ишчи гуруҳ вакиллари Тошкент вилоятида бу борада  амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Ишчи гуруҳ аъзолари вилоятнинг Нурафшон шаҳри, Оққўрғон ва Қуйи Чирчиқ, Бўка туманларидаги штаблар фаолияти ҳамда бугунги кунгача амалга оширилаётган  ишларни мутахассислар иштирокида ўрганиб, таҳлил қилишмоқда.

Вилоятда «Долзарб қирқ кунлик» кўчат экиш ишларига жиддий эътибор берилиб, ҳар бир ҳудудда иқлим шароитига мос ва сифатли кўчатлар мутахассисларнинг тавсиясига кўра экилмоқда. Лекин баъзи жойларда ҳали камчиликлар ҳам мавжуд.

Масалан, ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Оққўрғон тумани ҳудуди ўрганилганда туман ҳокимлиги штаби томонидан электрон платформага 123 мингдан зиёд кўчат экилганлиги бўйича маълумот киритилган. Аммо жойига чиқиб ўрганилганда 17 минг донадан зиёд кўчатлар аслида ҳали экилмаганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, 20 мингдан зиёд экишга мўлжалланган тут кўчатлари ҳали кондиция талабларига жавоб бермаганлиги учун бошқа кўчат захирасини ташкил қилиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Мавжуд кўчатхоналардаги ниҳолларни парваришлаш бўйича ҳам амалий тавсиялар берилиб, олимлар томонидан тайёрланган қўлланмаларга риоя этиш таъкидланди ва қўлланмалар тақдим этилди.

Бир инсоннинг тоза ҳаводан нафас олиши учун унинг атрофида камида 12 метрлик 5-6 та дарахт бўлиши керак. Азиз юртдошлар, сиз яшаётган ҳудудда дарахтлар кўпми, агар бундай бўлмаса ўз дарахтингизни экишга ҳали кеч эмас.

Шошилинг, она юртимизни яшил маконга айлантиришда ўз ҳиссангизни қўшишга шошилинг.

Сифатли кўчатлар – боғлар яратишнинг биринчи шарти

«Агарда ғиштни қийшиқ қўйса қай меъмор, юлдузга етса ҳам қулагай девор» деган нақлни эшитмаган бўлмаса керак орамизда. Худди шу каби ям-яшил гуркираб турган боғларни яратишда ҳам сифатли, бақувват ниҳолларнинг аҳамияти жудаям катта. Касалланган, илдизига шикаст етган, иқлимга мос бўлмаган кўчатлар билан боғ яратиб бўлмайди албатта.

Шу сабабли ҳам мамлакатимизнинг барча ҳудудларида сифатли ниҳол етиштириб берувчи махсус кўчатхоналар ташкил қилинган. Жумладан, Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманидаги «Ўзбекистон-2» маҳалласи ҳудудида ҳам «ТCТ Сеэд анд Граин» МЧЖ томонидан 5 гектар майдонда ипак қурти учун озуқа манбаи бўлган тут, шунингдек, павловния, лола, қрим қарағайи, элдор, каштан, клён, индонезия лоласи, можжевельник ва туя арчаси каби манзарали, жами 11 турдаги 616 минг дона дарахт кўчатлари етиштирилмоқда.

– Ўрмонларда, дарахтзорларда тирикликнинг 75 фоизи яшайди. Бугунги кунда дарахт экиш ва шу доирада қилинаётган ишлар ҳаёт-мамот масаласидир, – дейди Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши раиси ўринбосари Абдушукур Ҳамзаев. – «Яшил макон» лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган катта кўламдаги ишлар ҳам айнан юрт манфаати, унда яшовчи инсонлар саломатлигини кўзлайди. Катта миқёсдаги лойиҳани самарали ва пухта амалга ошириш биринчи навбатда сифатли дарахт ниҳолларини етказиб беришга боғлиқдир.

Ўзбекистон Экологик партияси ҳамда республика экспертлар гуруҳи вакилларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари ушбу кўчат етиштириш ҳудудида бўлиб, кўчатларнинг ҳолати билан танишди. Ишчи гуруҳ томонидан баҳор мавсумида экиладиган кўчатларни асраш ва парваришлаш бўйича тавсиялар берилди.

Бундай кўчатхонлар ташкил қилишга бўлган қизиқишнинг ортаётганлиги ва ташкил қилинаётганлиги лойиҳанинг келгуси босқичлари учун ҳам пухта замин ҳозирлайди.




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔35

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔34

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔40

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 35    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 34    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 40    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 111    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар