Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Кўнгил каъбасига йўл

Хосиятли кунларнинг бирида автобусда кекса бир отахонни йўлиқтирдим. Бошига чоғроқ салла, сутранг елвигай чакмон кийган отахон олдинги ўриндиқлардан бирида жимгина ўтирарди.

Кўнгил каъбасига йўл

Навбатдаги бекатда уловга минган ўрта ёшли бир эркак «Соммаким» деганча унинг ёнидаги бўш ўриндиққа чўкди. Чол унга бир қур назар солди-да, сўз қотди:

– Ёшинг неччида, иним?

– Эллик бешда. Ҳа, нима эди?

– Шу ёшга кириб ҳам тарбиянгда ўн тешалик иш қолган экан.

Отахоннинг бу гапи томдан тараша ташлагандай барчанинг қулоғини қоматга келтириб юборгандай бўлди. Ҳалиги эркак унга ажабланиб қаради.

– Аввало, «соммаким» деган салом бўлмайди. «Салом алайкум» эса чала саломлашишдир. Мусулмон киши, айниқса, ёши сеникидек улуғлашиб қолган одам «Ассалому алайкум» дея саломлашиши дуруст. Ҳар бир эркак оталик мақомига эга бўлдими, бас, бола-чақа, невара-эвараларга ибрат бўлиши керак.

Хижолатдан ўрта ёш йўловчининг пешонаси терлаб кетди. Отахон эса уни ўзига яқин олганча сенсираб сўзида давом этди:

– Кўпчилик ўзини мусулмонман деб санайди. Лекин оддийгина саломлашиш қоидаларини тўлиқ билмайди. Балки сен эшитгандирсан, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом «Сомнинг маъноси «ўлим» демакдир», деганларини.

– Йўқ, – дея жавоб қилди ҳалиги эркак.

– Ҳаммага маълум-ку бу. Майли, сен эшитмабсан, ўзим сенга айтиб бераман. Расулуллоҳ алайҳиссалом Мадинага келгач, ул зотга ҳасад билан қараганлар ҳар гал кўришганларида ўзларини гўё саломлашгандек кўрсатишиб «ас-сому алайкум» дейишар экан. Пайғамбаримиз уларга жавобан «Ва алайкум» деб қўярканлар. Шунда саҳобалар «Ё Расулуллоҳ, ахир улар Сизга ўлим тилашяпти», – дейишганида, ул зот «Сизга ҳам дедим-ку», – дея жавоб беришган эканлар. «Сом» «ўлим» демакдир. «Ас-сом алайкум» эса Пайғамбаримиз душмани айтганидек «Сенга ўлим бўлсин», деган маънони англатади. Шу боисдан ҳам Муҳаммад алайҳиссалом уларга «Ва алайкум» – «Сизга ҳам», дея жавоб қайтарган эканлар.

Ўрта ёш эркак бироз андишалироқ эканми, «Э отахон, билмабман, узр», –деди реза-реза терларини артаркан.

– Дунёнинг қай бурчига бориб «Ассалому алайкум» десанг ҳам ҳамма тушуниб «Ва алайкум ассалом» дея жавоб қайтаради. «Ассалому алайкум» – «Сизга тинчлик-омонлик тилайман» деганидир.

Автобус манзилга етиб келганди. Отахон билан каминанинг ҳам борадиган жойимиз бир эди, бирга гурунглашиб кетдик.

 — Эҳ, одамлар, одамлар-а, тағин замонадан нолишади. Замонага ҳеч бало бўлгани йўқ, одамлар айнияпти. Болаларига тарбия берадиган ёшдаги оталарнинг ўзи тарбияга муҳтож,

— дея тағин гап халтасини очди бобо. Мен яна гапни саломлашиш мавзусига бурмоқчи бўлдим.

— Бизда саломлашиш турлари кўп. Лекин, энг аввало, «Ассалому алайкум» деган дуруст. Бу — чин мусулмон ахлоқининг оинаси. «Ҳорманг», «Хирмонингизка барака», «Тўйлар муборак» дейиш ҳам кўришиш турларига киради. Бироқ уларнинг ҳам ўз ўрни, ўз вақти бўлиб,  «Ассалому алайкум»дан кейин айтилади. Фарзандли бўлган, янги иморатга кўчган, машина олган, яқинлари сафардан соғ-омон қайтган одамга, албатта саломдан кейин «Кўзингиз ойдин» деймиз. Бунга жавобан «Ва алайкум ассалом, умрингиз ойдин» дейиш керак.

  Бизлар яқинларгача эрталаб кўринган одамга кунингиз ёруғ, хайрли бўлсин деган ниятда «Ассалому алайкум, кун ойдин» дейишардик. Ҳозир эса «Кеч ёқтилиқ» дейиш урфдан чиқмай турибди.

Дарвоқе, «Кеч ёқтилиқ» – «Тунингиз ёруғ, нурли ва хайрли бўлсин», деган маъноларни англатади. Ёзувчи ва журналист оғамиз Шуҳрат Маткарим бир пайтлари «Кеч ёқтилик» деган ҳафтанома ташкил қилган эди. Хоразм телевидениеси шу номдаги кўрсатувни эфирга беради. Йўлдошимга шулар хусусида қисқача гапириб ўтдим.

— Демак, улар бу сўзнинг қувватини ҳис қилиб ишлашади, – дея сўзини давом эттирди бобо. Бирон бир салмоқли ишга киришган, айтайлик, иморат қуриш, таъмирлаш, ҳашар каби ишларга киришган одамга саломлашиш билан бирга «Ишларингиз илгари» де­йилади. Бунга эса «Умрингиз илгари» деб жавоб берилади. Кир юваётган хотинларга эътибор берганмисан, болам. Ёнидан ўтаётганлар «Кирингиз оқ» деб ўтишади. Бунга жавобан «Йўлингиз оқ» дейишади тушмагур хотинлар. Сигири, қўй-эчкиси туққан одамга «Умрингиз оқ» дейдилар. Бунга жавобан эса «Тангри ёрлақасин», деб қўйса ҳам бўлади. Буларнинг барчаси одамларни бир-бирига нисбатан самимиятини, меҳр-оқибатини оширади. «Ассалому алайкум» деб ўтиб кетаверган билан кўнгил Каъбасига яқинлашиб бўларканми?!

 Шу зайлда гурунг йўл бўйи давом этди. Одобсизлик бўлмасмикан, деган андиша билан отахоннинг қаердан, исми кимлигини сўрашга ҳеч ботинолмадим. Манзилга етиб келгач қуюққина хайр-маъзур қилдик. Кейинги жума ул зотни яна йўлиқтиришни Аллоҳдан тиладим.

 

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

Умр боғини безайдиган  яхшиликлар

Умр боғини безайдиган яхшиликлар

🕔19:40, 21.03.2024 ✔40

Баҳор фаслининг дастлабки ойида яшар эканмиз, аллақачон қалбимизга баҳорий туйғулар кириб келган.

Батафсил
Ҳайвонларнинг онаси ва... оналарнинг ҳайвони

Ҳайвонларнинг онаси ва... оналарнинг ҳайвони

🕔16:20, 23.02.2024 ✔59

Менинг севимли машғулотларимдан бири – уй ҳайвонларига қараш. Баъзи пайтларда инсонларда топилмаган меҳр-муҳаббат туйғусини уларда кўп бора кузатганман.

Батафсил
Тинчлик  қадри

Тинчлик қадри

🕔16:03, 08.01.2024 ✔112

Халқимиз – тинчликсевар халқ. Бошқа масалаларда турлича фикрлаши, баҳслашиши мумкин, лекин бу борада ҳамма бирдам, ҳамжиҳат. Кексаю ёш аввало тинчлик бўлсин, дейди. Президентимизнинг энг катта орзу-интилиши, ташвиши ва амалий ҳаракатлари ҳам – халқимизнинг тинчлиги ва фаровонлигини таъминлашга қаратилган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Умр боғини безайдиган  яхшиликлар

    Умр боғини безайдиган яхшиликлар

    Баҳор фаслининг дастлабки ойида яшар эканмиз, аллақачон қалбимизга баҳорий туйғулар кириб келган.

    ✔ 40    🕔 19:40, 21.03.2024
  • Ҳайвонларнинг онаси ва... оналарнинг ҳайвони

    Ҳайвонларнинг онаси ва... оналарнинг ҳайвони

    Менинг севимли машғулотларимдан бири – уй ҳайвонларига қараш. Баъзи пайтларда инсонларда топилмаган меҳр-муҳаббат туйғусини уларда кўп бора кузатганман.

    ✔ 59    🕔 16:20, 23.02.2024
  • Тинчлик  қадри

    Тинчлик қадри

    Халқимиз – тинчликсевар халқ. Бошқа масалаларда турлича фикрлаши, баҳслашиши мумкин, лекин бу борада ҳамма бирдам, ҳамжиҳат. Кексаю ёш аввало тинчлик бўлсин, дейди. Президентимизнинг энг катта орзу-интилиши, ташвиши ва амалий ҳаракатлари ҳам – халқимизнинг тинчлиги ва фаровонлигини таъминлашга қаратилган.

    ✔ 112    🕔 16:03, 08.01.2024
  • Дунёдаги уч  ноёб экспонатдан бири –  бизда!

    Дунёдаги уч ноёб экспонатдан бири – бизда!

    Халқаро «Олтин мерос» жамғармаси Хоразм вилояти бўлими раҳбари, ўлкашунос-тарихчи Комилжон НУРЖОНОВ билан суҳбат.

    ✔ 176    🕔 16:30, 19.10.2023
  • Инсонни  тушуниш

    Инсонни тушуниш

    Шу кунларда Жанубий Корея каналларида бир воқеа шов-шувга айланди.

    ✔ 161    🕔 08:42, 22.09.2023
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар