Саломатлик      Бош саҳифа

Дардга дармон, танга мадор

Қуритилган ўрик юракка қувват бўлиб, ортиқча вазндан қутулишда ёрдам беради. Организмдаги калий моддаси ювилиб кетишининг олдини олади.

Дардга дармон, танга мадор

Чунки у калий ва антиоксидантларга бой. Мунтазам истеъмол қилинганида организмни зарарли холестериндан тозалайди. Шунингдек, қалқонсимон без хасталиклари ва қандли диабетда ҳам фойдали.

Унинг таркибида калий, кальций, магний, фосфор, темир, мис, марганец, кобальт каби фойдали минераллар мавжуд.

Қадимда халқимиз ҳолдан тойган беморларга ўрик шарбати тавсия этишган. Ўрик шарбати меванинг ўзига қараганда енгил ўзлаштирилади.

Ўрик шарбати ҳомиладор аёллар, қолаверса болалар учун жуда фойдали ҳисобланади. Чунки у кўп миқдордаги калций тузлари ва темир моддасига эга. 150 грамм ўрик шарбати ичиш орқали организмнинг каротинга бўлган кунлик эҳтиёжини қондириш мумкин.

Кечқурун қуритилган ўрик устидан қайноқ сув қуйиб саҳарда ичилса, ич қотиш (колит) касалидан фориғ бўлади. Кўпгина касалликлар ичнинг ўз вақтида сурилмаганидан келиб чиқади.

Баъзи бир мамлакатларда ўрикдан 50 га яқин таом тайёрлашади. Масалан, Ҳиндистонда «Хунза» қабиласи ўрикдан турли таомларни тайёрлаб, шарбатларини истеъмол қилар экан. У ердагиларнинг ўртача умри 100-150 ёш экан.




Ўхшаш мақолалар

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

🕔14:26, 22.10.2026 ✔20

Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!

Батафсил
Соғлом  овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

🕔13:13, 15.10.2026 ✔93

Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Батафсил
Асалари  ва инсоният

Асалари ва инсоният

🕔10:55, 18.09.2026 ✔185

Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимлик­ларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-­хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар