Инсон ўзинг      Бош саҳифа

72 ёшида боғ яратаётган отахон

Аслида ниҳол экиш, боғлар барпо қилиш бизга бобомерос қадриятлигини барча ҳам билмаса керак. Айниқса, бугун интернет замонида олди-қочдидан бошқасини кузатмайдиган бир авлод шаклландики, уларнинг тарихий саводига ҳам бир мунча шубҳа қиласан киши.

72 ёшида боғ яратаётган отахон

Боғ яратиш бизга бобомерос амал деганимизга эса тарихан исботимиз бор. Зеро, Амир Темур бобомиз табиатни, инсонни соғломлаштириш, чўл-биёбонларни ободонлаштириш ва деҳқончиликни ривожлантириш борасида жуда кўп ҳикматли сўзларни бизга мерос қилиб қолдирган.

«...Ҳар бир шаҳарда масжидлар, мадрасалар, хонақолар, ҳаммомлар қуришни, мусофир йўловчилар учун йўл устида работни бино қилишни, дарёлар устида кўприклар қуришни буюрдим. Кимки бирон саҳрони обод қилса ёки бирон боғ кўкартирса ёхуд бирон хароб бўлиб ётган ерни обод қилса, биринчи йили ундан ҳеч нарса олмасинлар, учунчи йили қонун-қоидага мувофиқ хирож йиғилсин», – деб ёзган Амир Темур бобомиз ўзи яратган боғлар ҳақида.

Қолаверса, муқаддас динимизда ҳам кўчат экиш, боғ қилиш ҳақида кўплаб саҳиҳ ҳадислар бор. Жумладан, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: «Агар бир муслим банда кўчат ўтқазса ёки экин экса, ундан қушми, инсонми ёки ҳайвонми еса, бунинг учун унга садақа (қилганлик савоби) бўлади» (Имом Муслим ривояти).

Бу ҳадис кўчат экиш, деҳқончилик қилиш фазилати ва аҳамияти нечоғли улуғ эканига далолат қилади ва кўчат экувчиларнинг Аллоҳ даргоҳида эришадиган ажр-савоблардан хабар беради. Ушбу амал инсонга нафақат тириклигида, балки вафотидан сўнг ҳам манфаат етказиб туради, қиёмат кунигача садақаи жория сифатида банда фойдасига хизмат қилади.

Ушбу ҳадислар ва бобомерос қадрият маъно мазмунини яхши англаган Бухоро вилояти Олот тумани Хосабўйи қишлоғида истиқомат қилувчи 72 ёшни қарши олган Холмурод бобонинг дарахтларга бўлган меҳри ўзгача. У киши йиллар давомида барпо қилган 55 сотих майдонга эга боғни айланар экансиз, ҳосилдан шохлари эгилиб турган турли дарахтларни кўриб ҳайратланасиз, ҳавас қиласиз, завққа тўласиз.

Шу ёшда ҳам серғайрат, тетик бўлган отахоннинг айтишича, боғда 1600 туп ҳар хил турдаги мевали дарахтлар ва узум бор. 7 сотих иссиқхонада тропик мевалар парвариш қилинмоқда. Энг муҳими эса, отахон ниҳол экиш учун «юқоридан буйруқ» ёхуд бирор бир дарахт экиш акцияси бўлишини кутиб ўтирмайди. У киши яратган боғларидан куч олади, ўзини юртига керакли ҳис қилади, шу иши билан жамият ривожига ривож қўшаётганини яхши англайди.

Ерга ниҳол қадаш бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этаётганини даврнинг ўзи кўрсатиб турибди. Чунончи, юртимизда тобора тез-тез кузатилаётган чанг бўронлари фикримизни тасдиқлайди.

Яна бир эътибор беришимиз лозим бўлган жиҳат бу – атмосферанинг ифлосланишидир. Тирик организм сувсиз ва овқатсиз бир неча кун яшаши мумкин. Аммо ҳавосиз 5 дақиқадан ортиқ яшай олмайди. Ҳаво таркибининг ўзгариши, яъни унинг ифлосланиши нафақат инсонга балки барча тирик жонзотларга салбий таъсир кўрасатади. Шунинг учун ҳам атмосферани тоза сақлаш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Бу эса ҳар биримиздан Холмурод отадек табиатга меҳр қўйишни, ҳовлимизга ҳеч бўлмаса бир туп дарахт, бир туп гул, бир туп бута экиб бўлса ҳам атроф муҳит тозалигига ҳисса қўшишимиз кераклигини англатади.

Инсон қўли гул, у истаса мўъжиза яратишга қодир. Аммо буни барчамиз ҳам англайвермаймиз. Одамларнинг ўзи яшаб турган уйи ёки ишлаётган жойига эътиборли ва меҳрли бўлиб, дарахтлар, гуллар экиши, уларни парвариш қилиши ҳам юртимизда яшил ҳудудларнинг янада кўпайишига хизмат қилади.

Қолаверса, юртимиз чиройига-чирой қўшади. Яшиллик, тоза, озода масканлар эса табиийки чет эллик сайёҳларни ўзига кўпроқ жалб қилади. Кўряпсизми, биргина ерга ниҳол қадаш ортидан ватанимиз ривожига қанча улкан ҳисса қўшиш мумкин.

Ақлли одам фақат бугуни билан яшамайди. Балки у келажаги учун ҳам сармоя киритади. Холмурод ота ана шундай ўзи ва авлодлари, юрти келажаги учун сармоя қилиб улкан боғлар яратаётган миришкор боғбондир. Ҳар биримиз у кишидан ўрнак олсак арзийди. Истардикки, Холмурод бободай инсонлар сафи янаям кенгаявесин!...

 

Саида ИБОДИНОВА




Ўхшаш мақолалар

Умр боғини безайдиган  яхшиликлар

Умр боғини безайдиган яхшиликлар

🕔19:40, 21.03.2024 ✔35

Баҳор фаслининг дастлабки ойида яшар эканмиз, аллақачон қалбимизга баҳорий туйғулар кириб келган.

Батафсил
Ҳайвонларнинг онаси ва... оналарнинг ҳайвони

Ҳайвонларнинг онаси ва... оналарнинг ҳайвони

🕔16:20, 23.02.2024 ✔59

Менинг севимли машғулотларимдан бири – уй ҳайвонларига қараш. Баъзи пайтларда инсонларда топилмаган меҳр-муҳаббат туйғусини уларда кўп бора кузатганман.

Батафсил
Тинчлик  қадри

Тинчлик қадри

🕔16:03, 08.01.2024 ✔109

Халқимиз – тинчликсевар халқ. Бошқа масалаларда турлича фикрлаши, баҳслашиши мумкин, лекин бу борада ҳамма бирдам, ҳамжиҳат. Кексаю ёш аввало тинчлик бўлсин, дейди. Президентимизнинг энг катта орзу-интилиши, ташвиши ва амалий ҳаракатлари ҳам – халқимизнинг тинчлиги ва фаровонлигини таъминлашга қаратилган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Умр боғини безайдиган  яхшиликлар

    Умр боғини безайдиган яхшиликлар

    Баҳор фаслининг дастлабки ойида яшар эканмиз, аллақачон қалбимизга баҳорий туйғулар кириб келган.

    ✔ 35    🕔 19:40, 21.03.2024
  • Ҳайвонларнинг онаси ва... оналарнинг ҳайвони

    Ҳайвонларнинг онаси ва... оналарнинг ҳайвони

    Менинг севимли машғулотларимдан бири – уй ҳайвонларига қараш. Баъзи пайтларда инсонларда топилмаган меҳр-муҳаббат туйғусини уларда кўп бора кузатганман.

    ✔ 59    🕔 16:20, 23.02.2024
  • Тинчлик  қадри

    Тинчлик қадри

    Халқимиз – тинчликсевар халқ. Бошқа масалаларда турлича фикрлаши, баҳслашиши мумкин, лекин бу борада ҳамма бирдам, ҳамжиҳат. Кексаю ёш аввало тинчлик бўлсин, дейди. Президентимизнинг энг катта орзу-интилиши, ташвиши ва амалий ҳаракатлари ҳам – халқимизнинг тинчлиги ва фаровонлигини таъминлашга қаратилган.

    ✔ 109    🕔 16:03, 08.01.2024
  • Дунёдаги уч  ноёб экспонатдан бири –  бизда!

    Дунёдаги уч ноёб экспонатдан бири – бизда!

    Халқаро «Олтин мерос» жамғармаси Хоразм вилояти бўлими раҳбари, ўлкашунос-тарихчи Комилжон НУРЖОНОВ билан суҳбат.

    ✔ 175    🕔 16:30, 19.10.2023
  • Инсонни  тушуниш

    Инсонни тушуниш

    Шу кунларда Жанубий Корея каналларида бир воқеа шов-шувга айланди.

    ✔ 156    🕔 08:42, 22.09.2023
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар