Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Жамият ўзгаришини кутамизми?

Уч кундан буён ўйлаб ўйимнинг охирига етолмайман – одамлар шунчалик ўзгариб кетдими ёки жамиятми? Инсоф, виждон, бурч, масъулият деган тушунчалар фақат тушунчалигича қолдими? Одамлар буни ҳис қилмаяптими? Ёшлар-чи? Улар қандай тушунча билан ўсяпти, олдига қандай мақсад қўймоқда?

Жамият  ўзгаришини  кутамизми?

Энди гапни бир бошидан бошлай. Ўтган ҳафта бир ўқитувчи укамиз «аттестациядан ўтишда ёрдам қилинг» деди. Очиғи, кейинги пайтда шу гапга тоқат қилолмайдиган бўлиб қолдим. Сабаби аттестация ҳақида гап кетса бу ишга масъуллар, таълим тизими раҳбарлари жараён шаффоф тарзда, инсон омили аралашувисиз ўтишини, буни интернет орқали тўғридан-тўғри кузатиш мумкинлигини қайта-қайта айтишдан чарчашмайди.

Ўқитувчилар даврасида эса бошқача гап­лар айтилади – «директоримиз ҳал қилиб берар экан», «районо»да шу билан шуғулланадиганлар бор экан», «300 доллар берсам ўтказиб қўяр экан» ва ҳоказо (курсдошларимиз билан телеграм гуруҳимиз бор, деярли барчаси ўқитувчи, лекин у ерда бунақа гап-сўзларни ҳеч эшитмадим, ўқимадим. Аксинча, аттестациядан муваффақиятли ўтганлари билан бир-бирларини табриклашади).

Ана шуларни ўйлаб, ёрдам сўраган ўқитувчи укага «мен қандай ёрдам қилишим мумкин, ҳаммаси онлайн бўлади-ку, имтиҳонни компьютерда топширасизлар», дедим таажжубланиб.

– Шу гапларга ишонасиз-да, ака. Нега бунақасизлар-а? Бошқалар йўлини қил­япти-ку? Пулим йўқ, бўлмаса, 300 доллар бериб, ўтиб олардим. Шунинг иложини қилолмаяп­ман. Ўзим билан бирга ишлайдиганлар шу пулни бериб ўтди. Энди айтинг-чи, сиз каби ҳаммаси очиқ-ошкора бўляпти, деб юрганларга ишонайми ёки пул билан бўлса ҳам ишини битириб, тоифасию ойлиги ошган ёнимдагиларгами?..

Бироз қизиққон ёш муаллимга фикрларимни асослаб тушунтиришга уриндим, индамай қўя қолди. Аммо, биламан, менинг гапларимдан кўра, ёнидагиларнинг хатти-ҳаракатини тўғри деб билади у. Майли, бу ўзининг иши. Лекин мени бошқа нарса ташвишга солади – у ўқитаётган ўқувчилар! Улар кимдан, нимани ўрганяпти. Ўша ўқитувчи болаларга инсон, виждон ҳақида гапирадими, буни қандай тушунтиради.

Ана шу ҳолатдан ўзимга келолмай турганимда шанба куни хорижда ишлайдиган дўстларимдан бири қўнғироқ қилиб қолди.

– Кеча опам 100 доллар пул сўраб, телефонимга хабар юборибди, – деди ўртоғим. – Ҳайрон бўлдим – 100 доллар қарз сўрайдиган пул эмас, опам шу пулни юбор деса ҳам индамай ташлаб бераман. Касал бўлиб қолдимикан ёки рўзғорида етишмовчилик бормикан, деган минг бир ўй билан қўнғироқ қилдим. Худога шукр, тан-жони соғ экан. Картасига пул ташлаганимни айтдиму, ноқулай бўлса ҳам нимага зарурати борлигини сўрадим. Очиғи, опам айтган гапни эшитиб, қулоқларимга ишонмадим. Наҳотки, одамлар шунчалик тубанлашиб кетган.

Ўртоғимнинг айтишича, опасининг турмуш ўртоғи саккиз ойдан буён тўшакка ётиб қолган, оёқлари ишламас экан.

Унга ногиронлик нафақаси тайинлаш учун бир ноинсоф 100 доллар сўраган эмиш. Ҳар қандай одамнинг нафратини уйғотадиган гап-а!

Кунидан қолиб, давлатдан ёрдам олишдан умидвор бўлаётган оиладан таъма қилиш, нимадир кутиш инсонийликдан йироқ иш эмасми? Шу пулни олган одам уни болаларига едирадими, рўзғорига ҳаром луқма олиб борадими?

Мана шундай кўнгилсиз, юракни оғритадиган ҳолатларда баъзида «жамиятдаги муносабатлар шунақа бўлса, нимаям қила олардик, оқимга қарши сузиб бўлмайди», деган гапларни эшитамиз. Хўш, жамиятдаги муносабатларни ким шакллантиради – ўзимиз эмасми? Оқим бир кишидан пайдо бўлмайди – минглаб, миллионлаб одамлар яратади. Нега ўзимиз ўзгаришни истамай, жамиятни ўзгартириб бўлмайди, деган хулосани билдирамиз? Ишимиз битиши учун, манфаатимиз учун бировга «хизмат қилиш»га, пул беришга, таниш-билишни ишга солишга тайёрмиз-ку.

Нега ҳамкасбимиз ёки қўни-қўшнимиз, яқин дўстимиз дуч келган адолатсизлик, ноҳақликка қарши унинг ўзи курашиши керак, деб ҳисоблаймиз? Қачонки ўзимиз шу ҳолатга тушсак, бу ҳақида жар солишимиз керакми?

Жавоби ҳар биримизнинг ўзимизга боғлиқ бўлган шу каби саволларга виждонимиз қийналмай жавоб берсак, менимча, жамиятнинг ўзгаришини кутишга ҳожат қолмайди.

 

Ғолиб ҲАСАНОВ




Ўхшаш мақолалар

Умр боғини безайдиган  яхшиликлар

Умр боғини безайдиган яхшиликлар

🕔19:40, 21.03.2024 ✔31

Баҳор фаслининг дастлабки ойида яшар эканмиз, аллақачон қалбимизга баҳорий туйғулар кириб келган.

Батафсил
Ҳайвонларнинг онаси ва... оналарнинг ҳайвони

Ҳайвонларнинг онаси ва... оналарнинг ҳайвони

🕔16:20, 23.02.2024 ✔55

Менинг севимли машғулотларимдан бири – уй ҳайвонларига қараш. Баъзи пайтларда инсонларда топилмаган меҳр-муҳаббат туйғусини уларда кўп бора кузатганман.

Батафсил
Тинчлик  қадри

Тинчлик қадри

🕔16:03, 08.01.2024 ✔107

Халқимиз – тинчликсевар халқ. Бошқа масалаларда турлича фикрлаши, баҳслашиши мумкин, лекин бу борада ҳамма бирдам, ҳамжиҳат. Кексаю ёш аввало тинчлик бўлсин, дейди. Президентимизнинг энг катта орзу-интилиши, ташвиши ва амалий ҳаракатлари ҳам – халқимизнинг тинчлиги ва фаровонлигини таъминлашга қаратилган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Умр боғини безайдиган  яхшиликлар

    Умр боғини безайдиган яхшиликлар

    Баҳор фаслининг дастлабки ойида яшар эканмиз, аллақачон қалбимизга баҳорий туйғулар кириб келган.

    ✔ 31    🕔 19:40, 21.03.2024
  • Ҳайвонларнинг онаси ва... оналарнинг ҳайвони

    Ҳайвонларнинг онаси ва... оналарнинг ҳайвони

    Менинг севимли машғулотларимдан бири – уй ҳайвонларига қараш. Баъзи пайтларда инсонларда топилмаган меҳр-муҳаббат туйғусини уларда кўп бора кузатганман.

    ✔ 55    🕔 16:20, 23.02.2024
  • Тинчлик  қадри

    Тинчлик қадри

    Халқимиз – тинчликсевар халқ. Бошқа масалаларда турлича фикрлаши, баҳслашиши мумкин, лекин бу борада ҳамма бирдам, ҳамжиҳат. Кексаю ёш аввало тинчлик бўлсин, дейди. Президентимизнинг энг катта орзу-интилиши, ташвиши ва амалий ҳаракатлари ҳам – халқимизнинг тинчлиги ва фаровонлигини таъминлашга қаратилган.

    ✔ 107    🕔 16:03, 08.01.2024
  • Дунёдаги уч  ноёб экспонатдан бири –  бизда!

    Дунёдаги уч ноёб экспонатдан бири – бизда!

    Халқаро «Олтин мерос» жамғармаси Хоразм вилояти бўлими раҳбари, ўлкашунос-тарихчи Комилжон НУРЖОНОВ билан суҳбат.

    ✔ 173    🕔 16:30, 19.10.2023
  • Инсонни  тушуниш

    Инсонни тушуниш

    Шу кунларда Жанубий Корея каналларида бир воқеа шов-шувга айланди.

    ✔ 155    🕔 08:42, 22.09.2023
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар