Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Қимматга тушган ном ва Берунийнинг тугалланмай қолган асари

Буюк аллома Абу Райҳон Берунийни табобат соҳасига оид асар ёзишига табибларнинг доривор гиёҳларни яхши танимаслиги, уларни бир-биридан ажрата олмаслиги сабаб бўлган экан.

Қимматга тушган ном  ва Берунийнинг тугалланмай қолган асари

Мазкур асар «Сайдана» номи билан машҳур бўлиб, «Китоб ас-сайдана фит-тиб» яъни «Доривор ўсимликлар ҳақидаги китоб» деб номланади.

Берунийнинг ёзишича, бир куни хоразмшоҳ Маъмун бетоб бўлиб қолади. Табиб­лар уни кўриб, касалликни даволаш мақсадида дорилар рўйхатини ёзиб беришади. Рўйхатдаги бир дори Хоразмда топилмайди. Ниҳоят, изланган дори бир атторда топилгач, ўн беш дирҳамлик дорини беш юз дирҳам кумуш тангага олиб келишади.

Беруний топиб келинган гиёҳни кўриб, табибларга «Сизлар дори яъни гиёҳни эмас, балки унинг номини сотиб олгансизлар», – дейди. Аллома келтирилган гиёҳ гулсафсар ўсимлигининг илдиз пояси эканини, бу гиёҳ барча зах жойларда ўсишини айтади. Шундан сўнг Беруний доришуносликка оид асар ёзишни, фандаги бу чалкашликларни бартараф қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди.

Ниҳоят, умрининг охирги йилларида Беруний бу асарини ёзади, лекин бу асар тугалланмай қолган.

«Китоб ас-сайдана фит-тиб»нинг қўлёзмаси ХХ асрнинг 30-йилларида Туркияда топилган. «Сайдана» номи билан машҳур бу асарда Беруний Шарқ, айниқса, Марказий Осиёда ўсадиган доривор ўсимликларнинг тўла тавсифини алифбо тартибида берган.

Унинг табобатга оид бошқа асарлардан фарқли томони шундаки, Беруний унда ҳар бир ўсимликнинг ўсиш жойлари, белгилари, хусусиятлари, бирини иккинчисидан фарқи, бири ўрнига иккинчисини бериш мумкинлигини кўрсатади. Шунинг­дек, у ҳар бир доривор ўсимликни форс, араб, рум, турк, ҳинд ва хоразм тилларидаги номини, жами 30 дан ортиқ тил ва лаҳжалардаги 4500 номни қайд қилади. Шу билан бирга, маҳаллий доривор ўсимликлардан фойдаланиш кераклигини тавсия этади.

Бу асарда барча доривор гиёҳлар, минераллар ва ўша давр тиббиётида қўлланиладиган ҳайвонларнинг аъзолари ўз аксини топган. Шунинг учун ҳам бу асар доришунослик соҳасида яратилган энг ноёб асар ҳисобланади.

«Сайдана»да 1116 та дориворлар тавсифланади. Шундан 750 таси ўсимликлардан, 101 таси ҳайвонлардан, қолган 265 таси минераллардан иборат. Булардан ташқари 30 та мураккаб дори шакли келтиради.

«Сайдана» асарининг асосий хусусиятларидан бири шундаки, унда Aбу Райҳон Беруний доришунослик алоҳида фан бўлишини таъкидлаб, бу билан фармокология фанини асослайди.

Фируза ЖУМАНИЁЗОВА




Ўхшаш мақолалар

Миздаҳкан –  ўн икки минг  қўрғонли қалъа  ҳамон қад ростлаб турибди

Миздаҳкан – ўн икки минг қўрғонли қалъа ҳамон қад ростлаб турибди

🕔15:32, 26.03.2026 ✔71

Бугунги кунда давлатимиз томонидан сайёҳликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳим шарт-шароитлар яратилмоқда. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда элдошларимиз юрт кезиб, дунёни томоша қилишга ошиқмоқдалар.

Батафсил
Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

🕔16:15, 19.02.2026 ✔188

Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

Батафсил
Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

🕔16:04, 19.02.2026 ✔156

Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Миздаҳкан –  ўн икки минг  қўрғонли қалъа  ҳамон қад ростлаб турибди

    Миздаҳкан – ўн икки минг қўрғонли қалъа ҳамон қад ростлаб турибди

    Бугунги кунда давлатимиз томонидан сайёҳликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳим шарт-шароитлар яратилмоқда. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда элдошларимиз юрт кезиб, дунёни томоша қилишга ошиқмоқдалар.

    ✔ 71    🕔 15:32, 26.03.2026
  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 188    🕔 16:15, 19.02.2026
  • Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

    ✔ 156    🕔 16:04, 19.02.2026
  • Бир байт  ва икки тақдир

    Бир байт ва икки тақдир

    Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

    ✔ 134    🕔 14:57, 12.02.2026
  • Инсоннинг  жавҳари  нима?

    Инсоннинг жавҳари нима?

    Бир куни ҳовлида кир ювиб туриб билмасдан шиллиққурт устига қайноқ сув тўкиб юборибман. Шиллиққурт бир-икки тўлғониб юришга ҳаракат қилди. Ва анча олдинга силжиди ҳам. Сўнг устидаги шиллиқ пардаси ажралиб тушди ва... ҳаракатсиз қолди.

    ✔ 128    🕔 14:56, 12.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар