Табиат      Бош саҳифа

Муҳофаза қилинса 2000 йил яшайдиган дарахт

Чинор дарахти ҳақида гап кетганда кўпчиликнинг кўз олдига ўша машҳур ретро кино – «Чинор остидаги дуэл» келади. Фильм қаҳрамони тепаликдаги чинор остига рақибини дуэлга чорлайди.

Муҳофаза қилинса  2000 йил яшайдиган дарахт

Дуэл олдидан «Бардам бўл Нортой, мен ёнингдаман» дея айтилган жумла ёдингизда бўлса керак. Гарчи кинода бу жумла бош қаҳрамонга нисбатан айтилган бўлса-да, бугун биз дарахтларга қараб ана шу гапни айтгимиз келади. Боиси бугун чинорлар ҳам, бошқа узоқ йиллик дарахтлар ҳам одамлар томонидан аёвсиз кесилмоқда.

Баъзилар чинор дарахти нега экилишини тушунишмайди. Мева бермаса, чиройли гуллар билан баҳорда кўрк бағишламаса, нега керак дейишади. Аслида эса бу дарахт бошқаларидан афзалликда ортда қолмайди. У тоза ҳаво, салқин ва соя бериш билан бирга, ўзининг мустаҳкам танаси билан азал-­азалдан ҳунармандчиликда, мебелчиликда қадрланган. Узоқ умр кўриши билан эса юз, ҳатто минг йиллаб инсониятга хизмат қилиши мумкин. Илгарилари боболаримиз ана шундай чинорлар остига супа қилиб, чой ичиб, дам олишгани ҳам бежиз эмас.

Шимолий Америка (Канададан Мексикагача), Жанубий-Шарқий Европа ва Ўрта денгизбўйи мамлакатларидан Ҳиндихитойгача бўлган ҳудудда тарқалган бу дарахтнинг 10 тури маълум. Кавказ, Қрим, Ўрта Осиёда шарқ чинори Украина, Қора денгиз соҳиллари, шунингдек, Ўрта Осиёда Шимолий Америкадан келтирилган ғарб чинори ўстирилади. Юртимизда эса бу манзарали дарахтнинг ҳар икки турини учратиш мумкин. Маълумотларга кўра, чинор, ёш ниҳоллигида жуда тез ўсади ва агар қулай шароит бўлса у 2000 йил ва ундан ҳам кўпроқ яшай олар экан.

Уни уруғини экиб, қаламчасидан ва илдизи бачкиларидан кўпайтириш мумкин. Чинорнинг ёғочи енгил, пишиқ бўлгани боис мебель саноатида қадрланади. Ўзбек меъморчилигида ҳам қадимдан фойдаланиб келингани дарахтнинг нақадар қимматли эканига яна бир мисолдир.

Бугун юртимизнинг турли ҳудудларида 100 ёшдан ошган дарахтлар ҳимояга олинмоқда. Уларнинг ҳолати ўрганилиб, нобуд бўлмаслиги бўйича назорат ўрнатилмоқда. Андижон вилоятининг сўлим Хонобод шаҳридаги 110 ёшдаги чинор дарахтлари ҳам ана шундай назорат ва эътибордан четда қолгани йўқ. Хонобод шаҳрининг «Меҳмонобод» МФЙдаги «Фозилмон ота» зиёратгоҳи ҳудудида мавжуд бўлган 8 туп чинор бугун юз билан юзлашган дарахтлардан. Шу боис ҳам Хонобод шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими томонидан 8 туп чинорнинг ҳаммаси табиий ёдгорлик сифатида муҳофазага олинган.

Маълумот ўрнида

Монументал дарахт сифатида 2011 йилда табиий ёдгорлик деб эълон қилинган, дунёдаги энг қадимги чинор дарахтларидан бири Крит оролидаги Краси (малиа) қишлоғида жойлашган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, диаметри тахминан 24 метрни ташкил этадиган, ёши 2400 йил деб баҳоланадиган бу қадимий дарахтнинг ҳар бир метри 100 йилга тенг.




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔35

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔34

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔40

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 35    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 34    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 40    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 111    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар