Табиат      Бош саҳифа

Экология соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тез орада ўз самарасини беради

Бугунги кунда экология ва атроф муҳитга бўлган муносабат билан боғлиқ муаммолар қанчалар долзарб бўлмасин, ҳали ҳамон бу борадаги қонунбузарликлар кўплаб содир бўлмоқда.

Экология соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тез орада ўз самарасини беради

Жумладан, жорий йилнинг 9 ойи давомида браконьерлик бўйича 5 994 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланган, айбдорларга нисбатан жами 8,2 млрд. сўм жарима ва 7,9 млрд. сўм табиатга етказилган зарар ҳисобланган.

Бу ҳақдаги маълумотлар куни кеча Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтилди. Соҳа вакиллари бугун экология ва атроф-муҳит муҳофазасига қаратилаётган эътибор қанчалик самара бераётгани, Тошкент шаҳрида ва бошқа ҳудудларда дарахт кесилиш ҳолатлари, умуман жамоатчилик томонидан бўлаётган эътирозлар хусусида журналистлар саволларига жавоб қайтаришди.

Матбуот анжуманида маълум қилишларича, Давлат экология қўмитасига 9 ой давомида 358 минг 877 туп дарахт ва буталарни кесиш, кўчириб ўтказиш, буташ бўйича 5 минг 806 та мурожаат келиб тушган. Шундан 2 321 та мурожаатда 52 мингдан зиёд дарахтни кесишга ва 2 108 та мурожаатда 134 мингдан зиёд дарахтни кесишга рад жавоби берилиб, қарийб 307 минг туп дарахт сақлаб қолинган.

Атмосфера ҳавосининг мусаффолигини таъминлаш борасида ҳам қўмита томонидан бир қанча истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Атмосферага умумий ташланмаларнинг 1,295 млн. тоннаси (58,8 фоиз) транспорт воситалари ҳамда 909 минг тоннаси (41,2 фоиз) саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари ҳиссасига тўғри келмоқда. 42 та ишлаб чиқариш ва саноат корхонасида жами 165 та чанг-газларни тутиб қолиш ускуналарини таъмирлаш ва янгиларига алмаштириш ишлари амалга оширилди.

Ўтган давр мобайнида чиқиндилар масаласида ҳам анча олдинга силжиш кузатилган. Санитар тозалаш корхоналари тасарруфида 4 162 та махсус техника воситаси, 4 142 та чиқинди йиғиш майдончаси, 18 минг 899 та чиқинди контейнери, 195 та қаттиқ маиший чиқинди полигони мавжуд. Давлат томонидан тадбиркорларга битимлар асосида 1 339 та махсус техника, 61 та полигон, 670 та чиқинди тўплаш шохобчаси, 50 та автотураргоҳ, 4 648 та контейнер бириктириб берилган.

Юқорида санаб ўтилган амалга оширилган ишлар атроф муҳит ва келажак авлодлар, халиқимиз соғлигига беэътибор бўлмаган ҳар бир кишининг кўнглида қувонч уйғотади албатта.

 Аммо ҳали юқоридаги соҳаларда қилиниши керак бўлган ислоҳотлар, ўзгаришлар, ишлаб чиқилиши керак бўлган инновацион чора-тадбирлар кўп. Кейинги йилларда босқичма-босқичма бу борада қилинадиган ишлар ўйлаймизки атроф муҳит тозалиги ва экологик вазият борасида катта ўзгаришларга олиб келади.




Ўхшаш мақолалар

Ўсимлик қолдиқларини табиий ўғитга қандай айлантириш мумкин

Ўсимлик қолдиқларини табиий ўғитга қандай айлантириш мумкин

🕔11:36, 20.08.2026 ✔54

Тўкилган барглар, қуриган шохлар ва бошқа ўсимлик қолдиқларини чиқиндига айлантириш шарт эмас.

Батафсил
Хавфли  чиқиндилар: муаммо шунчаки назоратни эмас,  ҳал этиш учун аниқ чораларни кутмоқда

Хавфли чиқиндилар: муаммо шунчаки назоратни эмас, ҳал этиш учун аниқ чораларни кутмоқда

🕔14:25, 14.08.2026 ✔100

Иқтисодиётнинг жадал ривожланиши ва ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши – мамлакат тараққиётининг муҳим индикатори.

Батафсил
Жаҳоннинг  энг  «яшил»  мегаполиси

Жаҳоннинг энг «яшил» мегаполиси

🕔14:29, 13.08.2026 ✔104

Сингапур – жаҳондаги энг экологик тоза ва «яшил» шаҳарлардан бири. Бу мамлакатда расмий рўйхатдан ўтган «яшил» партиялар ва парламентда яшиллардан бўлган депутатлар йўқ.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар