Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Табиат учун топшириқ эмас, меҳр керак

Эркин Воҳидовнинг «Инсон қасидаси» шеъри ёдингиздами? Унда бутун борлиқнинг ҳукмдори инсон бўлиши, одамзоднинг ҳаётдаги ўрни ниҳоятда масъул эканлиги ҳақида гап кетади. Дарҳақиқат, инсоннинг қўллари бунёдкор ҳам, вайронкор ҳам.

Табиат учун топшириқ эмас,  меҳр керак

Инсон ўзи табиат фарзанди бўлиб, ён-­атрофнинг гуллаб-яшнаши унинг тафаккурига боғлиқ. Нозик нав ниҳол ўсиш учун қулай жойга тушиши, етарли озуқа, нам билан таъминланиши одам боласининг қунт-ҳафсаласига алоқадор. Бунинг учун инсондан эътибор, меҳр талаб қилинади. Меҳрга эса буйруқ орқали, топшириқ билан етишиб бўлмайди.

Бир хонадонга борсак, ён-атроф гулзор, гўзал манзарадан анвойи ҳидлар уфуриб турибди. Беихтиёр бу уй соҳибининг дилбар табиати, ёрқин чеҳраси кўз олдингизга келади. Бундай чиройга эга бўлиш учун кимдир қора терга ботиб меҳнат қилишни кўз олдига келтирса, кимдир ишлаган сари роҳатланиш ҳақида ўйлайди.

Шоир ёзади:

Онаизоринг – замин, танҳо йўғу боринг – замин,

Хаста беморинг – замин, ўғлон ўзинг, дармон ўзинг...

Шу заминни яшнатиш, бойитиш, эзгуликка хизмат қилдириш ҳам инсон ихтиёрида.

Баъзан қайси бир сув ҳавзасида балиқларга қирон келганлиги ҳақидаги хабарни эшитиб қоламиз. Бундай ҳолдан ташвишга тушганимиз тушунарли. Лекин бу ҳол бир кунда ёки бир лаҳзада рўй бермагандир. Шу куйга тушгунча кимлардир томошабин бўлганини ўйласангиз, ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Бу жараён содир бўлаётганда кимдир «Қани, индамангчи, охири нима бўларкин» дегувчилар йўқ эмас.

Ҳар йили эрта кўкламда кўчат ўтқазиш ойлиги бўлиб ўтади. Баъзи юртдошларимиздан «Сиз шу мавсумда қатнашдингизми?» деб сўрасангиз, «Бу бизга дахлдор эмас, ҳар ишнинг ўз эгаси бор» дейишади. Ҳолбуки, ҳеч ким дас­турхондаги мевани истеъмол қилаётганда «Бу бизга дахлдор эмас» демайди.

Биз шу Ватаннинг фуқаросимизми, унинг яйраб-яшнашига дахлдормиз.

Шу ўринда бир ибратли ҳикоят. Мамлакат ҳукмдори ўз юртини кузатиб юрса, бир жойда ёши улуғ одам кўчат ўтқазаётганмиш. Шоҳаншоҳ қариядан сўрабди: «Оқсоқол, нима қиляпсиз?» «Кўряпсиз-ку, ниҳол қадаяпман». Подшо: «Ниҳол қадаётганингизни кўряпман, лекин бу кўчат қачон кўкарадию қачон ҳосил беради? Ундан сиз баҳраманд бўлармикансиз?» Отахон дебди: «Менга насиб қилса қилар, насиб қилмаса фарзандларим, набираларим мени эслаб тановул қилишар» деганда подшо хурсанд бўлиб: «Эй яшанг, бундай эзгу ниятли одамга бир ботмон тилла совға қилинглар» дебди. Отахон: «Ана, кўрдингизми, бизнинг кўчат ҳозироқ ҳосил берди» деса бу гапдан кайфияти кўтарилган подшо яна ўшанча тилла ҳадя қилибди. Отахон: «Бошқаларнинг ниҳоли бир йилда бир мартда ҳосил берса, бизнинг кўчат икки марта ҳосил берди» дебди. Подшо хазинабонга ҳазиломуз оҳангда: «Тезроқ бу ердан кетмасак, хазинамизнинг баракаси учади» деган экан.

Атрофни яшилликка буркаш, замин саховатини ишга солиш йўлида интилган одамга қут-барака ҳамроҳ бўлади. Агар дастурхонга бозордан келтирилган мевалар эмас, ўз пешона терингиз билан етиштирилган ноз-неъматлар қўйилса, бунинг гашти ўзгача бўлади. Қақраб ётган бўм-бўш дала қаёқдаю, барқ уриб яшнаётган боғ қаерда?!

Одам ўз меҳнатининг самарасини кўрса, руҳан енгил тортади. Куч-ғайратга тўлади.

Халқимизда шундай мақол бор: «Яхшидан боғ қолади, ёмондан доғ». Бу ҳаётда яшашдан мақсад нима? Албатта, одамларнинг ҳожатини чиқариш, ўзгаларга қайишиш. Сиз ҳақингизда яхши сўзларни эшитиш нафақат ўзингизга, балки фарзандларингизга ҳам ёқимлидир. Шундай яшаш кераклигини амалда намоён этиш одамийликнинг юксак намунасидир.

Япон олимларининг кузатишича, бу кунчиқар мамлакатда узоқ умр кўрувчи қариялар асосан меҳнатга ҳамдам, ўз кучини эзгуликка, бунёдкорликка сарфлаган кишилар экан. Ҳақиқатдан ҳам, яхши ишларга бош кўшиш, Ватаннинг гуллаб-яшнаши учун жон койитиш инсон ҳаётининг мазмунидир. Шундай умр ҳар биримизга ҳамроҳ бўлсин.

Шуҳрат ЖАББОРОВ,

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист




Ўхшаш мақолалар

Тил –  миллатнинг қалби,  тафаккурнинг жонли ифодаси

Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси

🕔09:19, 23.10.2025 ✔5

Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:

Батафсил
Беҳбудийнинг сўнгги васияти

Беҳбудийнинг сўнгги васияти

🕔15:48, 03.10.2025 ✔58

Жадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.

Батафсил
Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

Она мушук ва меҳр мўъжизаси

🕔15:48, 26.06.2025 ✔204

Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тил –  миллатнинг қалби,  тафаккурнинг жонли ифодаси

    Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси

    Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:

    ✔ 5    🕔 09:19, 23.10.2025
  • Беҳбудийнинг сўнгги васияти

    Беҳбудийнинг сўнгги васияти

    Жадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.

    ✔ 58    🕔 15:48, 03.10.2025
  • Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

    Она мушук ва меҳр мўъжизаси

    Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

    ✔ 204    🕔 15:48, 26.06.2025
  • Тинчлик қадри  «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Тинчлик қадри «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Иккинчи жаҳон урушининг тугаганига 80 йил тўлди. Бу анча узоқ муддат. Бир инсоннинг умридай, эҳтимол ундан ҳам ортиқ. Лекин ўша машъум урушнинг мудҳиш асоратлари ҳали-ҳамон ўчгани йўқ.

    ✔ 261    🕔 15:27, 08.05.2025
  • Оилани  камбағалликдан  эркак  қутқаради

    Оилани камбағалликдан эркак қутқаради

    • Азим Тошкентнинг Олмазор тумани «Юқори Себзор» маҳалласида 83 ёшли, Ўзбекистон халқ устаси Маҳмуджон Мамажонов яшайди. Табаррук ёшда ҳам меҳнат қилишдан бир лаҳза тўхтамаган ҳунармад уста меҳнатга муҳаббати йўқ одамни бой яшашга рағбати йўқ одам, деб ҳисоблайди.

    ✔ 268    🕔 16:16, 17.04.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар