Саломатлик      Бош саҳифа

Минг дардга даво нок

Саховатли заминимизда пишиб етилган ушбу мева ўзининг тотли таъми, шифобахшлиги билан ажралиб туради.

Минг дардга  даво  нок

Боиси нок таркибидаги қанд, пектин, А, В1, В2, Е, С, РР, Р дармондорилари, каротин, фолий кислотаси, минерал тузлар йиғиндиси инсон танасига тетиклаштирувчи ва соғломлаштирувчи таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, нокда микробларга қарши курашишда ноёб ҳисобланган гликозид­лар мавжуд бўлиб, у организмдаги турли инфекцияли касаллик­лар (буйрак ва пешоб пуфагининг яллиғланиши) олдини олишда самарали ёрдам беради. Нок капиллярларни кучайтириб, юрак-қон томир тизимига ёшартирувчи таъсир ўтказади.

Манбаларда айтилишича, қандли диабетга чалинган ва оғир вазнли беморлар кундалик таомномасига бемалол 3-4 дона яхши пишган нокни киритиши мумкин. Жигар, ошқозон-ичак тизими касалликлари билан оғриган беморлар эса хом нокдан истеъмол қилиши фойдали.

Янги тайёрланган нок шарбати организмдан заҳарли чиқиндиларни чиқариш хусусиятига эга бўлгани учун антибиотиклар билан даволашдан кейин тозаловчи ва тикловчи восита сифатида (кунига 1-2 пиёладан ичилади) қўлланилади.

Агар 4 дона нок майда тўғралиб, устига 3 пиёла қайноқ сув қуйилиб, 10 дақиқа паст оловда қайнатилиб, 3-4 соат давомида тиндирилиб, кунига уч маҳал ярим-бир пиёладан ичилса, шамоллаш, юқори ҳарорат ва йўталда жуда фойдали бўлади.

Бундан ташқари буйраклар касаллиги, жумладан, пиелонефритга дучор бўлган беморлар бир пиёла қуритилган, майдаланган нокка 4 ошқошиқ сули ёрмасини қўшиб, устига 1 литр совуқ сув қуйиб, ўрта оловда 15-20 дақиқа қайнатиб, сўнг 3 соат тиндириб ичса, малҳам сифатида таъсир этади.




Ўхшаш мақолалар

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

🕔14:26, 22.10.2026 ✔20

Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!

Батафсил
Соғлом  овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

🕔13:13, 15.10.2026 ✔93

Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Батафсил
Асалари  ва инсоният

Асалари ва инсоният

🕔10:55, 18.09.2026 ✔185

Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимлик­ларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-­хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар