Каспийни ҳам Орол тақдири кутмоқдами?
Дунёдаги энг йирик ички сув ҳавзаси ҳисобланган Каспий денгизининг сув сатҳи тобора пасайиб бормоқда. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит дастури хабар берди.
БатафсилИнсон истайдими, йўқми – табиат билан бир тану вужуд ҳисобланади. Инсон табиат билан ҳам қалбан, ҳам жисман боғланган. Ҳатто, чирмаб, чандиб боғланган.
Табиатдаги ўзгаришлар, турли ҳодисалар инсоннинг ақлига, ҳиссиётига ва танасига кучли таъсир қилади. Масалан, чақмоқ чақса қўрқиб кетасиз; илиқ ёмғир ёғса қалбингизда романтик кайфият уйғонади; зизила, сув тошқини ёхуд бўрон бўлса, даҳшат ичида қоласиз; осмондаги булут тарқамай тураверса, юрак сиқилиб кетади. Табиат ва руҳият бунчалик бир-бирига сирдош бўлмаса!
Аслини олиб қараганда, инсон жисми табиат тилини тушунмайди.
Келинг, таҳлил қиламиз.
Инсон фаровон яшашни истади. Тоғларни портлатди – тилла олди. Ерни ўйди – нефьтни «ичди». Океанга кирди – уни заҳарлади. Ўрмонни кесди – ҳавони «ўлдирди». Ҳайвонларни қирди, қушларни отди, балиқларни қовурди – хуллас, вужуди ором олиши учун табиатнинг доду фарёдини эшитмади.
Аммо инсон қалби табиат тилини тушунади. Табиатнинг жони оғриганини ҳис қилади. Инсон қалби ва руҳи билан ёлғиз қолганида табиат бағрига чиқиб кетгиси келади.
Қизиқ ҳақиқат: инсон нафсига қул бўлгани сайин табиатни ҳалок қилади. Инсон руҳий жиҳатдан юксалгани сайин табиатни асраб-авайлайди.
Жисм истаги билан табиатга зарба берган инсоннинг жисми бугун озурда.
Энди у тоза қалб билангина табиатни қутқариши мумкин.
Тошкент шаҳридан Қўйлиқ орқали чиқиб борсангиз Бектемир тумани, ундан ҳам кейин, Қумовул, Қорасув, Тўйтепа ва Пискент.
Тўйтепадан кейин Биргалик, Ўртабўз деган қишлоқлар бор. Шу қишлоқлар тугаб, катта дарёга дуч келасиз. Бу аслида Оҳангарон дарёсининг бир ирмоғи...
Дарёнинг тошадиган ва қуриб қоладиган мавсуми бор. Шу дарёнинг қуйилиши – Тошкент денгизи.
Сиз то Пискент шаҳрига кириб боргунча дарёнинг устидан солинган кўприкдан ва камида икки-уч километр келадиган йўлдан ўтасиз. Шунда икки тарафдаги қамишзор ва дарахтзорни кўрасиз. Ўртада йўл: икки ёғи ёввойи табиат.
Аммо айни пайтда ёввойи табиат «ювош» тортиб қолган. Чунки дарахтлар қуриб, кесилган. Қамишлар камайган. Дарёнинг соҳили – шағал. Чим. Қум. Қачон қарама, катта машиналар шағалга, қумга ёки чимга тўлдирилаётган бўлади.
Пискентга борар эканман, ҳар доим шу жойдан ўтаётиб руҳимга енгиллик киради. Ўзимни жуда яхши ҳис қиламан. Аммо охирги сафар ташвишга тушиб қолдим: дарахтлар камайиб, қамишлар йўқолиб кетяпти. Эртага нима бўлади? Ёши катталар йўл ва кўприк тушмасидан аввал, бу ер чинакам ўрмон бўлгани ҳақида айтишади. Ёввойи ҳайвонлар ўйноқлаб юрган. Бу – ҳақиқат.
Лекин ҳозир ғариблашгандан ғариблашяпти. Нима қилиш керак?
Камина ўйладики, дарахт экиш керак. Ўзимизнинг соф ўзбекона дарахтларни кўпайтириш керак. Балки терак, балки қайрағоч ёки умуман бошқа турдагисини...
Ана шунда бу жой сал «ўзига келса» керак...
Очиғи, болалигим ва ўсмирлигим излари қолган бу макондан ўзига хос табиий файз, тароват кетиб қолиши менга алам қиляпти...
Манба: sof.uz
Дунёдаги энг йирик ички сув ҳавзаси ҳисобланган Каспий денгизининг сув сатҳи тобора пасайиб бормоқда. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит дастури хабар берди.
БатафсилДунёда иқлими ўзгариши таъсирида тоғ музликларининг қисқариши, ёғинларнинг нотекис тақсимланиши, қурғоқчилик даврларининг ортиши ҳамда сел-тошқин ҳодисаларининг кўпайиши кузатилмоқда. Шу боис мамлакатимизда сув ресурсларини тежаш, мавжуд сув манбаларидан оқилона фойдаланиш ва сел ҳамда ёмғир сувларини тўплашга қаратилган ёндашувлар муҳим аҳамият касб этмоқда.
БатафсилБугунги кунда бутун дунёда, хусусан, Марказий Осиё минтақасида кузатилаётган глобал иқлим ўзгаришлари, сув ресурсларининг тақчиллиги ва биохилма-хилликни сақлаб қолиш масалалари доимий халқаро ҳамкорликни тақозо этмоқда.
Батафсил