Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Қўлдаги қаламни ардоқлаш саодати

Журналист бу – элнинг дардини матбуот минбарига олиб чиқадиган, бутун умр халқ ғам-ташвиши билан яшайдиган, ўзгалар қайғусини ўз изтироби сифатида ҳис қила оладиган заҳматкаш ва фидойи инсон.

Қўлдаги қаламни  ардоқлаш  саодати

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, I даражали «Меҳнат фахрийси» Шуҳрат Жабборов умрини матбуот­га бағишлаган ана шундай устоз ижодкорлардан бири.

Мамлакатимизнинг бош матбуот нашри бўлмиш «Халқ сўзи» – «Народное слово» газеталар таҳририятида фаолият юритаётган кўплаб моҳир қаламкашлар орасида бош муҳаррир ўринбосари Шуҳрат Жабборовнинг салмоқли ўрни бор.

Бир пайтлар Шуҳрат Жабборов «Ўзбекистон овози» – «Голос Узбекистана» газеталари таҳририятида бош муҳаррир ўринбосари бўлиб самарали меҳнат қилган. Мен эса йигирма беш йил давомида (1996-2022) шу газеталарда жамоатчилик асосида таржимонлик вазифасини бажардим. Ўша йиллар қачон устоз Асил ака Рашидовнинг Амир Темур ҳайкалига яқин жойдаги хонадонларига борсам, салом-­аликдан кейин, биринчи сўрайдиган саволлари: «Бизнинг шогирд қалай юрибди?» бўлар эди. Шогирд деганда у киши Шуҳрат Жабборовни кўзда тутар эдилар. Шуҳрат акага у кишининг меҳри бошқача эди.

Дарҳақиқат, Шуҳрат Жабборов Асил ака меҳр қўйганларича бор. Шуҳрат ака нафақат моҳир журналист сифатида, балки одамларга меҳрибонлиги, одамийлиги, оддийлиги, олижаноблиги билан барчанинг меҳрини қозонган инсон.

Эсимда, у киши бир пайтлар «Ўзбекис­тонда ким яхши яшайди?» номли эссе ёзди. Эссе менинг таржимамда «Голос Узбекистана» газетасида чоп этилди. Азонда Шуҳрат ака қўнғироқ қилиб, менга раҳмат айтдилар. Етмиш ёшга кирганимда эса, Аллоҳ кўнгилларига солиб, менга атаб, қуйидаги шеърни ёзиб, туҳфа қилдилар:

 

Сўз қудратин етмиш икки нархин билар,

Таржимада маҳоратли ҳамда тезкор.

Бир ўзлари уч-тўрт киши ишин қилар,

Айтинг, шундай инсон яна қайда бор?

 

Давом этинг ана шундай шижоат-ла,

Сизга соғлик ҳам омонлик бўлсин йўлдош.

Ҳамроҳ бўлинг доим меҳнат ҳам ижод-ла,

Набиралар тўйларида Сиз бўлинг бош...

Яқинда атоқли давлат ва жамоат арбоби, академик Оқил Умрзоқович Салимовнинг олдиларига кирсам, телефонда гаплашаётган эканлар. Мен киргандан кейин телефон гўшагини қўйдилар-да: «Шуҳрат Жабборов билан гаплашдим. Яхши журналист. Ҳар ёзган мақоласи чуқур таҳлилларга бой бўлади. Бугунги газетада Янги Ўзбекистонни қуришга, учинчи Ренессанс асосларини яратишга хизмат қиладиган яхши мақоласи чиқибди. Табриклаб қўйдим», – дедилар.

Ҳа, Шуҳрат Жабборовнинг ёзганлари ҳамиша салмоқли тош босган, нишонга аниқ теккан. Муҳими, ҳамиша жамоатчилик эътибори ва эътирофига сазовор бўлган.

Шуҳрат Жабборов табаррук етмиш ёшга тўлмоқда. У киши юбилейларини ўйлар эканман, юқорида тилга олганларим хаёлимдан ўтди ва «Шуҳрат ака, етмиш ёшингиз муборак бўлсин! Сизга, оилангизнинг барча аъзоларига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат доим ёр бўлсин! Ижодингизга барака! Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида ва у киши билан биргаликда қурилаётган Янги Ўзбекистон ва учинчи Ренессанс асосларини яратишга қаратилган барча саъй-ҳаракатларингизда улкан муваффақиятлар тилайман», дегим келди.

 

Носир ТОИРОВ,

Ўзбекистон журналистлар

уюшмаси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Тил –  миллатнинг қалби,  тафаккурнинг жонли ифодаси

Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси

🕔09:19, 23.10.2025 ✔5

Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:

Батафсил
Беҳбудийнинг сўнгги васияти

Беҳбудийнинг сўнгги васияти

🕔15:48, 03.10.2025 ✔59

Жадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.

Батафсил
Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

Она мушук ва меҳр мўъжизаси

🕔15:48, 26.06.2025 ✔204

Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тил –  миллатнинг қалби,  тафаккурнинг жонли ифодаси

    Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси

    Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:

    ✔ 5    🕔 09:19, 23.10.2025
  • Беҳбудийнинг сўнгги васияти

    Беҳбудийнинг сўнгги васияти

    Жадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.

    ✔ 59    🕔 15:48, 03.10.2025
  • Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

    Она мушук ва меҳр мўъжизаси

    Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

    ✔ 204    🕔 15:48, 26.06.2025
  • Тинчлик қадри  «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Тинчлик қадри «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Иккинчи жаҳон урушининг тугаганига 80 йил тўлди. Бу анча узоқ муддат. Бир инсоннинг умридай, эҳтимол ундан ҳам ортиқ. Лекин ўша машъум урушнинг мудҳиш асоратлари ҳали-ҳамон ўчгани йўқ.

    ✔ 261    🕔 15:27, 08.05.2025
  • Оилани  камбағалликдан  эркак  қутқаради

    Оилани камбағалликдан эркак қутқаради

    • Азим Тошкентнинг Олмазор тумани «Юқори Себзор» маҳалласида 83 ёшли, Ўзбекистон халқ устаси Маҳмуджон Мамажонов яшайди. Табаррук ёшда ҳам меҳнат қилишдан бир лаҳза тўхтамаган ҳунармад уста меҳнатга муҳаббати йўқ одамни бой яшашга рағбати йўқ одам, деб ҳисоблайди.

    ✔ 269    🕔 16:16, 17.04.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар