Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Экологик маданиятнинг мустаҳкам қарор топиши Башарият учун энг муҳим эҳтиёж

Ҳар бир халқ, ҳар бир миллатнинг ўз урф-одат ва қадриятлар тизими бор. Улар баъзан бир-биридан тубдан фарқ қилиши мумкин.

Экологик маданиятнинг  мустаҳкам қарор топиши  Башарият учун  энг муҳим эҳтиёж

Баъзида эса, муайян бир ҳудуд кишилари қадрият сифатида қабул қилган таомиллар бошқалар учун зарарли одат ҳисобланиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Дунё халқларининг ранг-баранг урф-­одат ва қадриятларини емиришга қаратилган «оммавий маданият» ниқоби остидаги мудҳиш жараённинг зарарли таъсири бугун кўпчиликнинг ҳаёт тарзида сезиларли ўрин қолдириб улгурди. Унга қарши умумбашарий қадриятлар билан курашиш эса бугунги кунимизнинг энг муҳим ва долзарб масалаларидан бири бўлиб турибди. Мазкур жараёнда экологик маданият тарғиботи худди шундай умумбашарий қадриятлар силсиласини ташкил этади.

Қишлоқ ва туманларимизда ҳар бир уйда қўй, эчки, қорамол, от, эшак, ҳеч бўлмаганда товуқ ё қуён боқиб келинган. Бу бир жиҳатдан оиланинг моддий таъминоти, тўкин-сочинлиги учун хизмат қилса, иккинчи тарафдан шу хонадонда вояга етаётган фарзандларни меҳнатсеварликка ўргатиш, шунингдек, атрофдаги бошқа мавжудотлар билан оқилона муносабатни шакллантиришни ҳам кўзда тутган. Гоҳида эса, фарзандларда табиатга ва жонзотларга илиқ муомалани шакллантириш учун молиявий фойдали бўлмаган машғулотлар ҳам йўлга қўйилган. Уй шароитида мушук, тош­бақа, типратикан, аквариумда балиқ боқиш ёхуд хона гулларини парваришлаш кабилар орқали боланинг табиатга оқилона муносабати шакллантириб борилган.

Ҳозирда камёблашиб бораётган яна бир қадриятимиз бор. Фарзанд туғилиши билан унга атаб бирон дарахт экиш удуми узоқ йиллар сақланиб келган. Шу зайлда дунёга келган ҳар бир фарзанднинг ўз дарахти бўлган. Кейинчалик фарзандлар ўз дарахтларини парваришлашга масъул этиб белгиланган. Бу билан:

– яшил табиатни янада кўпайтиришга ҳар бир оилада мунтазам ҳисса қўшиб бориш;

– фарзандларни она табиатга ошно бўлиб улғайишини шакллантириш;

– болада табиат олдидаги масъуллик ҳиссини тарбиялаш;

– фарзандни меҳнатсеварликка ўргатиш каби кўплаб истиқболли мақсадлар кўзда тутилган.

Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масаласи ҳам бизда қадимдан қадрият даражасида шаклланиб келган ҳолатдир. Масалан, сувга тупурмаслик, чиқинди ташламаслик, дарёнинг ёқасида бўлса ҳам сувни исроф қилмаслик, уйда фойдаланиладиган идишдаги сувнинг оғзини ёпиб қўйиш сингари тутумлар ҳар бир оилада амалий сабоқлар, хонадоннинг маънавият дарслари қаторидан мунтазам жой олган.

Ҳар бир барг, ҳар бир гиёҳнинг тирик мавжудот эканини ҳис қилиб улғайган бола, табиийки, ҳайвонлар ва бошқа жонворларга озор етказишни хаёлига ҳам келтирмайди. Борлиқдаги ўзи каби бошқа тирик жонзотларга имкон қадар ёрдам бериш, уларни парваришлашга ҳаракат қилади.

Боланинг атроф муҳит ва ундаги мавжудотларга бўлган муносабатини шакл­лантириш ва тарбиялаш даставвал унинг кичик ёшларида ўз оиласидаги таълим-тарбия воситасида бошланиши керак.

Акс ҳолда, боланинг ёши улғайган ва оилада одатланмаган нарсасига ўргатиш анча қийин, кўп ҳолларда имконсиз бўлиб қолади. Бугун экологик тарбия, қадрият, экологик маданият деб номланаётган тушунчалар халқимиз учун аслида янгилик эмас. Улар ота-боболарнинг ҳаёт тарзи, турмуш тутумлари, қолаверса, диний қадриятлар воситасида асрлар давомида бизда мавжуд бўлиб келган. Аммо инсон қадри, эрки, шахсий дахлсизлигига тажовуз қилинган айрим тарихий даврларда бу тушунчалар бир қадар эътибордан четда қолдирилди. Мана, энди яна аждодларнинг залворли ишларини давом эттириш фурсати келмоқда.

Ўттиз бир йилдирки, мустақил ҳаёт кечир­япмиз. Ушбу мустақиллик ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасида тўлиқ намоён бўлиши ҳар биримизнинг онгли фаолият кўрсатишимиз, ҳамиша эртани ва келажакни кўзлаб қарорлар қабул қилишимиз ҳар биримизнинг шахсий ақл-идрокимизга ҳам чамбарчас боғлиқ албатта. Ҳар доим ақл билан иш тутиб, ҳар бир ишга виждонан ёндашилсагина кутилган натижага эришиш мумкин бўлади.

Бугун атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурсларни оқилона тасарруф қилишда дунё халқларининг ўзига хос тажрибаларидан ҳам ўринли фойдаланиш зарурати мавжуд. Кўпгина ривожланган давлатлар бу борада катта илғор тажрибаларга эга. Мазкур тажрибалар йиллар давомида шаклланиб, бугунги кунда ҳатто экологик қадрият даражасига кўтарилган. Мисол учун, маиший чиқиндилар муаммоси бугун кўпчиликни ташвишга соляпти. Бу борада япон тажрибаси дунёга намуна бўлиб келмоқда. Япон боласи оддий қоғоз бўлагини ҳам атрофга улоқтириб кетмаслик, бу билан атроф муҳитга зарар етказмаслик борасида қатъий тарбиявий кўникмага эга. Туркияда мушуклар ҳамма жойда ўзини эркин ва ҳимояланган ҳис қилиб яшай олади. Саудияда сон-саноқсиз каптарлар одамларнинг ғайри инсоний муносабатига дуч келиш каби хавфдан эмин ҳолда яшайди. Австралияда одамлар орасида юрган ёввойи табиат жонзотлари ҳам ҳеч қачон овчилар нишонига тушиб қолмайди. Германия ишлатилган маиший техникаларни тўлалигича иккиламчи маҳсулотга айлантириш бўйича дунёда етакчи ўринни эгаллаб келмоқда. Жуда кўп давлатлар қайта ишланган сувдан бир қанча мақсадларда фойдаланиш тизимини муваффақиятли йўлга қўйган...

Албатта жаҳон тажрибасида бу каби мисоллар талайгина. Уларнинг барчаси ягона мақсадга қаратилган: она табиатни асраб-­авайлаш, муҳофаза қилиш ва ундаги ресурс­лардан унумли фойдаланиш. Халқимизда касалликни даволашдан кўра унинг олдини олиш афзал, деган гап бор. Экологик маданият ва қадриятлар бугунги кунда инсоният тўқнаш келаётган муаммоларнинг ечими ҳамда келажакдаги нохуш ҳолатларнинг олди олиниши учун энг мақбул ва муносиб йўл бўла олади. Қолаверса, бугун экологик маданиятни шакллантириш ва мустаҳкам қарор топдириш орқали экологик барқарорликни қайта тиклаш ва таъминлаш учун сарфланадиган катта-катта миллиардлар тежаб қолинади. Шу нуқтаи назардан экологик маданиятни жорий қилиш жуда зарур эҳтиёжга айланиб бормоқда. Атроф муҳитга инсон омилининг онгли тасарруфини йўлга қўйиш барча экологик муаммоларга ечим бўлиши шубҳасиз.

 

Камолидлдин ШАМС




Ўхшаш мақолалар

Электр энергияси ва  табиий газ қимматламоқда,  ижтимоий норма халққа  қандай ёрдам бўлади?

Электр энергияси ва табиий газ қимматламоқда, ижтимоий норма халққа қандай ёрдам бўлади?

🕔20:38, 19.04.2024 ✔34

Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси ва газ учун тўловлар миқдори оширилади, кўп ишлатган кўпроқ тўлайди. Яъни, энергетика соҳасида «ижтимоий норма» жорий этилди. Буни қандай тушуниш керак?

Батафсил
Экологик стикерлар бизни  ҳаво ифлосланишидан қутқара  оладими?

Экологик стикерлар бизни ҳаво ифлосланишидан қутқара оладими?

🕔22:10, 12.04.2024 ✔38

1 июндан бошлаб Ўзбекистонда «Экологик транспорт» тизими босқичма-босқич жорий этила бошлайди. Бунинг учун шаҳарлар экоҳудудларга бўлинади ва автомобилларга экологик стикерлар берилади.

Батафсил
Қулоқчинлар  эшитиш қобилиятининг бутунлай йўқолишига  сабаб бўлади

Қулоқчинлар эшитиш қобилиятининг бутунлай йўқолишига сабаб бўлади

🕔14:33, 29.03.2024 ✔44

Бугун ён-атрофга назар солсангиз, кўпчилик инсонларнинг қулоқчин (нашуник)-да мусиқа ёки аудиокитоб тинглаб кетаётганига кўзингиз тушади. Бу  яхши, aлбаттa. Аммo ҳaр нaрсaнинг фoйдaли тoмoни бўлгaни кaби зарари ҳaм йўқ эмас.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар