Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Барқарор ривожланиш –табиатнинг олтин мувозанати

Мамлакатимиз мустақиллигимизнинг 31 йиллиги нишонланаётган мана шундай шукуҳли дамларда амалга оширилган улкан ислоҳотларга бир қур назар ташлаш, олдимизда турган янги марралар, истиқболли режаларни белгилаб олиш жуда муҳим.

Барқарор  ривожланиш –табиатнинг  олтин мувозанати

Истиқлол йилларида жамиятимизнинг ҳар бир соҳасида том маънода ижобий ўзгаришлар амалга оширилди, шу жумладан атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, аҳоли саломатлигини сақлаш борасида ҳам муҳим қадамлар қўйилди. Айниқса, сўнгги тўрт-беш йил берисида соҳага оид қабул қилинган йигирмага яқин қонун ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва аҳоли саломатлигини сақлашдаги ислоҳотлар самарадорлигини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари томонидан 2022 йилнинг ўзида қонунчилик ташаб­буси ҳуқуқи асосида учта, шу жумладан биттаси бошқа сиёсий партия фракцияси аъзолари билан ҳамкорликда қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилганини алоҳида таъкидлаш лозим. «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар ва ўзгартиш киритиш ҳақида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Ўзбекис­тон Республикаси қонуни лойи­ҳалари шулар жумласидан.

Шу билан бирга, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва аҳоли саломатлигини сақлаш соҳасида келгуси йилларда амалга оширилиши лозим бўлган стратегик вазифалар Ўзбекис­тон Республикаси Президентининг бир қатор фармон ва қарорларида белгилаб берилди.

Жумладан, 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепцияси, 2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси, 2019-2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегияси, Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси соҳани ривожлантиришда асосий дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга комплекс ёндашиш, аҳоли саломатлиги ва генофондига зиён етказадиган мавжуд экологик муаммоларни бартараф этиш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, шаҳар ва туманларда экологик аҳволни яхшилаш, “Яшил макон” умуммиллий лойи­ҳасини амалга ошириш 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланди. Мазкур мақсадларни амалиётга татбиқ этилиши мавжуд экологик муаммоларни ҳал этилиши билан бир қаторда, минтақамиздаги экологик барқарорликни таъминлаш учун хизмат қилади.

Дарҳақиқат, иқлим ўзгариши, сув ресурсларининг тақчиллиги, чўлланиш, биологик хилма-хилликнинг қисқариши каби экологик муаммолар тобора кучайиб бораётгани эртанги тараққиётга жиддий рахна солмоқда. Шу боис атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиатдан оқилона фойдаланиш, экологик муаммоларни ҳал этиш ҳар қачонгидан ҳам долзарб вазифага айланди.

Мамлакатимизда давлат ва жамият қурилиши соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг янги босқичида бундай глобал экологик муаммоларнинг олдини олиш, барқарор ривожланишга эришишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу ўринда сўнгги йилларда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар юзасидан эришилган натижалар бўйича айрим рақамларга тўхталиб ўтсак. 2018 йилнинг декабрь ойидан айни вақтга қадар Орол денгизининг қуриган тубида 1,7 миллион гектардан ортиқ майдонга саксовул, черкес каби шўр ва қурғоқчиликка чидамли ўсимлик уруғлари сепилди, кўчатлари экилди. 2021 йилда 433 минг гектардан ортиқ майдонда сув тежовчи технологиялар жорий этилиб, сўнгги беш йилда бундай технологиялар жорий этилган майдон 642 минг гектарга етказилди. Бу орқали биргина 2021 йилда 2,3 миллиард куб метрдан ортиқ сув ресурслари тежалди. Сўнгги беш йилда 6,5 миллион аҳоли илк бор марказлашган тоза ичимлик сув билан таъминланиб, аҳолининг марказлашган ичимлик сув билан таъминланганлик даражаси 70 фоизга етказилди.

Табиий ҳудудларни сақлаб қолиш ва уларни қайта тиклаш, экологик муҳитни яхшилаш, «Қизил китоб»га киритилган ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг ноёб ҳамда йўқолиб бораётган турларини, ўзига хос, қимматли табиий объектлар ва мажмуаларни сақлаб қолиш ва қайта тиклашга хизмат қилувчи муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдони сўнгги йилларда 8,3 фоиздан 12,4 фоизга етказилди.

2021 йилда Кармана туманида ишга туширилган 100 мегаватт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ҳар йили 80 миллион куб метр табиий газ тежалишига, атмосферага 160 минг тонна иссиқхона газлари чиқишининг олди олинишига хизмат қилмоқда. Нуробод туманида худди шундай қуёш станция­си ишга туширилди.

Мамлакатимизда бу борада сўнгги беш йилда атроф муҳит мониторинги ҳамда соҳада парламент ва жамоатчилик назорати институтининг натижадорлиги сабабли атмосферага ташланаётган ташланмалар миқдори 11 фоизга камайди.

Давлатимиз раҳбарининг ташаб­буси билан мамлакатимизда кенг кўламда амалга оширилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2021 йил куз ва 2022 йил баҳор ойларида 200 миллиондан ортиқ дарахт ва бута кўчатлари экилди. Шу ўринда яқинда Президентимиз ташаббуси билан Самарқанд шаҳрида қуриб битказилган «Буюк ипак йўли» халқаро туризм маркази ҳудудида 170 гектар майдонда 280 мингдан ортиқ турли хил қимматбаҳо манзарали дарахт ва буталар экилганини ҳам алоҳида қайд этиш лозим.

Мамлакатимизда аҳоли пунктларининг санитария ҳолатини яхшилашда бозор механизмига асосланган мутлоқ янги тизим жорий этилмоқда.

Бунинг натижасида санитар тозалаш хизмати билан қамраб олиш кўрсаткичи 93 фоизни, чиқиндиларни қайта ишлаш қарийб 40 фоизга етказилди.

Бу ишларни барчасининг негизида бир мақсад ётади, бу ҳам бўлса – «инсон қадрини улуғлаш», «инсон қадри учун» тамойили амалда ўз ифодасини топмоқда, ҳаётимиз мезонига айланмоқда.

Шу ўринда Бош қомусимизга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш борасида жамоатчиликдан тушган таклифларнинг салмоқли қисмини экология ва атроф муҳофазаси, она табиатни асраш ва келажак авлодларга асл ҳолича етказишга оид мулоҳазалар ташкил этганини ҳам эътироф этиш жоиз. Бу ҳам юртимизда мазкур соҳага эътибор нақадар долзарб ва аҳамиятли бўлиб бораётгани, турмуш тарзимизнинг ажралмас қисмига айланаётганининг амалдаги ифодасидир.

Экологик муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш изчил амалга оширилаётгани нафақат Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиши, балки экология ва аҳоли саломатлигини сақлаш билан боғлиқ долзарб муаммоларни ҳам ҳал этишга ҳамда келажак авлодларнинг мусаффо муҳитда яшаш ҳуқуқини кафолатлашга хизмат қилиши шубҳасиз.

Хайрулло ҒАФФОРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎЭП фракцияси Раҳбари




Ўхшаш мақолалар

Тутунсиз ва мазутсиз иссиқхоналар:  Ўзбекистон олимларидан  инновацион  ечим

Тутунсиз ва мазутсиз иссиқхоналар: Ўзбекистон олимларидан инновацион ечим

🕔11:01, 04.12.2025 ✔113

Ўзбекистон Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари иссиқхоналарни ҳеч қандай ёқилғи ишлатмасдан иситиш имконини берувчи технологияни тақдим этишди.

Батафсил
Экологик маданиятли  одам  соғлом  турмушни танлайди

Экологик маданиятли одам соғлом турмушни танлайди

🕔15:45, 27.11.2025 ✔178

Ўзбекистон Экологик партияси томонидан Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, вилоят спорт бошқармаси ҳамкорлигида Қарши шаҳрида Ўзбекистон Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори ижроси юзасидан «Соғлом турмуш тарзи ва мусаффо табиат – узоқ умр гарови!» мавзуида аёллар экофоруми ўтказилди.

Батафсил
Ўзбекистон – АҚШ:  Инклюзив ҳамкорлик ва парламентлараро мулоқотда  амалий  қадамлар

Ўзбекистон – АҚШ: Инклюзив ҳамкорлик ва парламентлараро мулоқотда амалий қадамлар

🕔15:55, 13.11.2025 ✔318

Бугунги кунда жаҳон сиёсати янги воқеликлар ва ўзаро тенг манфаатлар майдонига айланмоқда. Геосиёсий жараёнлар тобора мураккаблашиб, минтақавий хавфсизлик, иқтисод ва экология соҳаларида глобал ҳамкорликнинг аҳамияти ортмоқда. Шу нуқтаи назардан Марказий Осиё минтақасининг дунё харитасидаги ўрни ва роли алоҳида аҳамиятга эга.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тутунсиз ва мазутсиз иссиқхоналар:  Ўзбекистон олимларидан  инновацион  ечим

    Тутунсиз ва мазутсиз иссиқхоналар: Ўзбекистон олимларидан инновацион ечим

    Ўзбекистон Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари иссиқхоналарни ҳеч қандай ёқилғи ишлатмасдан иситиш имконини берувчи технологияни тақдим этишди.

    ✔ 113    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Экологик маданиятли  одам  соғлом  турмушни танлайди

    Экологик маданиятли одам соғлом турмушни танлайди

    Ўзбекистон Экологик партияси томонидан Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, вилоят спорт бошқармаси ҳамкорлигида Қарши шаҳрида Ўзбекистон Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори ижроси юзасидан «Соғлом турмуш тарзи ва мусаффо табиат – узоқ умр гарови!» мавзуида аёллар экофоруми ўтказилди.

    ✔ 178    🕔 15:45, 27.11.2025
  • Ўзбекистон – АҚШ:  Инклюзив ҳамкорлик ва парламентлараро мулоқотда  амалий  қадамлар

    Ўзбекистон – АҚШ: Инклюзив ҳамкорлик ва парламентлараро мулоқотда амалий қадамлар

    Бугунги кунда жаҳон сиёсати янги воқеликлар ва ўзаро тенг манфаатлар майдонига айланмоқда. Геосиёсий жараёнлар тобора мураккаблашиб, минтақавий хавфсизлик, иқтисод ва экология соҳаларида глобал ҳамкорликнинг аҳамияти ортмоқда. Шу нуқтаи назардан Марказий Осиё минтақасининг дунё харитасидаги ўрни ва роли алоҳида аҳамиятга эга.

    ✔ 318    🕔 15:55, 13.11.2025
  • ЮНЕСКО ёшлар форуми:  Иқлим ўзгариши  муаммолари  ва ечимига асосий  эътибор  қаратилди

    ЮНЕСКО ёшлар форуми: Иқлим ўзгариши муаммолари ва ечимига асосий эътибор қаратилди

    Самарқандда бошланган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида қадимий шаҳарда ЮНЕСКОнинг 14-Ёшлар форуми бўлиб ўтди.

    ✔ 447    🕔 16:36, 30.10.2025
  • Сунъий интеллект ва  энергетика инқирози:  ChatGPT учун  ким тўлайди?

    Сунъий интеллект ва энергетика инқирози: ChatGPT учун ким тўлайди?

    Бугун техник имкониятлар яшин тезлигида ривожланиб бормоқда. Ҳатто бошланғич синф ўқувчиси ҳам сунъий интеллект нималигини ва ундан фойдаланишни билади. Албатта, бу жуда кўп-кўп соҳаларда катта ижобий имкониятларни бермоқда. Ҳа, сунъий интеллект имкониятларини биз ҳали тўлиқ баҳолай олганимизча йўқ. Аммо танганинг иккинчи томони борлигини унутмаслигимиз зарур.

    ✔ 453    🕔 09:12, 23.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар