Табиат      Бош саҳифа

Қириб ташланган Чумчуқлар

Бунинг оқибатида 15 миллион одам очлик қурбони бўлган

Қириб ташланган  Чумчуқлар

Инсоният ўтмишда ҳам, ҳозир ҳам табиатнинг устидан ҳукмронлик қилишга интилиб, катта хатоларга йўл қўйган. Табиат ва экооламни назорат қилиш, бўйсундиришга бўлган интилиши ортидан азалий мувозанат бузилиб, бунинг энг катта жабрини барибир инсоният тортишга маҳкум бўлган. Ўсимлик ва ҳайвонот оламининг қирилиб кетаётгани, экотизим издан чиқаётгани ортидан пайдо бўлаётган улкан экологик фожиалар кўлами ошса ошмоқдаки, асло камаймаяпти.

Биргина ўтган асрда янги ерларнинг ўзлаштирилиши, завод ва фабрикалар қурилиши, саноатлашиш натижасида ўрмонлар, ботқоқлар, адирлар хуллас кўплаб ерлар вайрон қилиниб, инсонлар томонидан ўзлаштириб юборилди. Оқибатда сув ресурслари камайди, флора ва фаунага жиддий зарар етди, ноёб турлар йўқолди, мувозанат бузилди. Орол фожиаси бунинг энг катта асоратидир.

Бугун кузатилаётган атмосфера ҳавосининг ифлосланиши, озон қатламидаги емирилиш, иқлим ўзгаришлари, глобал исиш, қурғоқчилик, тошқинлар, ўрмон ёнғинлари – буларнинг барчаси ана шу ўтмиш хатоларининг ҳосиласи. Она замин бунинг бадалини ҳали ҳануз «тўламоқда».

Табиатга қарши чиқиб бўлмаслигини Хитой тарихда бошдан кечирган даҳшатли ва фалокатли очарчилик даври мисолида ҳам кўриш мумкин. Бу воқеа 1958 йилда содир бўлган. Ўшанда катта ислоҳотчи сифатида тарихда қолган Маозедун мамлакат раҳбари эди. Бу даврда Хитой анчайин қолоқ, аҳоли орасида озиқ-овқат етишмовчилиги кузатиларди. Миллионлаб одамлар йўқчиликдан қийналарди.

Бу муаммони ҳал қилиш учун қишлоқ хўжалиги соҳасида ислоҳотлар ўтказиш ва иқтисодини яхшилаш каби муҳим масала давлат раҳбари қаршисида турарди. Шу тариқа ислоҳотлар бошланади, аммо  нотўғри йўл танланади. 1957 йилда Хитой Коммунистик партия­сининг навбатдаги съездида «Хитойни ривожантириш бўйича катта сакраш» номли дастур муҳокама қилинади. Унда  одамларнинг қорнини тўйдириш ва қишлоқ хўжалигини ривож­лантиришда чумчуқлар ва каламушларни қириш таклиф қилинади. Буни таклиф қилган мутахассилар ҳисоб-китобига кўра, ҳосилнинг катта қисмини мана шу жонзотлар еб қўйиши, агар улар қириб ташланса миллионлаб одамларни тўйдириш мумкин бўлган буғдой асраб қолиниши айтилади. Илмий тадқиқот институтининг ҳисоботи кўрсатилади, жумладан чумчуқлар ҳар йили 36 миллион одамнинг қорнини тўқлаш мумкин бўлган буғдойни еб кетиши айтилади ва улар қириб ташланса ҳосил салмоғи кескин ортиши айтилади.

Мамлакат етакчиси эса бунга ишонади ва уларни қириш таклифига кўнади. Табиатга қарши чиқишнинг салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида билганлар эса давлат раҳбарига қарши чиқа олмасди.

Шу тариқа чумчуқ ови бошланади. Мамлакат бўйлаб чумчуқларни қириб ташлаш кампаниясига страт берилади. Деҳқонлар, аҳоли вакиллари, ҳарбийлар, бюджет ташкилотлари ходимлари, мактаб ўқувчилари ва талабалар бунга жалб этилади. Ҳатто ҳудудлар бўйлаб ўлдирилган чумчуқлар бўйича план ҳам белгиланади. Бир ой ичида қарийб икки миллиард чумчуқ йўқ қилинади. Ўшанда халқ бу қушнинг табиатда нақадар аҳамиятли эканини билмасди. Одамлар чумчуқ халқ донини еб кетишига ишонтирилган ва буйруққа сўзсиз амал қилишганди. Оқибат эса аянчли якун топади...

Ўша йил ғалла ҳосили кутилганидан анча кам олинади. Бунга табиатдаги мувозанатнинг бузилиши сабаб эди. 1959 йилнинг баҳорида ҳаммаёқни шиллиқурт ва чигиртка босади ва йўлида учраган нарсани, жумладан буғдойнинг ҳам катта қисмини еб битиради. Афсуски уларга қарши курашиш имконсиз эди. Бу зараркунандалар кушандаси бўлган чумчуқлар эса қириб юборилганди. Ҳосил аввалги йиллардан бир неча баробар кам олинади ва мамлакатда ҳақиқий очарчилик бошланади. Кейинги икки йил аҳвол янада ёмонлашади. 1958-1960 йилларда Хитойда расмий маълумотларга кўра 15 миллион одам (норасмий хабарларда 36 миллионлиги қайд этилган) очлик қурбони бўлади.

Табиатга қарши чиқиб, катта хатога йўл қўйилгани жуда кеч тан олинади. Вазиятни ўнглаш учун Канада ва собиқ иттифоқдан жуда кўп миқдорда чумчуқлар сотиб олиб, далаларга қўйиб юборишади, аммо экологик мувозанатни тиклаш учун яна йиллар керак бўлади.

Одамлар эса очликдан, ожизликдан ҳалок бўлишади. Шу тариқа табиат ўзига қилинган зулмни қандай оқибатга олиб келишини кўрсатади. Бу Хитой тарихидаги энг даҳшатли экологик фожиа эди.

Биз инсонлар ана шундай ўтмиш хатоларидан сабоқ олмас, уларни тузатишга уринмас эканмиз, табиатга эмас аслида ўзимизга, келажак авлодларимизга жабр қилаверамиз. Бугун кесилаётган ҳар бир дарахт, беҳуда сарфланаётган ҳар томчи сув, ташланаётган чиқинди, ҳавога чиқарилаётган заҳарли газларнинг барчаси экотизимни шикастлайди. Табиий мувозанатнинг бузулиши, озуқа занжирининг узилиши, турларнинг нобуд бўлиш ё камайиши ортидан бошқа бир турнинг меъёрдан ортиқ кўпайишига олиб келади. Ҳар бир ўзгариш, ҳар бир ҳаракат ўз салбий оқибатини эртами кечми намоён қилади. Инсоният эса хатолари ортидан таназзулга юз тутиши муқаррар бўлиб қолади.

Шундай экан қўлимиздан келса бир ниҳол экайлик, она заминни асраш учун бугун ва ҳозир ҳаракат қилайлик. Токи оқибати миллионларга жабр қилмасин...

 

Ноилахон АҲАДОВА тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон учун биринчи марта  комплекс тизим яратилди

Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди

🕔10:58, 04.12.2025 ✔39

CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.

Батафсил
Рақсга  уста  йўрға тувалоқлар

Рақсга уста йўрға тувалоқлар

🕔10:53, 04.12.2025 ✔28

Ўз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.

Батафсил
Чўл бағридаги мўъжизавий  маскан

Чўл бағридаги мўъжизавий маскан

🕔15:45, 27.11.2025 ✔44

Сир эмаски, бир неча йиллардан буён мамлакатимизда экотуризмни ривожлантириш ҳақида кўп гапирилиб келинмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ўзбекистон учун биринчи марта  комплекс тизим яратилди

    Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди

    CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.

    ✔ 39    🕔 10:58, 04.12.2025
  • Рақсга  уста  йўрға тувалоқлар

    Рақсга уста йўрға тувалоқлар

    Ўз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.

    ✔ 28    🕔 10:53, 04.12.2025
  • Чўл бағридаги мўъжизавий  маскан

    Чўл бағридаги мўъжизавий маскан

    Сир эмаски, бир неча йиллардан буён мамлакатимизда экотуризмни ривожлантириш ҳақида кўп гапирилиб келинмоқда.

    ✔ 44    🕔 15:45, 27.11.2025
  • Бургут  фарзандларига  қандай қилиб ота танлашини биласизми?

    Бургут фарзандларига қандай қилиб ота танлашини биласизми?

    Табиат сир-синоатларга тўла. Она бургутларнинг бўлажак фарзандларига ота танлаш жараёни ҳам жуда ҳайратланарли кечади.

    ✔ 42    🕔 15:44, 27.11.2025
  • Табиатнинг  чегараси йўқ

    Табиатнинг чегараси йўқ

    Ўзбекистон ва Тожикистон мактаб ўқувчилари иштирокида «Зарафшон дарёси. Умумий экотизим – умумий ғамхўрлик» халқаро экомарафони ўтказилди.

    ✔ 93    🕔 15:30, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар