Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилЮртимизда давлат томонидан қўриқланадиган юз ва ундан юқори ёшга кирган 4 минг 600 тупдан зиёд улкан дарахт бор. Улардан бири Андижон тумани Дўнгқишлоқ маҳалласидаги улкан садақайрағочдир.
Бу дарахтнинг экилганига 68 йил бўлган. Ҳозирда унинг танаси диаметри 3 метру 15 сантиметр, гумбазсимон айлана диаметри эса 15 метрдан зиёд.
Садақайрағоч қишлоқнинг ўзига хос ташриф қоғозига айланиб улгурган. Яқинда бир гуруҳ япониялик ва россиялик сайёҳлар азим дарахтни кўргани атайин келишди.
Ўрмон фондига кирмайдиган дарахтларни кесишга мораторий эълон қилинган бўлиб, садақайрағочларни кесган шахсларга нисбатан жавобгарлик белгиланган.
Кейинги вақтда садақайрағоч, чинор, мажнунтол, тол, тут, кўктерак каби серсоя, ҳар қандай иссиқ, қурғоқчилик шароитида ҳам ўсадиган дарахтлар борлиги ёдимиздан кўтарилиб кетаётгандек.
Авваллари остига 3-4 та сўри бемалол сиғадиган садақайрағочлар бўларди. Ёки кокилларини соллантирган мажнунтолларни эслайлик. Аммо бугунги кунда уларнинг борлари ҳам таг-туги билан қўпориб ташланди. Катта шаҳарларимизни-ку қўяверинг, ҳатто қишлоқларда ҳам ёзнинг жазирамасида салқинлайдиган жой қолмади ҳисоб.
Садақайрағоч кўп йиллик дарахт ҳисобланади. Авваллари кексалар бундай кўркам ва салобатли дарахтлар остида супа ёки сўриларда чойлашиб суҳбат қуришган. Чунки ёзнинг жазирамасида ҳам бу серсоя дарахт таги салқин, ҳузурбахш бўлган.
Одатда кўнгилга яқин кишиларга, «бир пиёла чой қиламиз», дея манзират кўрсатилади. Сизга ҳам айтар сўзимиз: Дўнгқишлоққа келинг, садақайрағоч соясида бир пиёла чой атрофида гурунглашамиз.
Анваржон ҲАЛИМОВ
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил