Табиат      Бош саҳифа

Қурғоқчиликка қарши сунъий ёмғир билан курашиладими?

Иқлим ўзгаришлари, глобал исиш натижасида бугун ер юзида кўплаб минтақалар сувсизлик ва қурғоқчилик исканжасида қолмоқда. Ёғинлар миқдори камайиши етмаганидек, ер усти ва ости сувлари сатҳи камайиб, ўрни қуриб бормоқда.

Қурғоқчиликка қарши  сунъий ёмғир билан  курашиладими?

Оқибатда илгари ям-яшил бўстон бўлган, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси макон қилган ҳудудлар ўрнини тап-тақир чўллар эгалламоқда. Ҳозир биргина Италияда сўнги 70 йилликдаги энг қурғочқил йил кузатилаётгани бунга яққол мисолдир. Хўш дунё бунга қарши қандай курашади?

«Булут экиш»

Бу борада яқин Шарқнинг ривожланган давлатлари орасида муносиб ўрин тутган Хитой тажрибасига юзланамиз. Бу давлат ўзининг об-ҳавони назорат қилиш лойи­ҳасини кенг миқёсда кенгайтирмоқда ва 2025 йилга келиб мамлакатнинг ярмини сунъий ёмғир ва қор билан қоплаш ҳаракатида. Адашмадингиз, айнан сунъий ёмғир ва қор ёғдириш. Аслида об-ҳавони назорат қилиш ва ёғингарчиликни сунъий равишда чақириш бўйича ғоялар бундан бир аср олдин илгари сурилган. Бунда «cloud seeding» (булут экиш) амалиёти мақбул йўл деб қаралган ва 1946 йилда АҚШда General Electric компаниясида ишлайдиган кимёгар томонидан кашф этилган. Хитой эса 1960 йилларда ўзининг шунга ўхшаш дастурини ишга туширди.

Аслида қурғоқчиликка қарши кураш бўйича ўнлаб бошқа мамлакатларда, жумладан, АҚШда ҳам бундай дастурлар мавжуд, аммо амалиётда Хитой буни кенг миқёсда амалга оширишга интилаётган давлатдир. Хитой давлат кенгаши баёнотида айтилишича, мамлакатнинг «булут экиш» лойиҳаси 2,1 миллион квадрат мил майдонни қамраб олиш учун беш баробарга кенгаяди ва бу иш 2025 йилга қадар якунланади (Агар амалга ошса лойи­ҳа Хитойнинг 56 фоизини қамраб олган бўлади).

Тибет об-ҳавоси назорат

қилинадими?

Давлат кенгашининг таъкидлашича, лойиҳа 2035 йилга бориб «дунё миқёсида илғор даражада» бўлади ва қурғоқчилик каби офатларни юмшатишга ёрдам беради. Шунингдек, ўрмон ёки бошқа майдонлардаги ёнғинларни ўчиришда фавқулодда чоралар кўришни осонлаштиради.

2013 йилдан бери Хитой йилига 55 миллиард тонна сунъий ёмғир яратмоқда. Мамлакат ҳозирда ёмғир ёғдириш бўйича ўзининг энг катта лойиҳасини амалга оширмоқда. Хитойдаги улкан лойиҳа 2 миллион квадрат километрга яқин майдонда ёмғир ёғдиришга тайёр булутларни ҳосил қилиш учун атмосферамизга микрос­копик зарраларни экишга қаратилган. Мақсад Тибет минтақасининг об-ҳавосини «масофадан назорат қилиш» ва унинг кўплаб ерларида сув таъминотини тўлдиришдир.

Қандай ҳосил бўлади?

Сунъий ёмғир ва қор ҳосил қилиш принципиал жиҳатдан жуда оддий. Бунда кумуш ёки суюқ азот каби кимёвий моддалар булутларга пуркалади. Натижада сув ёдид томчилари конденсацияланиб, ёмғир ёки қор бўлиб ерга тушиши мумкин. Бу жараёнда осмонга сочилган кумуш ёдид сув молекулалари оғирлашгунча сақланиб туради ва томчилар ер юзасига тушгунча «искала» вазифасини бажаради. Шундай қилиб, оддий булутлар назарий жиҳатдан қурғоқчиликка қарши тура оладиган ҳақиқий бўронларга айланиши мумкин бўлади. Дунё бўйлаб бу борадаги синовлар фақат лабораторияларда ўтказилган ва ҳақиқатда муваффақиятга кафолат бермайди. Қолаверса, метеорологияда турли хил параметрларни назорат остида ушлаб турган ҳолда жараёнларни доимий равишда такрорлаш жуда қийин.

Шунга қарамай бугунги энг замонавий тизимлар магний, натрий хлорид (умумий ош тузи) ва калий зарраларидан ҳам фойдаланишни тақазо этмоқда. Ҳозирда 50 дан ортиқ мамлакатларда кичик миқёсда синов ва амалиёт ўтказилмоқда.

Табиатга қўл беринг!

Аслида бу каби сунъий воситалардан фойдаланиш айрим муаммоларни ҳал қилсада, бошқа томондан табиатга яна бир карра зўравонлик қилиш, инсон зулмини ўтказиш билан баробардир. Шундай экан ҳар қандай экомуаммога қарши табиий йўл билан курашиш, дарахтлар сонини ошириш, ўтмиш хатоларини тўғрилаш билан курашиш энг мақбул йўлдир. Шунингдек, сувдан тежамкорлик билан фойдаланиш янги ерлар қурғоқчилик гирдобига тушишининг олдини олишда ёрдам беради. Шундай бўлсада, келажакда ҳар қандай ҳолатга тайёр бўлиш, мақбул ва оқилона ечимлар йўлини ахтариш лозим. Зеро иқлим ўзгаришлари, экотизим бузилиши аллақачон амалга ошиб, бугун давом этиб келмоқда. Эртанги кун эса бизга қоронғу.

 

Ноилахон АҲАДОВА тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон учун биринчи марта  комплекс тизим яратилди

Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди

🕔10:58, 04.12.2025 ✔39

CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.

Батафсил
Рақсга  уста  йўрға тувалоқлар

Рақсга уста йўрға тувалоқлар

🕔10:53, 04.12.2025 ✔28

Ўз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.

Батафсил
Чўл бағридаги мўъжизавий  маскан

Чўл бағридаги мўъжизавий маскан

🕔15:45, 27.11.2025 ✔44

Сир эмаски, бир неча йиллардан буён мамлакатимизда экотуризмни ривожлантириш ҳақида кўп гапирилиб келинмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ўзбекистон учун биринчи марта  комплекс тизим яратилди

    Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди

    CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.

    ✔ 39    🕔 10:58, 04.12.2025
  • Рақсга  уста  йўрға тувалоқлар

    Рақсга уста йўрға тувалоқлар

    Ўз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.

    ✔ 28    🕔 10:53, 04.12.2025
  • Чўл бағридаги мўъжизавий  маскан

    Чўл бағридаги мўъжизавий маскан

    Сир эмаски, бир неча йиллардан буён мамлакатимизда экотуризмни ривожлантириш ҳақида кўп гапирилиб келинмоқда.

    ✔ 44    🕔 15:45, 27.11.2025
  • Бургут  фарзандларига  қандай қилиб ота танлашини биласизми?

    Бургут фарзандларига қандай қилиб ота танлашини биласизми?

    Табиат сир-синоатларга тўла. Она бургутларнинг бўлажак фарзандларига ота танлаш жараёни ҳам жуда ҳайратланарли кечади.

    ✔ 42    🕔 15:44, 27.11.2025
  • Табиатнинг  чегараси йўқ

    Табиатнинг чегараси йўқ

    Ўзбекистон ва Тожикистон мактаб ўқувчилари иштирокида «Зарафшон дарёси. Умумий экотизим – умумий ғамхўрлик» халқаро экомарафони ўтказилди.

    ✔ 93    🕔 15:30, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар