Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

КИТОБ ДУНЁНИ ЗАБТ ЭТСИН!

Мактабимизда китобхон болалар таниқли эди. Шулар орасида зимдан мусобақа борарди. Ким кўп ўқиса, ўша зўр! Тўғри, хўжакўрсинга кутубхонадан тўп-тўп китоб қўлтиқлаб чиқиб, тахини бузмай қайтариб келадиганлари ҳам топиларди.

КИТОБ ДУНЁНИ ЗАБТ ЭТСИН!

Ўзимни зинҳор улар сафига қўшолмайман… Бир даста китоб танладим-у, сарғиш тўлқинсимон муқовали юпқагина «брошюра» қизиқ туюлиб (кўриниши эмас, номи – «Жамила»), «беш минутда ўқиб ташлайман» деган хаёлда шуни ҳам қўшиб олибман. Шу кеча менда уйқу бўлмади — китобчанинг охирги саҳифалари йиртилган экан. Эртаси эрталаб, дарсга ҳам бормай, кутубхонага чопганим эсимда…

...Ҳаётдан йироқ, на кўнгилга, на шуурга бир нарса берадиган, сафсатадан иборат матоҳлар (китоб демоққа тил бормади, узр) кишини мутоладан бездирса керак-да. Лекин танлов имкони беадад-ку — қўли­нгиздагини бир ёққа улоқтириб, бошқасини олиб ўқинг. Яхши-яхшисини топиб-танлаб ўқинг, ютқазмайсиз!

Чинакам китобхон умуман китоблардан эмас, бирон бир бемаза асардангина совиши мумкин.

…Ноширларнинг нуқул фойда кетидан қувиб, юҳолик қилиши ҳам тўғри эмас. Нашр сиёсатида ўзга жиҳатларни-да ҳисобга олиш даркор, чунончи, китобхонни ранг-баранг асарлар билан мунтазам таништириб бориш, адабиётнинг тўлароқ манзарасини акс эттириш дегандек. Харидоргир экан, деб нуқул бир хил ашёни кўз-кўзлайвериш эса, жонга тегмаган тақдирда ҳам, фетишчиликка олиб келади, дидни якранглаштиради, қолаверса, бора-бора ўша нарсадан кўнгил қолади. Бугун китоб дўконларида қалашиб ётган саф-саф томликларни олинг. Ваҳоланки, аксарияти шоҳ асарлар, нодир китоблар! «Фалончи классикники, зўр кетади!» деб орқа-олдимизга қарамай, босиб чиқараверганмиз-да. Бошқаларнинг асарини ҳам шундай кенгроқ дастурхонга қўйиб кўрайлик-чи, билиб ўтирибсизми, балки…

Моҳиятан чандон ўзгармаган бўлса-да, адабиётни бугун хийла ўсган дейиш мумкин; тасвирий ва талқиний жиҳатлари сезиларли бойиди, воқеликнинг сиртқи баёнидан қаҳрамонлар ички дунёсидаги зиддият, мураккаблик, турфа тебранишлар ифодасига ўтилди… Ҳали мазасини татиб улгурмаган, билмаган китобхонга бу тур асарлар бирмунча эришроқ, зерикарлироқ туюлиши мумкин.

t-align:right'>Манба: zarnews.uz




Ўхшаш мақолалар

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔84

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔238

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔281

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 84    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 238    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 281    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 386    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 359    🕔 15:53, 10.01.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар