Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган ноёб лойиҳа
Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.
БатафсилГоҳида беморлар билан суҳбатлаша туриб, уларнинг руҳий озуқага бениҳоя ташна эканликларини кўриб қувонаман.
Бу яхши ахир – ҳам тарбия, ҳам муолажани осонлаштирувчи восита.
Ушбу руҳий озуқани инсон радио-телевидение, интернет орқали тўғридан-тўғри, тўкис ололмайди. Чунки оралиқда ҳосил бўладиган шовқин, электромагнит майдонлари бунга халақит беради. Киши руҳий озуқани берувчи манба билан табиий ҳолда, яккама-якка қолсагина уни тўкис олади. «Инсон — китоб — жимжитлик»... Мана бу табиийлик. Улар ёлғиз, яккама-якка. Инсоннинг ташна руҳи ана шундагина ўқиётган китобидан ўзи учун етишмаётган руҳий қувватни топади ва тўлиқ олади.
Машҳур рус ёзувчиси Антон Чеховнинг қуйидаги тиббий-илмий асосланган ҳикмати кишиларни доимо ҳайратга солиб келган. Уни қисқа ва лўнда ҳолида келтираман: «Саводли бўла туриб ҳам китоб ўқимайдиган беҳафсала, лоқайд кишиларга чин дилдан ачининг, чунки улар руҳий асаб хасталикларига ҳадсиз берилувчан, мойил бўладилар».
Ўқимишли, руҳан баркамол, маънан бақувват кишилар ўз хасталикларидан жуда тез тузалиб кетишади.
Саводли бўлса-да, қўлига китоб-у газета олмайдиган беморлар ойлаб тузалмасдан шифокор қабулига қатнагани-қатнаган.
…Қабулимдаги олтмиш ёшли, ўқимишли киши билан бўлган суҳбатга қулоқ тутинг:
— Ишонасизми, бирор кун газета ўқимасам, ўзимни руҳан толиққан, тушкун ҳис этаман ва назаримда, нимадир етишмаётгандек туюлаверади. Бу қандай ҳолат?
— Буми? Бу жуда яхши ҳолат. Демак, сиздаги ўша руҳий-маънавий етишмовчиликни мутолаа тўлдирар экан. «Руҳнинг озуқаси илмдир», дейди Ибн Сино бобомиз. Биров китоб мутолааси, бошқа биров ўзига ёқадиган кундалик газета нашри орқали бу ички хоҳишни қондиради. Ана шу ички руҳий хоҳиш меъёрида қондириб борилса, инсон ҳеч қачон касалланмайди, чунки жамики хасталикларнинг илдизи инсоннинг руҳий заифлигига бориб тақалади.
Россия шифохонасида беморларнинг газета мутолаасига бўлган «ташналик»ларини кўриб ҳайрон қолганман. Айрим мамлакатларда оғир беморларни қўшимча равишда янги газеталар ўқиб бериш ёрдамида руҳан даволашар экан. Чунки газеталар орқали инсон жамиятнинг бир бўлаги эканини ҳис қилади, соғломлашиш сирларини ўрганади, жисмоний ҳаракат, меҳнат, спортнинг асл моҳияти ҳақидаги янгиликлардан бохабар бўлади.
Биз нега шу ишни қилмаймиз?
Муродим УМРЗОҚОВ
Манба: zarnews.uz
Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.
Батафсил«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».
Шавкат МИРЗИЁЕВ
БатафсилКитоб ўқимаган, китобга ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.
Батафсил