Саломатлик      Бош саҳифа

Кони фойда жўхори

Маккажўхорини болалар ҳам, катталар ҳам севиб истеъмол қилишади. Асл ватани Жанубий Америка бўлган бир йиллик бу ўсимлик таркибида Менде­леев даврий жадвалидаги 26 та элемент мавжуд.

Кони фойда жўхори

Мутахассисларнинг фикрича, маккажўхори организмдан холестеринни чиқариб юбориш хусусиятига эга. Шу боис ёғли таомларни хуш кўрувчилар бу сабзавотдан кўпроқ тановул қилишлари фойдадан холи эмас. Унинг таркибида B, PP, C, ва юрак фаолиятини яхшиловчи К витаминлари, фосфор ва калий мавжуд.

Маккажўхори мевасидан олинган мой қон таркибидаги холестеринни камайтириш, артеросклероз касаллигини даволаш ва олдини олишда қўлланилади. Шу билан бирга, организмда моддалар алмашинувини яхшилашда, қандли диабет, нефрит, буйрак-тош ва холецистит касаллиги, ўт ва сийдик ҳайдовчи восита сифатида ишлатилади. Жўхори темир, кальций, фосфор, магний ва бошқа мик­роэлементларнинг манбаи саналади. Доимий тарзда жўхори истеъмол қилиш юрак инсульти ва саратон хавфининг олдини олади.

Қайнатилган жўхори қандли диабет билан оғриган бемор танасидаги қанд миқдорини нормаллаштиради, аллергияга мойиллиги бор инсонларга, камқонликдан азият чекувчи, жигар, юрак хасталиги билан оғриган кишиларга яхши фойда беради.

Сурункали чарчоқ, ҳолсизликдан азият чекаётганларга 200 грамм маккажўхори қўшиб тайёрланган салат тановул қилиш тавсия этилади. Шунингдек, мунтазам маккажўхори тановул қилган кишилар хотираларидан сира шикоят қилишмайди.

Маккажўхори мойи косметологияда ҳам кенг қўлланилади. Унинг таркибидаги моддалар зарарланган сочларни тиклаб, жилолантиради. Маккажўхори крахмали қўшиб тайёрланган ниқоблар ажинларга қарши восита сифатида машҳурдир.

Попуги ҳам фойдали

Маккажўхорининг нафақат дони, балки попуги ҳам бир қанча доривор хусусиятларга эга. Одатда жўхори пишган маҳалда попуги йиғиб олиниб, сояда қуритилади. Таркибида эфир мойлари, елимсимон ёғли мой моддалар, С ва К дармондориси, органик кислота ва бош­қа микроэлементларни кўп миқдорда сақлайди. Халқ табобатида жўхори попугидан тайёрланган қайнатма ва дамламалар ўт ва пешоб ҳайдовчи, моддалар алмашинувини меъёрлаштирувчи восита сифатида қадимдан ишлатиб келинади. Чойдек дамлаб ичилса, буйракдаги тош­ларни парчалайди.




Ўхшаш мақолалар

Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔91

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

🕔16:45, 26.02.2026 ✔132

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.

Батафсил
«Фаст-фуд»  ва газли  ичимликлар асосий  қобилиятларини сусайтиради

«Фаст-фуд» ва газли ичимликлар асосий қобилиятларини сусайтиради

🕔08:48, 05.02.2026 ✔176

Олимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимлик­лар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар