Саломатлик      Бош саҳифа

ҲАММОМ — ХАЛҚ ТАБИБИ

Абу Али ибн Сино «Тиб қонунлари» асарида ҳаммомнинг фойдали жиҳатларига тўхталиб, терининг яшариши, нафас олиш енгиллашиб, зарарли чиқитлар чиқиб кетишини ва ундаги юқори ҳарорат бутун организмга шифобахш таъсир кўрсатишини таъкидлайди.

ҲАММОМ — ХАЛҚ ТАБИБИ

  Ҳозирда эса унинг такомиллашган ва замонавий кўриниши — сауналар оммалашмоқда. Сауна ва ҳаммом саломатликка қандай ижобий таъсир кўрсатади? Унинг сири нимада?

— Аждодларимиз тан озодалиги ва саломатлигини таъминлашда ҳамиша ҳаммомлардан фойдаланиб келган, — дейди Ўзбекистон халқ табобати академияси аъзоси, тиббиёт фанлари номзоди Алижон ФАҚИРОВ. — Саунанинг асосида уч босқичли таъсир ётади:

1. Бадандан тер чиққунга қадар бўлган секин қизиш даври. У 4-5 дақиқадан иборат. Ундан кейин душ қабул қилинади ва бироз дам олинади.

2. Кейин 8-12 дақиқали чуқур қизиш даври бошланади.

3. Сўнг душ ёки ванна қабул қилинади ва ҳароратлар кескин фарқ қиладиган даврдан чиқилади.

Ибн Сино ўзининг ҳаммом ҳақидаги рисоласида «Иссиқхонага биринчи кириб терлаганингда бадандан фақат сув чиқади. Бироз дам олиб иккинчи ва учинчи кирганингда ортиқча тузлардан халос бўласан. Ундан кейинги кирганингда эса баданингдан заҳарлар чиқади, буни бадбўй ҳидидан сезиб оласан», деб ёзган.

Чиндан ҳам, биринчи марта кириб терлаганда бадандан фақат сув чиқади, холос. Иккинчисида эса, ортиқча тузлар чиқади. Кейинги кирганда, танадан аччиқ ва ёқимсиз ҳидли унсурлар чиқа бошлайди. Саунага бир ёки икки марта киришданоқ мўъжизали таъсирни сезиш мушкул. Шу боис бир неча марта юқори ҳароратли хонада ўтириб, кейин салқинга чиқиб, маълум муддат дам олиш ва қайтадан кириш керак. Фақат шундагина организм йиллар мобайнида йиғилиб қолган заҳарли моддалардан фориғ бўлади.

Саунанинг барча муолажаси 60 дақиқадан ошмаслиги, аммо ўта қисқа ҳам бўлмаслиги лозим. Унда 10 дақиқадан кам бўлиш чиниқиш учун етарли эмаслиги исботланган. 10 дақиқа мобайнида терининг ташқи қатлами ҳарорати 39 даражагача ошади. Тери ости ёғ ва мушак қатламларида бу 38 даражагача боради. Натижада моддалар алмашинуви кучайиб, мушакларда йиғилиб қолган сут кислотаси ажралиши тезлашади. Саунада нафақат мушаклар чиниқади, балки пай ва бўғимларда қон айланиши ҳам яхшиланади.

Бўғим ва буйракларда туз йиғилиши билан кечадиган подагра, остеохондроз касалликларида сауна ва ҳаммомнинг ўрни беқиёс. Бунда йиғилган тузлар эриб, тер орқали чиқиб кетади ва организм тозаланади. Сауна ўпканинг сурункали касалликлари — бронхиал астма, сурункали бронхит, сурункали плеврит, зотилжамни даволашда ўпкадаги қон айланишини меъёрлаштириш ҳисобига катта самара беради. Бу пайтда тер ажралиши шунчалар жадал кечадики, ундан кейин деярли бир кеча-кундузгача буйраклар зўриқмай ишлайди. Қон оқимининг кучайиши ва моддалар алмашинувининг яхшиланиши сабабли меъда ости бези ҳамда ўт йўллари кенгайиб, тозаланади.

Таянч ҳаракат аъзоларининг қуйидаги касалликларида сауна ва ҳаммом буюрилади: бўғимлар ва тўқималарнинг шикастланишидан кейинги ҳолатлар, бўғим ва тўқималарда ўтказилган операциялардан 2-3 ой ўтгач, мушак, пай ва бўғим касалликлари, мушакларнинг қотиши, артрит, артроз, ревматизмнинг ўткир даври ўтганидан кейин, ревматоид артрит, остеохондроз, умуртқа поғонаси чурраси (енгил даражаси). Саунага болаларни ҳам олиб бориш мумкин. Бола ёшликдан чиниқтириб борилса, иммунитети мустаҳкамланади.

Сауна маҳали кучли сувсизланиш кечади. Бу эса тўқималардаги минераллар таркибининг кескин ўзгаришига олиб келади. Терлашда йўқотилган сувнинг ўрнини наъматак, ширинмия илдизи ва тоғрайҳон ўтлари аралашмасидан тайёрланган дамлама билан тўлдириш фойдали. Бундай дамлама сауна пайти 3-4 литргача ичилади. Кучли терлашдан кейин мушакларда тортилишни сезиш мумкин, бу зарарли моддалар билан бирга тер орқали кальций микроунсури ҳам чиқиб кетаётганини билдиради.

Саунага мунтазам қатновчиларга бош оғриғи ва бош айланиши дардлари бегона. Чунки сауна ва ҳаммом вужудда йиғилиб қолган ўнлаб заҳарли моддалардан фориғ қилади. Иссиқлик таъсирида бош мия қон томирлари бошқа аъзо ва тизимлардаги каби кенгайиб, қон айланиши яхшиланади, иммун тизими рағбатланиб, қон оқими тезлашади. Қизиш ва совуш циклини такрорлаш самарали натижани бир неча карра оширади.

Кимларга мумкин эмас? 

Саунага тушиш учун монелик қиладиган касалликлар: онкологик (ўсма) касалликлари, юрак-қон томир тизимининг миокард инфаркти, ўта юқори қон босими, тромбофлебитлар, вена томирларининг етишмаслиги, гриппнинг ўткир даври, юқори ва пастки нафас тизими аъзоларининг ўткир хасталиклари, тутқаноқ (эпилепсия), буйракларда тош тиқилиб қолиш эҳтимоли туғилган ҳолатлар, қон кетишга мойиллик бўлган ўткир гинекологик касалликлар, ҳомиладорлик.

Дилроз АБРАЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Ош бўлмасин!..

Ош бўлмасин!..

🕔14:51, 09.10.2025 ✔154

Дошқозондаги ошдан қолган қоп-қора ёғни чўмичда пластик идишга қуяётган ошпазга «Буни нима қиласиз?» дея савол бердим. У «Шуниям билмайсанми?!» дегандай энса қотириб жавоб қайтарди:

Батафсил
Энди дорилар  электрон  рецепт  асосида тайинланади

Энди дорилар электрон рецепт асосида тайинланади

🕔16:02, 18.09.2025 ✔99

Ўтган ҳафтада ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ рецепт билан бериладиган дориларни электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби белгиланди.

Батафсил
Ҳар етти кишидан бири  озиқ-овқатга қарамликдан азият чекмоқда

Ҳар етти кишидан бири озиқ-овқатга қарамликдан азият чекмоқда

🕔15:53, 18.09.2025 ✔88

Замонавий ҳаёт ритми биздан тезкорликни талаб қилаётгани бор гап. Улар орасида энг оммабопи – тез тайёрланадиган егуликлар (фаст-фуд) ва қайта ишланган саноат маҳсулотлари эканлиги ҳам ҳақиқат.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар