Хандон писта мазали, хуштаъм ва тансиқ неъмат ҳисобланади. Шу билан бирга тоғли ҳудудларда ва лалми ерларда ўсиши билан ҳам шифобахшлиги ортади.
Дастурхонимиз кўрки бўлмиш хандон пистанинг таркибида 40-60 фоиз ёғ, 15-20 фоиз оқсил, 3-4 фоиз қанд, микро ва макро элементлар, темир, мис, марганец, фосфор, йод, кальций, рух (цинк), углеводлар, минерал тузлар, ҳид берувчи модда, дубил, каратин, А, Д, Е, С, В, РР ва бошқа дармондорилар мавжуд.
Ёнғоқлар кучли аллергия қўзғатувчи маҳсулот бўлгани учун уни истеъмол қилишда меъёрга риоя қилиш лозим. «Дори» сифатида истеъмол қилинганида кунига 10-15 донаси яъни 30 грамм кифоя. Хандон писта қон таркиби ва жигар фаолиятини яхшилайди ҳамда юрак-қон томир касалликлари ривожланишини олдини олади. Уларни ҳар куни истеъмол қилиш ўпка ва бошқа органлар саратони хавфини камайтиришга ёрдам беради, иммунитетни оширади, хотирани мустаҳкамлайди.
Хандон писта ва барча ёнғоқлар баргларида эфир мойи мўл. Шунинг учун иссиқ пайтда писта ва ёнғоқ дарахтининг тагида кўп ўтирмаслик керак. Акс ҳолда соғлигингизга зарар етказади.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔20
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔93
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔185
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил