Cерқуёш юртимизда етиштирилган шифобахш хусусиятга эга сабзавот ва полиз экинларидан табобатда ва замонавий тиббиётда ҳам фойдаланилади. Олий тоифали шифокор-эндокопист Холида ОЧИЛОВАнинг турпли муолажаларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Турпли муолажалар
Ангинада: турпни сувда қайнатиб, шу сувга сирка солинган асал билан ичилса, энг оғир турдаги томоқ касалини ҳам тузатади.
Аритмияда: юракнинг қисқариш фаолияти бузилган тақдирда қора турп шарбати истеъмол қилинса, фойда беради. Қора турпни қирғичдан ўтказиб, докадан сувини сиқиб чиқариб, асал аралаштириб, 1:1 нисбатига 1 ошқошиқдан кунига 2-3 маҳал истеъмол қилинса, жуда фойдалидир.
Артритда: турп уруғи ҳавончада майдаланиб, ун шаклига келтирилади. Иссиқ сувда хамир қилиб қорилади. Шу хамир илиқ ҳолида оғриётган бўғимларга тез-тез боғлаб турилса, яхши шифо бўлади. Лўқиллаб оғриши тўхтайди.
Асаблар зўриқишида: бир дона турп сувига икки ҳисса миқдорда қайнатиб совитилган сув қўшилади. Ҳар куни ётиш олдидан юз граммдан ичиб турилади. Муолажа муддати ўн кун.
Бўғин ревматизмида: турп шарбати керосин билан аралаштирилиб оғриётган жойга сурилади.
Буйрак-тош касаллигида: турп япроғининг суви, турпнинг ингичка ва сўлимагани, нўхат суви буйракдаги тошларни ҳайдаб туширади.
Гижжада: турп шарбати асал ёки шакар билан аралаштириб ичилса, гижжалар тушади. Косметологияда юз терисидаги доғларни кетказишда ҳам самаралидир.
Дармонсизлик ва камқонликда: лавлаги, турп, сабзи шарбатларидан тенг миқдорда олиб, қора рангли шиша идишга солинади. Оғзи яхшилаб ёпилгач, устидан хамир ёпиштирилади. Уч соатга газ печига ўртача оловда қўйилади. Ҳосил бўлган аралашмадан кунига уч маҳал бир ошқошиқдан овқатдан олдин истеъмол қилинади.
Жигар ва ошқозон касаллигида: турп шарбатидан бир стакан олиб, тенг миқдорда асал қўшиб аралаштирилади. Кунига уч маҳал бир ошқошиқдан жигар, ўт ва ошқозон касалликларида ичиб турилади.
Жигар-тош касаллигида: жигар ва буйрак тошига қарши кунига 3 маҳал икки ҳафта давомида бир ошқошиқдан турп шарбати ичиш тавсия этилади.
Ич кетишида: турп уруғи сут билан ичилса, қорин оғриғи қолади.
Ич қотиши, қабзиятда: турп шарбати ва тузланган карам сувидан тенг миқдорда олиб, кунига 3-4 маҳал ярим стакандан ичиш керак.
Қулоқ шанғиллашида: турп ва пиёз сувидан тайёрланган суюқликни пиликка шимдириб, қулоққа томизилса, сув кирганда фойда қилади.
Семиришда: турп шарбатини чорак стакандан овқатдан 1 соат кейин 3 маҳал ичилади. Бу парҳезда гўшт, ёғли овқат, крахмал, тухум, хамирли овқатлардан ва ширинликлардан ўзингизни тийишингиз керак.
Витилиго (теридаги оқ доғ)да: турп уруғининг 300 граммини 200 грамм саримсоқ билан қайнатиб, 15 кун мобайнида 3 маҳалдан суртилса, фойда беради.
Эслатма: меъда-ичак яраси, гастрит, энтерит, юрак нуқсонларига учраган беморлар турп истеъмол қилмагани маъқул.
Гўзалой МАТЁҚУБОВА
ёзиб олди.
Демография билан ўйнашиб бўлмайди
🕔10:56, 04.12.2025
✔20
Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.
Батафсил
Анор – бактериялардан табиий ҳимоя
🕔15:43, 27.11.2025
✔43
Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.
Батафсил
Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради
🕔15:12, 20.11.2025
✔56
COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.
Батафсил